Get Mystery Box with random crypto!

Yangiliklar

Telegram арнасының логотипі kazinformuzbek — Yangiliklar Y
Telegram арнасының логотипі kazinformuzbek — Yangiliklar
Арна мекенжайы: @kazinformuzbek
Санаттар: Жаңалықтар
Тіл: қазақ
Жазылушылар: 947
Арнадан сипаттама

Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва жаҳоннинг энг сўнгги ва долзарб @янгиликлари
O’zbekiston, Qozog’iston, Qirg’iziston, Tojikiston, Turkmenistan va jahonning eng so'nggi va dolzarb @kazinformuzbek

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Соңғы хабарлар 2

2022-07-31 08:40:05
Кентукки штатида тошқин 25 кишининг ҳаётига зомин бўлди

«Келгуси ҳафталар давомида яна жасадлар топамиз деб қўрқаман», - деб қўшимча қилди у. 250 га яқин одам бедарак йўқолганлар рўйхатида. Минтақада сув тошқинига мисли кўрилмаган кучли ёмғир сабаб бўлди – айрим ҳудудларда бир суткада 20 см дан ортиқ ёмғир ёғди.

Бир неча соат ичида Уайтсбургдаги Кентукки дарёсининг шимолий ирмоғидаги сув сатҳи 6 метрга кўтарилди, бу аввалги рекорд 4,5 метрдан анча юқори. Аввалроқ қутқарув хизматлари сел сувлари йўл ва кўприкларни ювиб кетгани, уйлар пойдеворини вайрон қилгани ҳақида хабар берган эди.

https://www.inform.kz/oz/
9 viewsedited  05:40
Ашу / Түсініктеме
2022-07-30 09:05:33
Ўзбекистоннинг кўпгина ҳудудларида июл ойида ҳаво ҳарорати рекорд даражага етди

Ўзгидромет маълумотларига кўра, 22 – 23 июл кунлари Ўзбекистоннинг бир қанча ҳудудларида ҳаво ҳарорати рекорди янгиланди. 22 июл куни Хоразм вилоятининг Туямўйин (+47,5 даража) ва Навоий вилоятининг Учқудуқ (+46,3) туманида мутлақ ҳарорат рекорди ўрнатилди.

Аввалги рекордлар 2021 йилда мос равишда +46,1 ва +46,2 даражага ўрнатилган эди. Ўша куни Нукусда ҳаво ҳарорати +43,7 даражага кўтарилган (аввалги рекорд 2018 йилда 42,2 даража эди). Урганчда ҳаво ҳарорати - 45,4 даража (1973 йилда +41,4 даража), Бухорода - 45,8 даража (2018 йилда +44,7 даража), Андижонда - 40,7 даража (1948 йилда +40,1 даража) кузатилди. 23 июл куни Тошкент шаҳрида ҳаво ҳарорати +42,8 даражагача кўтарилиб, 2018 йилдаги рекорддан (+42,2 даража) ошиб кетди.

https://www.inform.kz/oz/
1 viewedited  06:05
Ашу / Түсініктеме
2022-07-30 08:57:41
Фируза Шарипова ММАдаги илк учрашувида ғалаба қозонди

У Алмати шаҳрида ўтказилган ММА бўйича Octagon 33 турнирида иштирок этиб, россиялик Карина Ондасинова (2:0) билан рингга чиқди.

Жанг 63,5 кг вазнда бўлиб ўтди. Уч раундга мўлжалланган ўйин биринчи даврада Фирузанинг ғалабаси билан якунланди. Шу тариқа қозоғистонлик спортчи ММА бўйича илк ғалабасини қўлга киритган бўлса, россиялик спортчи илк бор мағлуб бўлди. Фируза Шарипова бокс билан ҳам шуғулланади. Шахсий рекорд — 14-2, 8 КО. У енгил вазнда IBA ва WBU бокс бўйича жаҳон чемпионлигини қўлга киритган.

https://www.inform.kz/oz/
1 viewedited  05:57
Ашу / Түсініктеме
2022-07-30 07:36:15
29 июлда Қозоғистонда 3100 киши коронавирусга чалинди

Жами, пандемия бошланганидан буён мамлакатда 1 347 467 киши коронавирусга чалинган.

https://www.inform.kz/oz/
4 viewsedited  04:36
Ашу / Түсініктеме
2022-07-29 15:31:36
Дам олиш кунлари Қозоғистонда ҳаво ҳарорати пасаяди ва ёмғир ёғади

«Атмосферанинг фронтал қисмлари ўтиши муносабати билан Қозоғистон ҳудудида ўзгарувчан об-ҳаво сақланиб қолади. У билан бирга момоқалдироқ бўлади, дўл ва ёмғир ёғиши кутилмоқда.

