Get Mystery Box with random crypto!

Yangiliklar

Telegram арнасының логотипі kazinformuzbek — Yangiliklar Y
Telegram арнасының логотипі kazinformuzbek — Yangiliklar
Арна мекенжайы: @kazinformuzbek
Санаттар: Жаңалықтар
Тіл: қазақ
Жазылушылар: 947
Арнадан сипаттама

Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва жаҳоннинг энг сўнгги ва долзарб @янгиликлари
O’zbekiston, Qozog’iston, Qirg’iziston, Tojikiston, Turkmenistan va jahonning eng so'nggi va dolzarb @kazinformuzbek

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Соңғы хабарлар 4

2022-07-28 09:52:49
Уханда яна карантин эълон қилинди

Цзянся тумани аҳолисига кейинги уч кун давомида уйда қолиш буюрилди. Икки кун олдин, 12 миллион аҳолиси бўлган Ухан шаҳрида аҳолини мунтазам текшириш пайтида иккита асимптоматик ҳолат аниқланган.

Кейин бу икки шахснинг алоқа занжирида касаллик белгилари бўлмаган яна иккита ташувчи аниқлангандан сўнг, расмийлар зудлик билан карантин эълон қилди. Пандемия бошланганидан бери Хитой коронавирусга қарши қатъий сиёсат олиб борди.

https://www.inform.kz/oz/
5 viewsedited  06:52
Ашу / Түсініктеме
2022-07-28 09:12:54
Эксперт: Қозоғистонда уй арзонлашади

«Ўйлайманки, ҳозирги шароитда иккиламчи уй-жой бозорида нархларнинг пасайиши учун зарур шарт-шароитлар мавжуд. Иккинчидан, ҳозир бошпана излаётганлар турли вариантларни кўриб чиқишлари керак. Квартира сотувчилари билан савдолашишга эътибор берган маъқул. Бевосита турар-жой қурувчилардан уй-жой олиш вариантларини излаш ва шартнома бўйича музокаралар олиб бориш керак», — дейди Нина Лукьяненко.

https://www.inform.kz/oz/
7 views06:12
Ашу / Түсініктеме
2022-07-28 08:15:55
Қирғизистонда КХШТ машғулотлари ўтказилади

2-5 август кунлари Қирғизистонда Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотининг Тезкор реакция коллектив кучлари таркибига кирувчи махсус кучлар қўшинлари иштирокида «Кобальт-2022» тактик-махсус ўқув машғулотлари ўтказилади

https://www.inform.kz/oz/
7 viewsedited  05:15
Ашу / Түсініктеме
2022-07-28 07:42:29
Ўзбекистон энг кўп қовун-тарвузни Қозоғистонга экспорт қилган

Қозоғистон – 39,2 минг тонна;
Россия – 15,1 минг тонна;
Қирғизистон – 11,1 минг тонна;
Беларусь – 1,1 минг тонна;
Бошқа давлатлар– 1,3 минг тонна.

https://www.inform.kz/oz/
5 viewsedited  04:42
Ашу / Түсініктеме
2022-07-28 07:05:11
Туркиянинг айрим ҳудудларида анормал иссиқлик қайд этилди

Туркия метеорология бош бошқармаси (MGM) маълумотларига кўра, шу ҳафта охиригача мамлакатнинг ўнта вилоятида иссиқ ҳаво ҳарорати 40 даражадан юқори бўлиши кутилмоқда.

Мамлакатнинг жануби-шарқида, бу ҳудудда юқори ҳарорат кенг тарқалган бўлиб, термометр ғайритабиий иссиқликни кўрсатади ва ҳатто кечқурун бу кўрсаткичлар 45-47 даражадан ошади.

https://www.inform.kz/oz/
7 viewsedited  04:05
Ашу / Түсініктеме
2022-07-28 06:31:40 Энг кўп ўқилган янгиликлар:

Оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида Қозоғистон 47 медални қўлга киритди;

2022 йил охиригача Қостанайда иккита янги завод ишга туширилади;

Россияда коронавирус билан касалланганлар сони кескин ошди;

Қозоғистон терма жамоаси пляж футболи бўйича Евролига-2022 турнирини йирик ғалаба билан бошлади;

Қозоғистонликлар учун маймун чечагига қарши вакцина олиш мажбурийми;

Давлат университетлари энди сотилмайди – ҚР Таълим вазири;
7 viewsedited  03:31
Ашу / Түсініктеме
2022-07-28 06:04:47
Ўтган суткада Қозоғистонда коронавирус юқтирганлар сони 3 мингдан ошди

Қозоғистонда ўтган суткада 3175 одам коронавирус инфекциясини юқтирганлиги маълум бўлди.

Мамлакатда коронавирус юқтирганлар жами сони 1 341 265 нафарга етди.

https://www.inform.kz/oz/
8 viewsedited  03:04
Ашу / Түсініктеме
2022-07-27 15:14:57
Сентябрдан Қозоғистон ОТМ профессор-ўқитувчилари маоши ошади
«Давлат раҳбари шарофати билан грантлар оширилгани олий ўқув юртларимиз ўқитувчиларининг маошини сезиларли даражада ошириш имконини бермоқда. Шунингдек, апрел ойида вазирлигимиз томонидан олий ўқув юртлари ректорларига аниқ кўрсатмалар берилди, улар доирасида 2022 йил сентябр ойидан бошлаб олий ўқув юртлари ўқитувчиларининг ойлик маошлари яна оширилади», — деб ўртоқлашди у Facebook саҳифасида.

https://www.inform.kz/oz/
10 views12:14
Ашу / Түсініктеме
2022-07-27 14:22:35
Қозоғистонда доллар курси ошди

КАSЕ фонд бозоридаги кундузги савдолар якунларига кўра, доллар курси 0,61 тенгега қимматлашди, 1 АҚШ долларининг ўртача қиймати эса 480,16 тенгега тенг бўлди. Миллий банкнинг 27 июлдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 479,83 тенге.

Кurs.kz хабарига кўра, Алматида долларнинг сотув курси - 481 тенге, сотиб олиш курси эса 485,5 тенгени ташкил қилмоқда.

Нур-Султанда сотиш нархи - 477 тенге, сотиб олиш нархи эса 481 тенге.

https://www.inform.kz/oz/
11 views11:22
Ашу / Түсініктеме
2022-07-27 13:46:31
Дунё бўйлаб коронавируснинг омикрон штамми тарқалмоқда – ҚР Бош давлат санитария шифокори

«Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, Европа, Шарқий Ўрта ер денгизи ва Африкадан ташқари қолган 3 та минтақада коронавирус тарқалиши охирги ҳафтада 30 фоизга ошган. Охирги ҳафтада дунёнинг 92 давлатида касалланиш ҳолатлари кўпайган. Улар орасида CОVID-19 Озарбайжонда 115%, Японияда 70%, Полшада 63%, Россияда 49% ва Хитойда 36%га етган.

Бугунги кунда коронавируснинг омикрон штамми дунёдаги асосий вирус бўлиб, кўпайиб бормоқда. Унинг тарқалиши ўрганилган намуналарнинг 95 фоизини ташкил қилади.

Омикрон штамми орасида BА.5 ва BА.4 доминант ҳисобланади. Улар орасида вируснинг ВА.5 тури 100 та давлатда аниқланган», — деди Айжан Есмағамбетова Марказий коммуникациялар хизмати майдонида ўтказилган матбуот анжуманида.

https://www.inform.kz/oz/
10 viewsedited  10:46
Ашу / Түсініктеме