Get Mystery Box with random crypto!

Даҳонинг аёли       Дейтройт компаниясининг ёш механиги ҳафта | ТАРБИЯ

Даҳонинг аёли

      Дейтройт компаниясининг ёш механиги ҳафтасига 11 доллар маош оларди. Ҳар куни у 10 соат ишлар, уйга келиб эса, кўпинча ўз гаражида двигателнинг янги турини ихтиро қилишга уриниб, ярим кечагача шуғулланарди. Отаси ўғлим вақтини беҳуда сарфлаяпти, деб ҳисоблар, қўшнилар уни ақлдан озганга чиқаришар, ҳеч ким бу ишидан бирор бамаъни нарса чиқишига ишонмасди. Ёлғиз хотини ишонар эди. У кечалари бир неча соатлар давомида эри тепасида турар, қўллари толар, совуқдан тишлари тақиллар, шамоллаб қоларди. Лекин чидарди! Йиллар ўтиб бир кун тариллаган шовқин эшитилди. Қўшнилар йўлда, телба механик ва унинг хотини бир отсиз “арава”ни миниб кетаётганларини кўришди. Унинг исми Генри Форд эди.
     Кексайганда Форддан интервю олган бир журналист қизиқди:
-  Сиз ҳаётда ким бўлишни хоҳлар эдингиз?.
Даҳо унга жавоб берди:
-  Ким бўлишимнинг фарқи йўқ, биргина ёнимда хотиним бўлса бас.

“Ҳикматлар жавоҳири” китобидан.


https://t.me/tarbiya_oliy