Get Mystery Box with random crypto!

​​Ривоят қилишларича,кунлардан бирида султон Ҳусайн  Бойқаро о | ТАРБИЯ

​​Ривоят қилишларича,кунлардан бирида султон Ҳусайн  Бойқаро овга чиқишни ихтиёр этди. Унга ҳазрат Алишер Навоий ҳамроҳ бўлди. Овдан қайтар эканлар, бир қишлоқдан ўтдилар. Кўча четида турган олти-етти ёшлардаги болакай  салом берди.

Султон Ҳусайн қўлини кўксига қўйиб, алик олдию ўтиб кетаверди. Алишер Навоий эса болани кўриб, отини тўхтатди. Пастга тушиб, бола билан қўшқўллаб кўришди. Кейин тағин отига миниб, йўлда давом этди.

Навоийнинг бу иши шаҳаншоҳни ҳайрон қолдирди.

- Мавлоно, - деди у Навоийга юзланиб, -Cиз салтанатнинг вазири бўлсангиз, бунинг устига,жаҳонга таниқли  шоир бўлсангиз, наинки гўдак бир болага шунчалар мурувват кўрсатурсиз?

- Олампаноҳ, -деди Навоий жилмайиб.-Гап болада эмас.Гап шундаки, бир вақтлар шу боланинг отаси маним  саводимни чиқазган эрди. Мен устозимнинг етти пушти олдида қарздормен...


  Азиз устозлар, умрнинг яна бир давонидан Сиз олиб ўтган «Сўнгги қўнғироқ» муборак!
Сизнинг берган таълимингизни Навоий ҳазратдек қадрлайдиган маънавиятли инсонлар ҳаёт йўлингизда кўплаб учрасин!



https://t.me/tarbiya_oliy