Get Mystery Box with random crypto!

ТАРБИЯ

Telegram арнасының логотипі tarbiyadan — ТАРБИЯ Т
Telegram арнасының логотипі tarbiyadan — ТАРБИЯ
Арна мекенжайы: @tarbiyadan
Санаттар: Дәйексөздер
Тіл: қазақ
Жазылушылар: 1.48K

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Соңғы хабарлар

2023-05-27 19:31:41 ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИДАН...

Ўзингиз ҳақингизда гапиришга шошилманг. Сиз ҳақингиздаги суҳбат сиз кетгандан кейин бошланади.

Кўп қийналган,
кўп нарса ўрганади.

Қулай ҳудуддан ташқарига чиқилганда ўсиш бошланади.

Мукаммалликка олиб борувчи йўл узлуксиз ҳаракат ва кетма-кетликни талаб қилади.



https://t.me/tarbiya_oliy
304 views16:31
Ашу / Түсініктеме
2023-05-25 12:40:55 Узоқ ўлкаларнинг бир чеккасида
Кўзимда милтирар соғинч ёшлари.
Эски хотиралар исканжасида,
Сизларни соғиндим, синфдошларим.

Оқ кўйлак, қора шим, қўлларда папка,
Тизилиб турардик тонглари сафга,
Сочилиб кетганмиз ҳамма тарафга,
Қачон кўришамиз, синфдошларим.

Минг бор аразлашиб, минг бор ярашиб,
Танаффусда кулги гаплар улашиб,
Парталар устида юрган курашиб,
Ажралмас дўстларим, синфдошларим.

Йиллар ўтган сайин ошаркан қадр,
Бу онлар қайтариб бўлмас туфҳадир,
Ғала-қовур синф эсингиздадир,
Шўхлигим қумсадим, синфдошларим.

Эслаб ўтирибман, эгиб бошларим,
Билмам нега сизсиз кечар тушларим,
Шу кеча дардларим айтмай бировга,
Сизларни соғиндим, синфдошларим.

Синфдошларга юбориб қўямиз!


https://t.me/tarbiya_oliy
726 viewsedited  09:40
Ашу / Түсініктеме
2023-05-25 12:35:49 ​​ТАРБИЯ

Қадимда  уч паҳлавон ораларида ким тарбия беришда илғорлигини аниқламоқчи бўлишибди. Учаласи ҳам биттадан шогирдларини чақиришибди. Ҳар бир шогирд ўз устозига тош отиб, бу санъатни қанчалар ўзлаштирганини намойиш этиши керак экан. Биринчи паҳлавон шогирди отган тошларга эпчиллик билан чап  берибди. Иккинчи паҳлавон отилган тошларни усталик билан шогирдига қайтарибди. Учинчи паҳлавоннинг шогирди қанча мажбурлашмасин, устозига тош отишдан бош тортибди. Холис ҳакамлар шу учинчи устоз-шогирдни ғолиб деб топишибди. Қолган икки паҳлавон норози бўлишибди:
- Ахир, улар тош отиш санъатини кўрсатиб беришмади-ку!
- Тўғри, - дебди ҳакам. - Лекин у шогирдини устозига тош отмайдиган одобли қилиб тарбиялабди…

Албатта маънавий тарбия жисмоний тарбиядан устундир. Шунинг учун ҳам ота-онаси ва устозини эъзозлаган инсон юксалиши муқаррар!


https://t.me/tarbiya_oliy
8.9K views09:35
Ашу / Түсініктеме
2023-05-25 12:31:08 ​​Ривоят қилишларича,кунлардан бирида султон Ҳусайн  Бойқаро овга чиқишни ихтиёр этди. Унга ҳазрат Алишер Навоий ҳамроҳ бўлди. Овдан қайтар эканлар, бир қишлоқдан ўтдилар. Кўча четида турган олти-етти ёшлардаги болакай  салом берди.

Султон Ҳусайн қўлини кўксига қўйиб, алик олдию ўтиб кетаверди. Алишер Навоий эса болани кўриб, отини тўхтатди. Пастга тушиб, бола билан қўшқўллаб кўришди. Кейин тағин отига миниб, йўлда давом этди.

Навоийнинг бу иши шаҳаншоҳни ҳайрон қолдирди.

