Get Mystery Box with random crypto!

Yangiliklar

Telegram арнасының логотипі kazinformuzbek — Yangiliklar Y
Telegram арнасының логотипі kazinformuzbek — Yangiliklar
Арна мекенжайы: @kazinformuzbek
Санаттар: Жаңалықтар
Тіл: қазақ
Жазылушылар: 947
Арнадан сипаттама

Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва жаҳоннинг энг сўнгги ва долзарб @янгиликлари
O’zbekiston, Qozog’iston, Qirg’iziston, Tojikiston, Turkmenistan va jahonning eng so'nggi va dolzarb @kazinformuzbek

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Соңғы хабарлар 7

2022-07-26 06:04:58
Яна 1859 нафар қозоғистонлик коронавирусга чалинган

ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра , Қозоғистонда коронавирус юқтирганлар жами сони 1 335 406 нафарга етди.

https://www.inform.kz/oz/
5 views03:04
Ашу / Түсініктеме
2022-07-25 16:18:09
Қозоғистон давлат харидлари веб-портали Global Data Barometer жаҳон рейтингида 3-ўринни эгаллади

Global Data Barometer - Data for Development Network (D4D.net) ва ILDАнинг қўшма лойиҳасидир.

Барометр 109 та давлат муҳим давлат муаммолари, жумладан, соғлиқни сақлаш, атроф-муҳит, давлат молияси ва маълумотларнинг жамоат манфаати учун қандай ишлатилиши ҳақида маълумотларни қандай тарқатишини таҳлил қилади. Таҳлилларга кўра, барча мамлакатлар (109 тадан 99 таси ёки 91%) харидлар маълумотларини эълон қилади. 50 та давлат ёки 46% маълумотларни машинада ўқиладиган форматда нашр этади.

Барча мамлакатлардан атиги 9 та давлат давлат харидларининг бутун жараёни - режалаштиришдан тортиб шартномаларни бажаришгача бўлган маълумотларни эълон қилади, улар орасида Украина ва Парагвайдан кейин 3-ўринни эгаллаган Қозоғистон Республикасининг давлат харидлари веб-портали ҳам бор.

https://www.inform.kz/oz
6 viewsedited  13:18
Ашу / Түсініктеме
2022-07-25 15:39:02
Дунёда коронавирус билан касалланганлар сони 565,2 млндан ошди

Коронавирус инфекциясидан вафот этганларнинг умумий сони 6 373 739 нафарни ташкил этмоқда.

Коронавирус энг кўп тарқалган мамлакатлар: - АҚШ - 88 920 929, - Ҳиндистон - 43 825 185, - Бразилия - 33 454 294 ҳолат.

https://www.inform.kz/oz/
6 views12:39
Ашу / Түсініктеме
2022-07-25 10:06:55
Қозоғистонда яқин кунларда жуда кучли жазирама ва ёмғир ёғиши кутилмоқда

Республиканинг ғарбий ҳудудларида ҳаво ҳарорати кундузи 25+35° дан 30+40° гача кўтарилиши кутилмоқда. Мамлакат шимоли-ғарбида, шимолида ҳаво ҳарорати кундузи +30+35° дан +20+30°С гача пасайиши кутилмоқда, Қозоғистон марказида +30+38°С дан +27+35°С гача иссиқлик бироз пасаяди, мамлакатнинг шарқий ҳудудларида ҳаво ҳароратининг + 22 + 32°С дан + 27 + 38°С гача кўтарилиши кутилмоқда, жанубда, жануби-шарқида +40+45°С гача жуда кучли иссиқлик сақланиб қолади.

https://www.inform.kz/oz/
5 viewsedited  07:06
Ашу / Түсініктеме
2022-07-25 09:40:37
Японияда Сакурадзима вулқони отилмоқда

Сакурадзиманинг бирламчи отилиши якшанба куни кечқурун содир бўлди, бунинг натижасида вулқон жинслари ва кул кратердан 2,5 км радиусгача тарқалди. Вулқон яқинидаги хавф даражаси беш балли шкала бўйича максимал даражага кўтарилди, бироқ экспертларнинг фикрича, ҳозирда кенг кўламли отилиш хавфи йўқ.

