Get Mystery Box with random crypto!

ТАРБИЯ

Telegram арнасының логотипі tarbiyadan — ТАРБИЯ Т
Telegram арнасының логотипі tarbiyadan — ТАРБИЯ
Арна мекенжайы: @tarbiyadan
Санаттар: Дәйексөздер
Тіл: қазақ
Жазылушылар: 1.48K

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Соңғы хабарлар 8

2023-05-04 09:45:37 Эр-хотин орасида низо чиқди. Аёл ётоқ четига ўтириб юм-юм йиғларди. Шу вақт эшик қўнғироғи чалинди. Аёл эшикни очиб қараса, уни кўргани ота-онаси келибди. Қизининг йиғидан қизарган кўзларини кўрган ота-она табиийки, хавотирга тушди.
— Тинчликми, қизим? Нега бунча йиғладинг?
Қизи мунгли юзини ним табассумга айлантириб, шундай деди:
— Айтсам ишонмайсизлар, сизларни жуда соғингандим, кўргим келганидан ичим гумириб йиғлаб ўтиргандим. Не ажабки, эшик қоқиб келиб ўтрибсизлар!

Бу гапни нарги хонадаги эр эшитиб турганди. Хотинининг матонати, оила сирини дийдиё қилмаганидан унга ҳурмати ошди, ўз қилмишидан эса хижолат тортди.

Оила ҳикмат, сабр-тоқат ва матонат билан қўриқланади.


https://t.me/tarbiya_oliy
10.4K views06:45
Ашу / Түсініктеме
2023-05-04 09:44:49 Болаларингиздан ҳаққингизга дуо қилишларини сўранг.

«Болалар бегуноҳ бўлади. Уларни дуосини фаришталар талашиб аршга кўтаради» Шундай экан фарзандингиздан дуо олишни одат қилинг. Ҳудди ота-онангиздан дуо олгандай... Инша Аллоҳ қабул бўлади.

Эрталаб: «Ўғлим (қизим) менинг ҳаққимига бир дуо қилинг» денг. Бундан фарзандларингиз ҳам дуо қилишни ўрганади, сизнинг дуоингиз ҳам кўкка кўтарилади.

Умар розияллоҳу анҳу доимо набираларини Масжидга бирга олиб бориб, бирга дуо қилдирар эдилар. Бу холни кўрган кишилар ҳайрон бўлиб, ҳазрат сиз ҳам чакана одам эмассиз, ўзингиз дуо қилаверинг десалар, ёш болалар бегуноҳ бўлади, уларнинг дуолари шаксиз қабул бўлади деганлар.

Фарзандингиз  "Ота-онамга икки дунё саодатини, хаж ибодатини насиб эт, Аллоҳим..." дея дуо қилсин...


https://t.me/tarbiya_oliy
11.7K views06:44
Ашу / Түсініктеме
2023-05-04 09:44:01 Шайх Муҳаммад Содиқ  Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг оналари  Собирахон аянинг  тақвоси ва диёнати ҳақида келинлари Хайринисо ая шундай хотирлайди:

"Онамиз вафот этганларида, отамиз Муҳаммад Юсуф домла жамоа олдида шундай дедилар:

"Халойиқ, эшитинг!
Мен бу аёлдан мингдан-минг розиман! Аллоҳ жаннатининг тўридан насиб этсин! Мен чизиқ чизсам, ҳаё қилиб  ўша чизиқдан бир қадам нарида юрарди. Мен бу аёлдан розиман, сизлар гувоҳсиз!"

Албатта  АЁЛнинг  турмуш ўртоғидан  бундай ризоликни топиши улкан бахт ва саодатдир!  Бундай саодатга АЁЛ итоат,  меҳнат, сабр ва қаноат ила эришади...
Аллоҳим икковларини ҳам раҳмати билан сийласин. Бизларга ҳам шундай гўзал хотима насиб этсин!
"


https://t.me/tarbiya_oliy
7.1K views06:44
Ашу / Түсініктеме
2023-05-04 09:40:07
Эркак деганда, ҳар доим кўп пул топади, оиласини эхтиёжини қондираолади дегани эмас!

Янада кўпроқ билиш ва кўриш учун:


https://t.me/abdukarim_mirzayev_monologlari
6.8K views06:40
Ашу / Түсініктеме
2023-05-04 09:40:07
Yaxshilik javobsiz qolmaydi

Abdukarim Mirzayev


https://t.me/abdukarim_mirzayev_monologlari
6.9K views06:40
Ашу / Түсініктеме
2023-05-04 09:40:07
Iltimos qilishga majbur qilmang

https://t.me/abdukarim_mirzayev_monologlari
6.1K views06:40
Ашу / Түсініктеме
2023-05-04 09:40:07
Oʻzimizni yaxshi taniymiz

