Get Mystery Box with random crypto!

Yangiliklar

Telegram арнасының логотипі kazinformuzbek — Yangiliklar Y
Telegram арнасының логотипі kazinformuzbek — Yangiliklar
Арна мекенжайы: @kazinformuzbek
Санаттар: Жаңалықтар
Тіл: қазақ
Жазылушылар: 947
Арнадан сипаттама

Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва жаҳоннинг энг сўнгги ва долзарб @янгиликлари
O’zbekiston, Qozog’iston, Qirg’iziston, Tojikiston, Turkmenistan va jahonning eng so'nggi va dolzarb @kazinformuzbek

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Соңғы хабарлар 10

2022-07-21 10:55:11
МО президентлари Дўстлик, ахил қўшничилик ва ҳамкорлик тўғрисидаги тарихий ҳужжатни имзолайди

«Геосиёсий нотинчлик ва беқарор жаҳон иқтисодиёти даврида ўтаётган учрашувимиз Марказий Осиё давлатларининг бирдамлиги ва янги синовларни биргаликда енгиш истагини намоён этади», — деди Давлат раҳбари.

Президент Тоқаев таъкидлаганидек, бугунги кунда Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги ўзига хос муносабатлар сифатида қабул қилинаётган XXI асрда Марказий Осиёни ривожлантиришга қаратилган дўстлик, ахил қўшничилик ва ҳамкорликнинг мазмуни ва тарихий истиқболи ўзига хос шартномада мустаҳкамланган.

https://www.inform.kz/oz/
6 views07:55
Ашу / Түсініктеме
2022-07-21 09:48:32
Исроиллик журналистнинг Маккадан олган репортажи шов-шувга сабаб бўлди

Душанба куни Исроилнинг Chanel 13 телеканалида жаҳон янгиликлари муҳаррири Гил Тамарининг Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида суратга олинган телерепортажи намойиш этилди. Журналист мусулмонлар учун муқаддас бўлган шаҳарга мусулмон бўлмаганларнинг бориши тақиқланганига қарамай, яширинча зиёрат қилган.

Ўн дақиқалик видеорепортажда исроиллик мухбирга маҳаллий йўлбошчи бўлган одам ҳамроҳлик қилмоқда. Тамари исроиллик эканини бошқаларга билдирмаслик учун овозини пасайтириб, баъзан инглиз тилига ўтиб, асосан иврит тилида репортаж тайёрлаган. Журналист Арофат тоғига кўтарилган лаҳзани ҳам суратга олган.

https://www.inform.kz/oz/
3 views06:48
Ашу / Түсініктеме
2022-07-21 09:32:00
Марказий Осиё кенг тинчлик ва фаровонлик минтақаси бўлиши керак - Тоқаев

«Хавфсизлик ва дипломатия соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш кун тартибидаги асосий масала бўлиб қолаверади. Бу Марказий Осиё халқларининг гуллаб-яшнаши учун муносиб шароитларни таъминлаш учун жуда зарур. Марказий Осиё минтақаси барқарор ижтимоий-иқтисодий тараққиёт, ҳар томонлама ҳамкорлик, тинчлик ва фаровонлик ҳукм сураётган кенг минтақа бўлиши керак» , — деди Қозоғистон Президенти.

https://www.inform.kz/oz/
3 views06:32
Ашу / Түсініктеме
2022-07-21 09:19:01
ЖЧ-2022: Яна бир қозоғистонлик енгил атлетикачи финалда

Мусобақада Қозоғистон шарафини Каролин Чепкоеч Кипкируи ҳимоя қилди. У саралаш босқичида 14:52:54 натижаси билан иккинчи ўринни эгаллади.

Кипкируидан фақат эфиопиялик Летесенбет Гидей атиги 0,27 сония тезроқ югурди. Шу тариқа Каролин медаллар учун курашиш учун финалга йўл олди. «Беш минглик»нинг ҳал қилувчи мусобақалар 24 июл куни эрталаб бўлиб ўтади.

https://www.inform.kz/oz/
3 views06:19
Ашу / Түсініктеме
2022-07-21 08:39:15
АҚШ тиббий суғурта соҳасида 1,2 миллиард долларлик талон-тарож аниқланди

CBS телеканалининг хабар беришича, айбланувчилар орасида Америка лабораториялари эгалари, умумий қиймати 1,2 миллиард долларлик кераксиз ёки сохта тестлар ва асбоб-ускуналар буюртма қилишда айбланган тиббий компаниялар раҳбарлари бор.