Япония бош вазири девонида фавқулодда ҳолат билан боғлиқ маълумот тўплаш учун фавқулодда штаб ташкил этилган ва Кагосима маъмурияти 100 га яқин одам истиқомат қиладиган вулқонга туташ икки ҳудудда қисман эвакуация эълон қилган. Ҳалок бўлганлар ҳақида маълумотлар йўқ, вулқон атрофи метеорология бўлими мутахассислари томонидан текширилмоқда.

https://www.inform.kz/oz/
4 viewsedited  06:40
Ашу / Түсініктеме
2022-07-25 09:01:50
Лос-Анжелесдаги паркда отишма икки кишининг ўлимига сабаб бўлди

Қурбонларнинг ёши 23 ёшдан 53 ёшгача бўлган, улардан бири оғир аҳволда, 24 июл ҳолатига кўра.

Воқеа маҳаллий вақт билан соат 16:00 да 500 га яқин одам жалб қилинган автомобиллар кўргазмаси ўтказилаётган паркда содир бўлган.

Полиция маълумотларига кўра, отишма икки гуруҳ одамлар ўртасидаги можаро туфайли боғдаги бейсбол майдонлари яқинида содир бўлган. Отишмада бир неча киши иштирок этганлиги тахмин қилинмоқда. Воқеа жойидан бир нечта қурол топилган. Ҳозирча ҳеч ким ҳибсга олинмаган, тергов давом этмоқда.

https://www.inform.kz/oz/
4 viewsedited  06:01
Ашу / Түсініктеме
2022-07-25 08:43:10
Қозоғистоннинг енгил атлетика бўйича 2022 йилги жаҳон чемпионатидаги сўнгги ўрни аниқланди

Унинг натижаларига кўра, АҚШ терма жамоаси медаллар жадвалида биринчи ўринни эгаллади - 33 медал (13 олтин, 9 кумуш, 11 бронза). Иккинчи ўринни Эфиопия спортчилари эгаллади - 10 (4.4.2), учинчи ўрин Ямайкага тегишли - 10 (2.7.1).

https://www.inform.kz/oz/
4 viewsedited  05:43
Ашу / Түсініктеме
2022-07-25 08:09:04
Францияда кондиционер ишлаб турган жойларда эшикни ёпиб юриш мажбурий бўлади

Франция ҳукумати нархи кескин ошган энергияни тежаш чораларидан бири сифатида неон рекламаларнинг ишлаш вақтини чекламоқчи, шунингдек, дўконларга кондиционер ёқилган пайтда эшикларини ёпиқ сақлаш мажбуриятини юкламоқчи. Франциянинг экологик ўзгаришлар вазири

Аньес Панье-Рюнаше Journal du Dimanche газетасига маълум қилишича, баъзи ҳудудларда амалда бўлган янги қоидалар тез орада бутун мамлакат бўйлаб мажбурий ҳолга келтирилади.

https://www.inform.kz/oz/
4 views05:09
Ашу / Түсініктеме
2022-07-25 07:32:10
Туркистонда «Tartyl fest» турникка тортилиш фестивали ўтказилади

Оммавий спортни ривожлантириш, ёшларни соғлом турмуш тарзига кенг тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилган фестивал Амфитеатр марказида бўлиб ўтади. Ҳозиргача 400 га яқин аҳоли иштирок этиш учун ариза топширган. Шунингдек, фестивал доирасида туркистонликлар эстрада юлдузи Мирас Жугинисовнинг концерт дастурини томоша қилишади.

https://www.inform.kz/oz/
5 viewsedited  04:32
Ашу / Түсініктеме
2022-07-25 07:02:35
1 viewedited  04:02
Ашу / Түсініктеме