- Мавлоно, - деди у Навоийга юзланиб, -Cиз салтанатнинг вазири бўлсангиз, бунинг устига,жаҳонга таниқли  шоир бўлсангиз, наинки гўдак бир болага шунчалар мурувват кўрсатурсиз?

- Олампаноҳ, -деди Навоий жилмайиб.-Гап болада эмас.Гап шундаки, бир вақтлар шу боланинг отаси маним  саводимни чиқазган эрди. Мен устозимнинг етти пушти олдида қарздормен...


  Азиз устозлар, умрнинг яна бир давонидан Сиз олиб ўтган «Сўнгги қўнғироқ» муборак!
Сизнинг берган таълимингизни Навоий ҳазратдек қадрлайдиган маънавиятли инсонлар ҳаёт йўлингизда кўплаб учрасин!



https://t.me/tarbiya_oliy
16.0K viewsedited  09:31
Ашу / Түсініктеме
2023-05-25 12:29:46
УСТОЗ КИМ...

Абдунаби Ҳамро;
Салоҳиддин Файзиев

Барчамизга таълим берган устозлардан Аллоҳ рози бўлсин. Имкон топиб уларни бугун бир йўқлаб, рахмат айтиб қўйинг.

https://t.me/ibrat_tarbiya
10.3K views09:29
Ашу / Түсініктеме
2023-05-25 12:28:03 УСТОЗ АСАЛАРИ КАБИДИР

Ўқувчилар:
— Устоз, сизнинг дарсингизни яхши англаймиз, бутун вужудимиз билан тинглаймиз, кейингисини интиқ бўлиб кутамиз. Лекин ўзимиз мустақил китоб ўқисак, сизнинг дарсингиздаги каби лаззатни ҳис қилмаймиз, – дейишди.
Устоз:
– Асалари асални нимадан олади? - деб сўради.
— Гулларнинг ширасидан.
– Гулларни еб кўрганмисиз, таъми қандай?
— Албатта, уларнинг таъми аччиқ, - деди ўқувчилар.
Устоз шунда:
– Илм бериш ҳам шундай.
Устоз кўп манбалардан илм олиб, уларни саралаб, ширасини ўқувчиларининг олдига тайёр асал каби тақдим қилади, - деди.


https://t.me/guzal_xulq
7.2K views09:28
Ашу / Түсініктеме
2023-05-25 12:25:45
Нодонга сукут қилиш бу энг яхши амалдир

https://t.me/ibrat_tarbiya
5.8K views09:25
Ашу / Түсініктеме
2023-05-25 12:06:35 ҚАРЗ БЕРИШНИНГ ФАЗИЛАТИ

Динимизда холис Аллоҳ учун карз бериш қул озод қилиш билан тенг қилинган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким соғин ҳайвон ёки бир дирҳам қарз берса ёки (йўл сўраган кишига) йўл кўрсатса, қул озод қилгандек бўлади», деганлар (Имом Ибн Ҳиббон ривояти).

Қарзга пул берган, соғиладиган ҳайвонни вақтинча фойдаланиб туриш учун бериб турган одам қул озод қилгандек ажрга эга бўлади.


https://t.me/tarbiya_oliy
5.5K views09:06
Ашу / Түсініктеме
2023-05-25 12:03:27 ИБРАТЛИ ҲИҚОЯ !

Уйда ота-бола суҳбатлашиб ўтирар эди, тўсатдан кимдир эшикни ЗАРДА билан тақиллатибди... Ўғил эшикни очибди...
Ғазабнок бир киши турган экан. У ичкарига кириб на салом бермай, на алик олмай чолга қараб бақира кетибди:
--- Аллоҳдан қўрқинг..! Қарзларингизни қайтаринг. Узоқ йиллар кутдим. Сабр косам тўлди. Пулларимни беринг...! -дебди.

... Отасининг бундай ноқулай аҳволга тушиб қолганидан ўғил ХАФА бўлибди, кўзларидан ёшлари қуйилибди...
Сўнг келган кишидан:
--- Отамнинг сиздан қанча қарзлари бор..? - дея сўрабди.
Киши:
--- Тўқсон минг риёлдан ошиқ...
Ўғил:
--- Отамни ўз ҳолларига қўйинг, пулингизни мен бераман. - дебди-да хонасига кириб кетибди...