АҚШ Адлия вазирлиги маълумотларига кўра, айбланувчилар гўёки Medicare (АҚШдаги давлат миллий соғлиқни суғуртаси дастури) ва бошқа суғурта компаниялари томонидан тақдим этилган кераксиз тиббий текширувлар учун буюртма олишда телетиббиёт хизматидан фойдаланганлар.

https://www.inform.kz/oz/
3 viewsedited  05:39
Ашу / Түсініктеме
2022-07-21 08:02:00
Қозоғистон илк бор енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатининг «олтин»ини қўлга киритди

Мусобақанинг асосий фаворитларидан бири Қозоғистон вакили Нора Жеруто бўлди.

У масофани 8:53,02 натижада босиб ўтди ва ғолиб бўлди. Жаҳон чемпионатидаги ушбу олтин медал Қозоғистон енгил атлетикаси тарихида биринчи бўлди.

https://www.inform.kz/oz/
4 viewsedited  05:02
Ашу / Түсініктеме
2022-07-21 07:12:53
Эпидемиологик баҳолаш матрицаси: Нур-Султан шаҳри «сариқ» зонага кирди

«Сариқ» зонада: Нур-Султан шаҳри.

«Яшил» зонада: Алмати, Чимкент шаҳарлари, Алмати, Ақтўбе, Атирау, Ақмола, Абай, Ғарбий Қозоғистон, Шарқий Қозоғистон, Жамбил, Жетису, Қарағанди, Қостанай, Қизилўрда, Манғистау, Улитау, Шимолий Қозоғистон, Павлодар, Туркистон вилоятлари.

https://www.inform.kz/oz/
2 viewsedited  04:12
Ашу / Түсініктеме
2022-07-21 07:05:28
BA.5 омикрон-штами кўпинча тест томонидан аниқланмайди - Калифорния университети доктори

Шифокор бу штамм энг юқумли бўлиши мумкинлигини таъкидлади. Бу бошқа штаммларга қараганда камида 20% кўпроқ юқумли. Вирус қанчалик юқумли бўлса, унинг тарқалиши осонроқ бўлади, айниқса катта оломонда.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, инсоният коронавирус одамларда абадий қолади деган фикрга кўникиши керак, шунинг учун бу инфекциянинг барча янги кичик турларига дуч келмаслик учун вакцина олиш керак.

https://www.inform.kz/oz/
2 viewsedited  04:05
Ашу / Түсініктеме
2022-07-21 06:25:08
ҚР Президентининг Қирғизистонга рамий ташрифининг биринчи кунидан видео эълон қилинди

https://www.inform.kz/oz/kr-prezidentining-kirgizistonga-ramiy-tashrifining-birinchi-kunidan-video-e-lon-kilindi_a3957266
2 viewsedited  03:25
Ашу / Түсініктеме
2022-07-21 06:12:23 Энг кўп ўқилган янгиликлар:

Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон президентлари кўчманчилар ўйинларини томоша қилди;

Ўқ отиш бўйича ҚР терма жамоаси Жанубий Кореяда бўлиб ўтаётган Жаҳон кубоги босқичида иштирок этмоқда;

Чўлпон-Отада Қасим-Жомарт Тоқаев, Садир Жапаров ва Шавкат Мирзиёевнинг норасмий учрашуви бўлиб ўтди;

Рақамли Қозоғистон: Қурилиш соҳасида сифатни яхшилаш учун IT ечимлар жорий этилмоқда;

ЖССТ вакили коронавируснинг янги тўлқини ҳақида огоҳлантирди;

Қозоғистон рекорд билан оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати олтин медалини қўлга киритди;
2 viewsedited  03:12
Ашу / Түсініктеме