Get Mystery Box with random crypto!

Yangiliklar

Telegram арнасының логотипі kazinformuzbek — Yangiliklar Y
Telegram арнасының логотипі kazinformuzbek — Yangiliklar
Арна мекенжайы: @kazinformuzbek
Санаттар: Жаңалықтар
Тіл: қазақ
Жазылушылар: 947
Арнадан сипаттама

Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва жаҳоннинг энг сўнгги ва долзарб @янгиликлари
O’zbekiston, Qozog’iston, Qirg’iziston, Tojikiston, Turkmenistan va jahonning eng so'nggi va dolzarb @kazinformuzbek

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Соңғы хабарлар 3

2022-07-29 11:27:55
Оқ уйда АҚШ президентининг набирасининг никоҳ тўйи бўлиб ўтади

28 ёшли Наоми Байден пайшанба куни ўзининг Twitter саҳифасида шундай ёзди: «Биз тўй қаерда бўлишини ҳал қилдик... Биз жанубий майсазорда никоҳдан ўтамиз. Жуда ҳаяжонланяпман».

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ президент Байденнинг набираси ва унинг 25 ёшли бўлажак турмуш ўртоғи Питер Нил 19 ноябр куни Оқ уйда турмуш қуриши маълум қилинганди. Иккаласи ҳам адвокат. Президент маъмурияти вакилларининг сўзларига кўра, Байденлар оиласи тўй харажатларини ўзлари қоплайди.

https://www.inform.kz/oz/
5 viewsedited  08:27
Ашу / Түсініктеме
2022-07-29 08:59:07
Францияда ўт ўчирувчи ўрмонга ўт қўйди

Ёнғин ўтган ҳафта охирида бошланган. Ёнғин тўхтатилгандек эди, аммо пайшанба куни яна аланга олди. Икки чегарадош давлатнинг юзлаб ўт ўчирувчилари тинимсиз курашмоқда, уларга қўшни Польша ва Словакиядан келган ҳамкасблари ёрдам беришди.

Италиядан иккита ўт ўчирувчи самолёт ҳам етиб келди. Францияда ОАВ хабарларига кўра, кўнгилли ўт ўчирувчилардан бири Эро туманида атайлаб ўт қўйганини тан олган.

https://www.inform.kz/oz/
7 views05:59
Ашу / Түсініктеме
2022-07-29 08:30:54
Туркиянинг Анталия шаҳрига охирги етти ойда 6 млндан зиёд сайёҳ ташриф буюрди

Маҳаллий ҳокимият органларининг расмий маълумотларига кўра, жорий йилнинг 1 январидан 24 июлига қадар Туркиянинг Ўрта ер денгизи соҳилида жойлашган машҳур курортларига келганлар сони 107 фоизга ошган. Июл ойи охирида Анталияга 2020 ва 2021 йиллардагидан кўпроқ сайёҳлар келган.

Умуман олганда, ўтган йили коронавирус пандемияси саёҳат ва сайёҳлик фаолиятига халақит берган бир пайтда вилоятга 3 миллионга яқин сайёҳ ташриф буюрган бўлса, 2020 йилда Анталияга атиги 682 минг киши келган.

https://www.inform.kz/oz
5 views05:30
Ашу / Түсініктеме
2022-07-29 08:10:58
ЖССТ ОИВ инфекциясини олдини олувчи янги дори воситасидан фойдаланишни тавсия қилди

ЖССТ мамлакатларни ОИВ инфекциясини юқтириш хавфи юқори бўлган одамлар учун ушбу профилактик дори воситаларидан фойдаланишни таъминлашга чақиради. 2021 йилда ОИВ инфекциясининг 1,5 миллион янги ҳолати қайд этилган. Ўтган йили ҳар куни 4000 та янги ОИВ инфекцияси аниқланган.

https://www.inform.kz/oz/
5 views05:10
Ашу / Түсініктеме
2022-07-29 07:22:40
Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди

ЎР Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йил 1 июл ҳолатига республика аҳолиси сони 35,6 миллион кишига етди.

Аёллар сони 17,7 миллион кишини, эркаклар сони эса 17,9 миллионни ташкил қилган.

