Get Mystery Box with random crypto!

Yangiliklar

Telegram арнасының логотипі kazinformuzbek — Yangiliklar Y
Telegram арнасының логотипі kazinformuzbek — Yangiliklar
Арна мекенжайы: @kazinformuzbek
Санаттар: Жаңалықтар
Тіл: қазақ
Жазылушылар: 947
Арнадан сипаттама

Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва жаҳоннинг энг сўнгги ва долзарб @янгиликлари
O’zbekiston, Qozog’iston, Qirg’iziston, Tojikiston, Turkmenistan va jahonning eng so'nggi va dolzarb @kazinformuzbek

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Соңғы хабарлар 9

2022-07-22 08:32:03
Калифорнияда икки аёлни кит ютиб юборди

Воқеани гувоҳлар видеога олишга улгуришган. Видеода улкан кит икки аёлни қайиқ-пайиғи билан ютиб юборгани тасвирланган. Ҳаммаси шу қадар тез содир бўлганки, икки аёл нима бўлганини билмай ҳам қолишган.

Ҳодиса Авила пляжи яқинидаги кўрфазда содир бўлган. Байдаркачилар китларнинг қандай овқатланишини томоша қилиш учун кўрфазга келишганди.

Аёллар омон-эсон қолишди, кит уларни бирданига оғзидан чиқариб юборган. Улар жиддий жароҳат олишмаган.

https://www.inform.kz/oz
2 viewsedited  05:32
Ашу / Түсініктеме
2022-07-22 08:24:12
Теннис: Нур-Султанда илк бор ATP 500 турнири ўтказилади

1-9 октябр кунлари Нур-Султан шаҳрида Astana Open ATP 500 турнири бўлиб ўтади.
Қозоғистон теннис федерациясининг хабар беришича, бундай даражадаги мусобақа Қозоғистонда илк бор ташкил этилмоқда.

https://www.inform.kz/oz/
2 viewsedited  05:24
Ашу / Түсініктеме
2022-07-22 07:59:03
Италия президенти парламентни тарқатиб юборди

«Ҳукумат парламентнинг тарқатилиши ва янги сайловларнинг белгиланиши билан ўз фаолиятида чекловларга дуч келаётгани ҳаммага маълум. Лекин ҳар ҳолда, у ҳозирги ва келажакда пайдо бўладиган эҳтиёжларга жавоб берадиган воситаларга эга.

Шуни алоҳида таъкидлашим керакки, биз бошдан кечираётган давр иқтисодий ва ижтимоий инқироз оқибатларига, хусусан, инфляциянинг ўсишига қарши курашиш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширишда танаффуслар қилиш имконини бермаяпти», - деди Маттарелла.

Марио Драги истеъфога чиқиш тўғрисида икки марта ариза берди. Биринчиси президент Маттарела томонидан рад этилганди. Ҳукмрон коалицияни ташкил этувчи уч партиянинг қўллаб-қувватлашини йўқотгани Драги шундай қадамлар ташлашга мажбур бўлди. Чоршанба куни бош вазир истеъфога чиқиш тўғрисидаги қарорини қайта кўриб чиқмоқчи бўлиб, коалициянинг барча аъзоларига умумий дастур бўйича келишиб олиш шартини қўйди. Аммо бунга эришилмади.

https://www.inform.kz/oz/
2 views04:59
Ашу / Түсініктеме
2022-07-22 07:20:28
Словенияда ёнғин туфайли ўқ-дорилар портламоқда

Ёнғин 2 минг гектардан ортиқ майдонни қамраб олган. Юқори ҳарорат туфайли Биринчи жаҳон уруши пайтидаги жанглардан бери ерда ётган ўқ-дорилар портлаяпти. Қўшнилар словениялик ўт ўчирувчиларга фаол ёрдам бермоқда.