Мамлакатнинг шимоли, шарқи ва жанубида баъзан кучли ёмғир ва кучли шамоллар бўлади. Республика шимолида ҳаво ҳарорати кечаси +7 +12 ° C гача тушади, кундузи ҳаво ҳарорати + 15 + 25 ° C ни ташкил қилади.

https://www.inform.kz/oz/
5 viewsedited  12:31
Ашу / Түсініктеме
2022-07-29 14:44:03
Яқин келажакда халқ туман ҳокимларини ўзлари сайлайди – ҚР Давлат маслаҳатчиси

«Бир йил аввал Қозоғистонда қишлоқ ҳокимларини тўғридан-тўғри сайлаш механизми ишга туширилди. Ўтган йилнинг июл ойидан буён 1093 та аҳоли пунктига ҳоким сайланган. Улардан 215 нафари ўз номзодини илгари сурган, 116 нафари қайта сайланган собиқ ҳокимлар», — деб ёзади у.

https://www.inform.kz/oz
5 views11:44
Ашу / Түсініктеме
2022-07-29 14:01:09
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Нур-Султанда йўл полицияси ходимига пора бермоқчи бўлди

«Хавфсиз йўл» тезкор профилактика тадбири давомида ички ишлар ходимлари томонидан Ўзбекистон фуқароси бошқарувидаги «ВАЗ 2115» русумли автомашина йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги учун тўхтатилди.

Маъмурий жавобгарликдан қочишга уринган ҳайдовчи патрул полициячисига 5 минг тенге таклиф қилган. 27 ёшли ҳайдовчи ўз қилмишининг ноқонунийлиги ҳақида огоҳлантирилганига қарамай, пулларни патруль машинаси салонига ташлаб кетган ва кейин қўлга олинган.

https://www.inform.kz/oz/
8 viewsedited  11:01
Ашу / Түсініктеме
2022-07-29 13:21:58
Қозоғистонда доллар нархи яна арзонлашди

Кундузги савдолар маълумотларига кўра, доллар курси 28 июл оқшомига нисбатан 1,77 тенгега пасайиб, 1 доллар эса 477,09 тенгега тенг бўлган.

ҚР Миллий банкнинг 29 июлдаги расмий курсига кўра6 1 доллар - 478,78 тенге. Кurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси - 476 тенге, сотиб олиш курси эса 480 тенгени ташкил қилмоқда.

https://www.inform.kz/oz/
5 views10:21
Ашу / Түсініктеме
2022-07-29 12:57:37
Тенгенинг мустаҳкамланишини эксперт тушунтирди

«Айтганча, АҚШ Федерал захира тизими жорий шароитда ставканинг ошиши жуда эҳтиёткор бўлишини аниқ айтди ва АҚШ иқтисодиёти иккинчи чорак учун ЯИМ бўйича якуний маълумотлар эълон қилинганидан сўнг, техник таназзулга юз тутди.

Шу боис, бу ҳолат тенге курсини маълум даражада қўллаб-қувватлаши мумкин, бироқ айни пайтда баҳорда бўлганидек, сезиларли даражада мустаҳкамланишни ваъда қилмайди», — дея тушунтирди эксперт ўзининг Теlegram-каналида.

https://www.inform.kz/oz/
4 views09:57
Ашу / Түсініктеме
2022-07-29 12:06:56
Таэквондо: Жаҳон чемпионатининг биринчи кунида Ўзбекистон жамоаси бешта медаль олди

Жаҳон чемпионатининг биринчи кунида Аҳаджон Мухторов, Жавоҳир Ҳидоятов, Нигора Аъзамжонова, Омина Эргашева ҳамда Розалина Толибжанова ўз вазн тоифаларида бронза медалини қўлга киритди.

https://www.inform.kz/oz/
6 views09:06
Ашу / Түсініктеме