... Ойликларидан тежаб йиғаётган йигирма етти минг риёли бор эди... У бу пулларни, ўзи сабрсизлик билан кутаётган тўйига йиғаётган экан. Лекин отасининг ғамини аритишни устун деб билибди...
Пулларни олиб чиқибди ва:
--- Мана пул олинг. Худо хоҳласа қолганини ҳам тез орада тўлаймиз, - дебди...
... Бечора ота йиғлаб юборибди ва қарзини сўраб келган кишидан, пулларни ўғлига қайтаришини сўрабди... Бу пуллар ўғлига жуда зарурлигини, унинг ҳеч қандай айби йўқлигини айтиб ёлворибди...
... Пулларни олган киши чолнинг гапларини эшитмай хонадан тезда чиқиб кетибди...
Ўғил кетидан чиқибди ва пулларни ўзида олиб қолишини, отасига бошқа ҚАРЗ масаласида мурожаат қилмаслигини, ўзига айтишини илтимос қилибди...
Сўнг отасининг ёнига келиб, унинг пешонасидан ўпиб:
--- Отажон...! Бу пуллар сиздан азиз эмас..! Қолган ишлар вақт-соати билан бўлади, - дебди.
Қари ота ўғлини қучоқлаб, ўпиб қўйибди:
--- Аллоҳ сендан рози бўлсин ўғлим..! Ишларингни ўнгласин..! Хатоларингни кечирсин..!
... Эртаси куни йигит терга ботиб ишлар экан, анчадан бери кўришмаган дўстлари келиб қолишибди...
Салом аликдан сўнг уларнинг бири:
--- Дўстим, кеча бой-бадавлат, катта тадбиркорлардан бўлган бир танишим билан суҳбатлашган эдим. У мендан ишончли, омонатдор, хулқ-атвори гўзал, холис ва ишини уддасидан чиқадиган қатъиятли одам топиб беришимни сўради... Мен сендан бошқа бундай сифатларга эга инсонни танимайман. Нима дейсан шу ишга киришасанми..? Кел ҳозироқ ишдан бўшагин-да, кечки томон ўша тадбиркор билан учрашамиз...
... Йигитнинг кўзлари қувончдан порлаб кетибди:
--- Бу отамнинг дуоси..! Аллоҳга ҳамд бўлсин, ижобат қилди... - дебди.
Кечқурун катта тадбиркор билан учрашув бўлибди...
Йигит маъқул келибди. Ундан қанча ойлик олишини сўрабди.
Йигит:
--- Ойлигим 4970 риёл... - дебди.
Тадбиркор:
--- Эртага эрталаб бориб, ишдан бўшаб кел. Бугундан эътиборан ойлигинг 15000 риёл. Қўшимчасига даромаднинг 10% и сеники бўлади. Шинам уй-жой, замонавий машина ва олти ойлик маошингни сенга инъом қиламан... Уст-бошингни тўғирлаб оласан...
... Йигит қулоқларига ишонмабди. Ўзини тутиб туролмай йиғлаб юборибди. Тадбиркор ундан йиғлашининг сабабини сўрабди...
Йигит икки кун аввал бўлиб ўтган воқеани сўзлаб берибди. Йигитнинг гапларини эшитган тадбиркор қарзларини ҳам қоплабди...

Ота-онага яхшилик қилишнинг, уларга МУРУВВАТ кўрсатишнинг самараси мана шундай бўлади..!


https://t.me/tarbiya_oliy
8.9K views09:03
Ашу / Түсініктеме
2023-05-25 11:59:53 • Агар киши оддий ва маъносиз нарсаларга ҳам кулаверса демак у  чуқур ёлғизлик туйғуси ичида;

• Агар киши кўп ухлаётган бўлса демак у тушкунликда;

• Агар киши қисқа ва тез гапираётган бўлса демак у ниманидир беркитяпти;

• Агар киши йиғлай олмаса демак у кучсиздир;

• Агар  киши ноодатий шаклда овқат еяётган бўлса демак унинг асаби таранглашган;

• Агар  киши арзимас сабаб билан ҳам йиғлайверса демак унинг қалби пок ва ўта юмшоқ;

• Агар  киши бўлмағур ва арзимас нарсаларга ҳам жаҳл қилаверса демак унинг муҳаббатга эҳтиёжи бор.


https://t.me/tarbiya_oliy
7.3K views08:59
Ашу / Түсініктеме