Францияда сўнгги кунларда ҳаво ҳарорати бироз пасайиб кетди, бу эса ўт ўчирувчиларга Жиронда аланга тарқалишини назорат қилишга ёрдам берди. Ушбу минтақада ёнғин аллақачон 20 минг гектардан ортиқ ўрмонни йўқ қилган ва 36 минг киши эвакуация қилинишига сабаб бўлган. Аммо синоптикларнинг огоҳлантиришича, дам олиш кунлари мамлакат ғарбида яна жазирама кутилмоқда.

https://www.inform.kz/oz/
2 viewsedited  04:20
Ашу / Түсініктеме
2022-07-22 06:22:19 Дунёда қандай қизиқарли воқеалар содир бўлди:

Австралияда сэндвич саёҳатчига 1840 долларга тушди;

АҚШ президенти коронавирус юқтирди;

Қирғизистонда хорижликлар учун қимор ўйинлари очишга рухсат берилди;

Йил бошидан буён Буюк Британияга 15 минг ноқонуний мигрант келган;

Қозоғистон олимлари Ватикан кутубхонасида туркийлар тарихига оид қўлёзмаларни ўрганиш имкониятига эга бўлади;

Аmerican Аirlines рейсида саккиз киши жароҳатланди;
2 viewsedited  03:22
Ашу / Түсініктеме
2022-07-22 06:09:51
Ўтган суткада Қозоғистонда коронавирус инфекцияси 2480 кишида ПЗР таҳлиллари билан тасдиқланди

Мамлакатда коронавирус билан касалланганлар сони 1 326 190 нафарга етди.

https://www.inform.kz/oz
3 viewsedited  03:09
Ашу / Түсініктеме
2022-07-22 05:56:59
Ҳиндистон президенти этиб иккинчи марта аёл сайланди

Д.Мурму Ҳиндистон президентлигига сайланган иккинчи аёлдир. Мамлакатни бошқарган биринчи аёл - Пратибҳа Патил (2007-2012 йиллари).

Шунингдек, Д.Мурму «эркин мамлакатда», яъни британлардан мустақилликка эришганидан кейин туғилган Ҳиндистоннинг биринчи президенти бўлади. У 1958 йилда туғилган. Жҳаркҳанд штатининг собиқ губернатори. Д.Мурму мамлакат президенти сифатида 25 июл куни қасамёд қилади. Рам Натҳ Ковинднинг ваколат муддати 24 июлда тугайди.

https://www.inform.kz/oz/
4 viewsedited  02:56
Ашу / Түсініктеме
2022-07-21 16:05:55
Тоқаев: МО давлатлари раҳбарлари маслаҳат учрашувига қўшни давлатларни таклиф қилиш лозим

«Минтақадан ташқаридаги стратегик шериклар билан ҳамкорликка келсак, Қозоғистон Марказий Осиё давлатларининг кўп томонлама форматдаги ҳамкорлиги консепсиясини қабул қилиш мумкин, деб ҳисоблайди.

Менимча, биз муайян географик чегаралар билан чекланмаслигимиз керак. Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашуви ишида бошқа қўшни давлатлар масаласи бўйича таклиф этилган меҳмон сифатида Россия ва Хитойнинг олий вакиллари қатнашиши мумкин», - деди Қозоғистон Президенти Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг IV Маслаҳат учрашувида. Фото: t.me/bort_01

https://www.inform.kz/oz/
2 viewsedited  13:05
Ашу / Түсініктеме
2022-07-21 15:33:14
Аmerican Аirlines рейсида саккиз киши жароҳатланди
Аmerican Airlinesнинг хабар беришича, кутилмаган турбулентликка қарамай, самолёт АҚШнинг Бирмингем шаҳрига эсон-омон қўнди.

Авиакомпания икки нафар стюардесса ва олти нафар йўловчи қўшимча текширувдан ўтиш учун шифохонага ётқизилганини тасдиқлади. Жабрланганларнинг соғлиғи ва жароҳатлар сабаблари ҳақида қўшимча маълумотлар келтирилмаган.

Embraer E175 бортида 52 йўловчи, иккита учувчи ва иккита стюардесса бўлган.

https://www.inform.kz/oz/
2 viewsedited  12:33
Ашу / Түсініктеме
2022-07-21 11:23:26
Қозоғистон ва МО мамлакатлари билан товар айланмасини 15 миллиард долларга етказади

«Кўп томонлама ҳамкорликнинг мустаҳкам иқтисодий асосини шакллантириш долзарб вазифа бўлиб қолмоқда. Кейинги йилларда бу борада сезиларли натижаларга эришилди. Охирги 5 йилда Қозоғистоннинг Марказий Осиёдаги бошқа давлатлар билан савдо айланмаси 42 фоизга ошиб, 6,3 миллиард долларга етди. Ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш учун катта захира мавжудлигини ҳисобга олиб, яқин келажакда бу кўрсаткични 15 миллиард долларга етказиш зарур», — деди Қозоғистон Президенти Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг IV Маслаҳат учрашувида.

https://www.inform.kz/oz/
6 views08:23
Ашу / Түсініктеме