Get Mystery Box with random crypto!

ТАРБИЯ

Telegram арнасының логотипі tarbiyadan — ТАРБИЯ Т
Telegram арнасының логотипі tarbiyadan — ТАРБИЯ
Арна мекенжайы: @tarbiyadan
Санаттар: Дәйексөздер
Тіл: қазақ
Жазылушылар: 1.48K

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Соңғы хабарлар 84

2022-12-25 22:22:37 Хайрли тун

Роббим, бугунимизга тақсим қилганинг яхшилик, ризқ, офият, тавфиқ, саодат, нажот ва қалб очилишидан бизга эртамиз учун хам тўлиқ ҳисса ва насиба ато қилгин!  Амин! 

Яқинларим, яхши кўрганларим Ўзингга омонат, Роббим...

https://t.me/tarbiya_oliy
5.3K views19:22
Ашу / Түсініктеме
2022-12-25 22:21:03 Ёниб турган шам ёнига учиб келган уч капалак оловнинг таъсири ҳақида фикрлаша бошлади.
 
   Улардан бири учиб шам пилигига яқин келди ва ортга қайтиб шундай деди:
— Олов ёритар экан.

    Бошқаси шамга янада яқинлашган эди, қанотини куйдириб олди ва қайтиб шундай деди:
— У куйдирар экан!
    
   Учинчи капалак эса шам алангасига ўзини урди ва қайтмади. У билмоқчи бўлганининг хаммасини билди, аммо энди бу ҳақда шерикларига айтиб бера олмайди.

Қиссадан ҳисса шуки:
Соҳиби илмлар кўпинча ўз билганларининг барчаси ҳақида гапириш имконидан мосуво бўлиб қолади. Шу сабаб билган одам сукут сақлайди, сўзлаган одам эса кўп нарсани билмайди.

Хаётда ҳам шундай қадрдон... кўп гапирган одам мавзусининг халокатли томонини билмайди...

https://t.me/tarbiya_oliy
4.6K views19:21
Ашу / Түсініктеме
2022-12-25 22:08:57
Siz birni bering, Alloh sizga mingni beradi…


https://t.me/ibrat_tarbiya
4.8K views19:08
Ашу / Түсініктеме
2022-12-25 18:25:00
Ёшликдан бирга катта бўлиб, энди эса пули кўпайиб, бойиб кетиб, дўстларини менсимай қўйганлар эшитиб олинг!


https://t.me/ibrat_tarbiya
5.4K views15:25
Ашу / Түсініктеме
2022-12-25 14:12:31
Afsuski ba’zida unutib qo‘yamiz
Ibrat uchun tarqatib qo‘yamiz


https://t.me/ibrat_tarbiya
6.4K views11:12
Ашу / Түсініктеме
2022-12-25 14:07:45 ЭЪТИБОР ВА ИШОНЧ САМАРАСИ

Кекса устоз шогирдига деди:
- Хонамиздаги жигарранг нарсаларни санаб бер!
Шогирд бир оз кузатиб, бу рангдаги анча-мунча нарсаларни айтди.
- Энди эса кўзларингни юм, - деди устоз. Шогирд айтилганидек қилгач, устоз кўк рангдаги буюмларни бирма-бир санашни буюрди. Йигит довдираб қолди:
- Мен уларга эътибор қилмадим...
Устоз деди:
- Унда кўзларингни очиб қара!
Шогирд хонага кўз югуртириб, ҳайратда қолди - кўк рангли буюмлар анча эди!
- Олдинига жигарранг нарсалар ҳақида сўраб, кейин кўзим юмуқ ҳолда кўк ранглиларини санашимни талаб қилдингиз... - хафа бўлди шогирд.
Кекса устоз табассум қилди:
- Мендан хафа бўлма. Тўғри хулоса чиқар, ўғлим. Инсон ҳаётида ҳар хил ҳодисаларга дуч келади ва баъзилар нимагадир воқеаларнинг фақат ёмон томонларини кўради. Яхши тарафларига эътибор бермайди.
- Мени ҳам ҳар доим ёмонликларга тайёр туришни ўргатишган, шунда ҳеч қачон саросимага тушиб қолмайсан, дейишган. Агар, айтганингиздек, ҳамма нарсадан фақат яхшилик кутсам, ёмонликка дуч келганимда довдираб қолмайманми?
- Йўқ, - деди устоз. - Ҳаётдаги кўп яхшиликларни эътироф этмаслигимиз - ёмон оқибатларни кутиб яшашимиз натижаси. Кишиларни бугуннинг синовлари эмас, кечаги ишлардан пушаймонлик, эртанги кундан қўрқув тушкунликка туширади. Агар қоқилишни кутиб, хавотирда юрсанг, албатта, қоқиласан. Ҳар бир ишнинг яхши томони бўлади, деб ишонсанг, уни излайсан ва топасан.