https://t.me/abdukarim_mirzayev_monologlari
6.7K views06:40
Ашу / Түсініктеме
2023-05-04 09:36:01 Ота-она ўнта болани боқа олар экану, ўнта бола битта ота-онани боқолмас экан.
Маҳалламизда Азимжон ота деган мўйсафид бўлар эдилар. Кўримсизгина, деворлари нураб қолган уйда ёлғиз яшардилар. Ош овқатларини ҳам, кирларни ҳам, супур сидирни ҳам ўзлари қилардилар. Қўшнилар ахилмиз. Бир кун унимиз, бир кун бунимиз дегандек хабар олиб турамиз.
Фарзандлари йўқдирда деб ўйлаётгандирсиза? Йўқ фарзандлари бор. Бир ўғил, бир қизи бор. Ўғли бир хафтада бир келиб бозорлик ташлаб кетади. Қизи эса чет элда.
Азим ота, ҳар доим ҳам қўни-қўшниларни хабар олишини ёқтиравермайдилар. Қаричиликда одам кўпчиликни ёқтирмайдида десак. Ўғлим уришади кирманглар дейдилар. Маҳалла раиси ўғилларини топиб гапирди ҳам фойдаси бўлмади.
Бир куни Азим ота кўчага чиқиб, мени эртага ўғлим дўхтирга олиб борар экан. Овқат олиб чиқиб юрманглар деб ҳаммага айтиб чиқибдилар.
Эртаси куни қарасак дарвозаларига қулф осилган. Ростанам ўғли олиб кетибдида, инсоф киргани рост бўлсин деб ҳаммамиз қувонибмиз. Икки кун ўтди. Отанинг ҳовлисидан кўланса ҳид кела бошлади. Ўтган кетган бурнини беркитиб ўтади. Қўшнилар ҳайрон бўлиб, отани дарвозасини бузиб кирдик...
Кириб не кўз билан кўрайликки, Азим ота ўз иягини боғлаб нариги дунёга рихлат қилган эканлар. Қўни қўшнилар югур югур қилиб қолдик. Биримиз маҳаллага, биримиз қабристонга, биримиз тез ёрдамга. Ўғлини ҳам бир амаллаб топиб ҳам келдик. Хуллас отани ерга қўйдик...

Бу воқеага ҳам мана икки йил бўлди.
Ҳозир ўша нураб ётган уйни ўрнида қаср пайдо бўлди. Ишни кўплигидан, тирикчилик важидан бўша олмаётган ўғил ҳар куни шу ерда...

Қаср қуриш билан овора.
Гоҳ-гоҳида унинг ҳам фарзандлари борлигига кўзим тушиб туради....


https://t.me/tarbiya_oliy
8.2K views06:36
Ашу / Түсініктеме
2023-05-04 09:32:55
Сўнгги бор онангни қачон йўқладинг?

Янада Кўпроқ


https://t.me/ibrat_tarbiya
8.1K views06:32
Ашу / Түсініктеме
2023-05-04 09:30:42 Дуонинг ижобати

Бир одам қаттиқ бетоб бўлиб, касалхонага тушибди. Шифокорларнинг бераётган дорилари фойда беришини сўраб эртаю кеч Аллоҳга ёлвориб дуо қилибди. Шу касал бир куни кечаси туш кўрибди. Тушида ўзи ва ҳамхоналари бир қудуқ ичидаги сувга чўкаётган эмишлар. Ёрдамга чақирсалар ҳам, ҳеч ким келмас эмиш. Бир пайт юқоридан бир ингичка арқон туша бошлабди. Ҳамма унга қараб талпинибди. Лекин арқон қимирлаб ҳеч кимнинг қўлига илинмай, ҳалиги одамнинг қўлига тушибди. Кўринишидан ўргимчак ипидек ингичка арқон одам кўтарадиган даражада пишиқ экан. Ҳалиги одам жон ҳолатда арқонга осилиб юқорига тирмаша бошлабди, лекин арқонни узилиб кетишидан хавотирга тушибди. Шу пайт худди унинг хаёлидагига жавобан юқоридан овоз келибди: “Қўрқма, ип узилмайди”. “Сен кимсан?” сўрабди ҳалиги одам. “Мен сен бир пайтлар сувдан чиқариб олган ўргимчакман. Ўша яхшилигинг учун бугун сенга яхшилик қилмоқдаман”, дебди. Ҳалиги одам бундай ишларни ҳар доим қилиб юргани учун бу ўргимчакни қачон, қаерда қутқарганини эслай олмабди. Шу пайт арқон қаттиқ силкина бошлабди. Одам пастга қараса, қолганлар ҳам арқонга осилиб юқорига тирмашиб чиқишаётган экан. Буни кўриб: “Арқон ингичка бўлса, ҳаммамизни кўтара олмай, узилиб кетиши мумкин. Нега улар менинг арқонимга осилишади?! Ахир ўргимчак уни мен учун ташлади-ку”, деб ўйлабди. Шу нарсани ўйлаган заҳоти арқон юқоридан “чирт” этиб узилиб, ҳаммалари пастга қулаб тушибди.
Ҳалиги одам ўз овозидан уйғониб кетибди. Ярим тун, шериклари ухлаб ётишибди. Кўрган тушини эслабди ва у ҳақда ўйлай бошлабди. Умри давомида жонивор ва ҳашоратларга яхшилик қилиб келган одам палатадошларини ўйламай, фақат ўзи учун Аллоҳдан шифо сўраётганини эслаб, ўзидан уялибди. Шу тун тонгга қадар кўз юммай, Аллоҳга: “Эй карами кенг Парвардигорим, барча дард берган бандаларингга, касалхонадаги беморларга ва менинг дардимга шифо бериб, шу ердан соғ-саломат чиқиб кетишимизни насиб эт”, деб ёлворибди.
Эрталаб шифокор одатдагидек касалларни кўздан кечираётиб, унга: “Сизнинг топширган анализларингизнинг жавоби яхши чиқди. Уч-тўрт кундан сўнг уйга жавоб берамиз”, дебди. 
Бу ҳикоядан хулоса шуки, одам ўзи учун нимаики яхшиликларни орзу қилса, атрофдагиларга ҳам шу нарсаларни насиб этишини хоҳламоғи лозим.

 
Акбаршоҳ Расулов тайёрлади


https://t.me/tarbiya_oliy
8.2K views06:30
Ашу / Түсініктеме