Шу билан бирга, шаҳар аҳолиси сони 18,1 миллион кишини, қишлоқ аҳолиси сони эса 17,5 миллион кишини ташкил этади.

https://www.inform.kz/oz/zbekistonning-demografik-k-rsatkichlari-e-lon-kilindi_a3960544
5 viewsedited  04:22
Ашу / Түсініктеме
2022-07-29 06:56:29
Москвадаги ётоқхонада ёнғин содир бўлиб, 8 нафар муҳожир ҳалок бўлди

«Ётоқхона Алмати кўчаси, 7-уй, 2-бинода жойлашган. Ҳозирда саккиз киши вафот этгани аниқланган, яна уч нафари шифокорлар томонидан текширилмоқда. Вафот этганларнинг барчаси муҳожирлар. Уларнинг фуқаролиги аниқланмоқда. Ёнғин ўчирилди, 150 квадрат метрлик учта хона ва коридор ёнган», - деди фавқулодда хизматдаги манба.

https://www.inform.kz/oz/
4 viewsedited  03:56
Ашу / Түсініктеме
2022-07-29 06:29:08
Қозоғистонда ўтган суткада 3095 одам коронавирус инфекциясини юқтирганлиги маълум бўлди

Қозоғистонда коронавирус юқтирганлар жами сони 1 344 360 нафарга етди.

https://www.inform.kz/oz/
6 viewsedited  03:29
Ашу / Түсініктеме
2022-07-28 15:12:25
2030 йилгача 13,5 миллион қозоғистонлик газ билан таъминланади

«Режадан қатъи назар, шуни ёдда тутиш керакки, амалда ишлаб чиқарилган хом газнинг учдан бир қисми уни ишлаб чиқариш жараёнида энергия манбаи сифатида қайта фойдаланилади.

Шу муносабат билан зангори ёқилғи ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг жиҳозлари ва зарур ускуналари учун энергияни бошқа манбалардан олиш масаласини кўриб чиқиш муҳим аҳамиятга эга. Булар тизимли равишда амалга оширилса, газ ҳажмини йилига 33 миллиард куб метргача ошириш мумкин», — деди «Атамекен» палатаси базавий тармоқлар департаменти бошқарувчи директори Динмуҳамед Қудайбергенов.

https://www.inform.kz/oz/
4 viewsedited  12:12
Ашу / Түсініктеме
2022-07-28 12:35:58
Нидерландияда фермерлар норозилик сифатида магистрални тўсиб қўйишди

Фермерларнинг норозиликлари Марк Рютте ҳукуматининг Европа Иттифоқининг Natura 2000 схемасида қайд этилганидек, 2030 йилгача чорвачилик маҳсулотларидан азот эмиссиясини икки баравар камайтириш бўйича кенг қамровли режаларини амалга оширишга уринишига жавобдир.

Расмийларнинг таъкидлашича, баъзи фермер хўжаликлари ушбу мақсадларга эришиш учун чиқиндиларни 95 фоизга қисқартириши керак ва глобал озиқ-овқат инқирози ривожланаётганига қарамай, мамлакат қишлоқ хўжалиги ерларининг 30 фоизи бутунлай ёпилиши керак.

https://www.inform.kz/oz/
1 view09:35
Ашу / Түсініктеме
2022-07-28 11:01:41
Маймун чечаги: АҚШ яна 800 минг доза вакцинага буюртма берди

Бу эълон АҚШ расмийларининг аҳолини эмлашда жуда сустлиги ва касаллик тарқалишини тўхтата олмагани учун танқидлар кучайиб бораётган бир пайтда эълон қилинди.

Тахминан икки ҳафта олдин Озиқ-овқат ва фармацевтика идораси Даниядаги вакцина ишлаб чиқарувчи Bavarian Nordic компаниясининг зарур текширувларини якунлаганини эълон қилди. Икки дозали Jynneos вакцинасининг 310 000 дан ортиқ дозаси АҚШ соғлиқни сақлаш департаментларига юборилган. Аммо Сан-Франциско, Нью-Йорк ва мамлакатнинг бошқа йирик шаҳарларидаги клиникалар талабни қондириш учун ҳали ҳам вакциналар етарли эмаслигини айтишмоқда.

https://www.inform.kz/oz/
5 views08:01
Ашу / Түсініктеме