Нигора НЕЪМАТ қизи тайёрлади.

https://t.me/tarbiya_oliy
5.3K views11:07
Ашу / Түсініктеме
2022-12-25 14:05:05 Росулуллоҳ с.а.в шундай буюрганлар:

"Яхши кўрган кимсангизни меёрида яхши кўринг, чунки бир кун келиб душманингиз бўлиши мумкин. Ёмон кўрган кимсангизни ҳам меёрида ёмон кўринг, чунки бир кун келиб дўстингиз бўлиши мумкин."

Термизий ривояти

https://t.me/tarbiya_oliy
5.1K viewsedited  11:05
Ашу / Түсініктеме
2022-12-25 14:04:14 Одам алайҳиссалом ва Мусо алайҳиссалом учрашуви ҳақида

Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳу ривоят қиладилар:
“Жаноб Расулуллоҳ бундай дедилар:
“Одам алайҳиссалом ва Мусо алайҳиссалом учрашишди. Шунда Мусо алайҳиссалом Одам алайҳиссаломга: “Инсонларни бахтсиз қилиб, жаннатдан қувилишига сабабчи бўлган киши сизмисиз?!” – дедилар.

Одам алайҳиссалом Мусо алайҳиссаломга: “Аллоҳ хос ўзи учун бино қилган (танлаган) зот сизмисиз, Таврот сизга нозил қилинганмиди?!” – дедилар. Мусо алайҳиссалом: “Ҳа”, - дедилар.

Одам алайҳиссалом: “Ундай бўлса, Аллоҳ таоло мени яратишдан аввалроқ тақдиримни белгилаб қўйганлиги ҳақида Тавротдан билиб олган бўлсангиз керак?!” – дедилар.

Мусо алайҳиссалом: “Ҳа” – деб жим қолдилар, чунки Одам алайҳиссаломнинг далиллари кучли эди”.

АЛ-ЖОМИЪ АС-САҲИҲ”дан.

https://t.me/tarbiya_oliy
5.2K views11:04
Ашу / Түсініктеме
2022-12-25 09:00:39
Мана бу оқ-қора сурат эҳтимол бир қарашда сизга қизиқ туюлмас, аммо мен тез-тез кўриб ўйга чўмадиган энг кучли суратдир!

Aфриканинг Жанубий Родезия (собиқ Зимбабве) ўлкасидан бўлган марафончи Матиас Канда мусобақага тайёрланиш чоғида доим Гверу ва Селукве шаҳарлари орасида қатновчи пассажир поезди билан пойга қилган...

Шу туфайли у энг нуфузли марафон пойгаларида 3 маротаба олтин медални қўлга киритган.

Бойлар билан тўла поезднинг бор кучи билан ўт олаётганини ва қашшоқ оиладан бўлган Матиаснинг жон жаҳди билан чопаётганини қандай таърифлаш мумкин?

Бир ойда бир қорни тўйиб овқат емайдиган Матиас бу куч қувватни, бу матонатни қаердан олди экан.

Жавоб битта!
Одамлар танқидига, гап-сўзига қарамай ўзига, бахтли келажагига бўлган чексиз ишонч!!

Матиасдан ўрнак олинг!
Ўз ҳаётингизни ўзингиз қуринг!
Хўш, бугун бахт сари қанча қадам ташладингиз?!

https://t.me/tarbiya_oliy
5.6K viewsedited  06:00
Ашу / Түсініктеме
2022-12-25 08:56:51 НОЗИК ХИЛҚАТ

- Қачон сен ҳақиқий эркак бўлсанг, шунда аёлинг ҳам чинакам аёл бўлади.

- Қачон сен подшоҳ бўлсанг, шунда аёлинг малика бўлади.

- Қачон сен мадраса бўлсанг, шунда аёлинг иқтидорли ўқувчинг бўлади.

- Қачон сен ҳамиятли, рашкли бўлсанг, шунда аёлинг иффатли ва ҳаёли бўлади.

- Ўзинг ҳеч нарса бўла туриб, аёлингдан ҳамма нарса бўлишини талаб қилма!

- Аёл шундай хилқатки, унга инфоқ қилганингда, танасидаги очлик ҳисси йўқолиб, сени дуо қилади.

- Аёл шундай хилқатки, агар йиғласанг, бошингни кўксига қўйиб, сенга тасалли беради.

- Аёл шундай хилқатки, агар уни севсанг, қалбидан жой оласан.

- Аёл омонат бўлиб, эъзоз ва ҳимоя учун яратилгандир.

- Аёл инсон шахсияти шаклланадиган илк мадрасадир.

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

https://t.me/tarbiya_oliy
5.9K views05:56
Ашу / Түсініктеме