Get Mystery Box with random crypto!

Yangiliklar

Telegram арнасының логотипі kazinformuzbek — Yangiliklar Y
Telegram арнасының логотипі kazinformuzbek — Yangiliklar
Арна мекенжайы: @kazinformuzbek
Санаттар: Жаңалықтар
Тіл: қазақ
Жазылушылар: 947
Арнадан сипаттама

Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва жаҳоннинг энг сўнгги ва долзарб @янгиликлари
O’zbekiston, Qozog’iston, Qirg’iziston, Tojikiston, Turkmenistan va jahonning eng so'nggi va dolzarb @kazinformuzbek

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Соңғы хабарлар 64

2022-05-04 08:34:23 Жаҳон янгиликлари:

Дания коронавирусга қарши эмлашни тўхтатди;

Март ойида АҚШда бўш иш ўринлари ва ишдан бўшаганлар сони рекорд даражага етди;

Twitter баъзи фойдаланувчиларга пулли бўлиши мумкин;

Японияда болалар сони рекорд даражада камайиб кетди;
9 viewsedited  05:34
Ашу / Түсініктеме
2022-05-04 07:32:38
Жан-Клод Ван Даммга қозоғистонлик машҳур рассомнинг асари совға қилинди

«Менинг кўргазмам Дубайдаги ЭКСПО кўргазмасида бўлиб ўтди, у ерда ўз асарларимнинг бир қисмини қолдирдим. Яқинда у ерга Ван Дамм ҳам борди. У Дубайда лочинлар ҳақида филм суратга оляпти. Ван Дамм Қозоғистон павильонига ташриф буюрганида, Даут Шайхисламов, Алихан Жарилғапов ва Ермекжан Осипбековлар унга расмни мен чизганимни айтишибди. Кейин менга қўнғироқ қилиб, расмимни беришга рухсат сўрашди. Мен мамнуният билан рози бўлдим. Бу мен учун ҳам катта шараф. Ван Дамм менга ўз ишимни кўрсатиб, мен каби рассомни учратганини айтиб, видео ёзиб қолдирибди. Кумиримнинг эътиборини қозонганимдан жуда хурсандман», – дейди Карипбек Куюков.

https://www.inform.kz/oz/
9 views04:32
Ашу / Түсініктеме
2022-05-04 07:22:28
Ўтган суткада Қозоғистонда коронавирус инфекцияси 6 кишида ПЗР таҳлиллари билан тасдиқланди ва 26 киши ушбу инфекциядан даволаниб чиқди

Умуман олганда, пандемия бошланганидан бери Қозоғистонда жами 1 305 557 та коронавирус юқтириш ҳолатлари қайд этилган.

Ўтган суткада 26 одам ушбу инфекциядан соғайиб чиқди. Соғайганлар умумий сони 1 291 127 нафарга етди.

https://www.inform.kz/oz/
8 viewsedited  04:22
Ашу / Түсініктеме
2022-05-04 06:34:28
Дания ҳукумати 15 майдан бошлаб коронавирусга қарши эмлашни тўхтатишга қарор қилди

Баёнотда айтилишича, бошқа масалалар ҳам ҳал қилиниши ва кузда иммунизация қайта тикланиши кераклиги таъкидланган.

Юқтириш ва касалхонага ётқизиш ҳолатлари камайгани, жамоавий иммунитет юқори даражада ҳақида ишонч билан айтиш мумкинлиги қайд этилди.

https://www.inform.kz/oz/
10 viewsedited  03:34
Ашу / Түсініктеме
2022-05-04 06:06:14
Қозоғистонлик спортчи Бразилиядаги сурдлимпиада ўйинларида бронза медалини қўлга киритди

Ғарбий қозоғистон вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Қаймен Есендияровнинг айтишича, Д.Ержанова 52 килограмм вазн тоифасида ғолиблар қаторидан жой олди.

https://www.inform.kz/oz/
14 viewsedited  03:06
Ашу / Түсініктеме
2022-05-04 05:19:29
Балқашда «Ёввойи лолалар» фестивали бўлиб ўтди

Тадбирда мактаб ўқувчилари, Ёшлар ресурс маркази кўнгиллилари ҳамда маданият ва аҳоли дам олиш маркази ходимлари иштирок этди.

Ёш балқашликлар учун ёввойи чўл лолаларининг хусусиятлари ва тарқалиш тарихини ўрганиш мақсадида викторина ташкил этилди. Ташкилотчилар томонидан концерт дастури тайёрланди.

https://www.inform.kz/oz/
13 viewsedited  02:19
Ашу / Түсініктеме
2022-05-03 15:34:11
Алматида январ воқеаларидан жабрланган тадбиркорларнинг 95 фоизи товон пули олди

тиклана бошлади. Шундай қилиб, жорий йилнинг 3 ойи давомида шаҳарга 248 миллиард тенгедан ортиқ инвестициялар жалб қилиниб, 19,18 фоиз ўсишга эришилди. Саноат ишлаб чиқариш ҳажми ижобий тенденцияни кўрсатмоқда. Биринчи чоракда Алматида 387,8 миллиард тенгелик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, 15 фоизга ўсган. Қайд этиш жоизки, ишлаб чиқариш саноати 18 фоизга ўсган. Бу, биринчи навбатда, машинасозликнинг фаол ривожланиши, яъни 1,7 баробар ўсиши билан боғлиқ», — деди у.

https://www.inform.kz/oz/
13 views12:34
Ашу / Түсініктеме
2022-05-03 13:07:06
Ўзбекистонда Халқаро қишлоқ хўжалиги университети ташкил этилади

Университетга 2022/2023 ўқув йилида 200 нафар талаба қабул қилиниши кўзда тутилмоқда. Бу ҳақда 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» лойиҳасида белгилаб қўйилган.

Шунингдек, университетга хорижий олий таълим муассасаларидан 8 нафар профессор жалб этилади, 16 нафар маҳаллий профессор-ўқитувчиларнинг малакаси оширилади.

https://www.inform.kz/oz/zbekistonda-halkaro-kishlok-h-zhaligi-universiteti-tashkil-etiladi_a3929303
11 views10:07
Ашу / Түсініктеме
2022-05-03 11:06:22
Қозоғистонда йил бошидан буён темир йўл орқали экспорт ҳажми 6 фоизга ошди

«Кўмир экспорт сегментида асосий ўрин тутади. 2022 йилнинг биринчи чорагида 8,9 миллион тонна қаттиқ ёқилғи экспорт қилинди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 26 фоизга кўпдир. Дон экспорти 30 фоизга ошиб, 2,2 миллион тоннани ташкил этди», - дея хабар беради «Қозоғистон темир йўли» матбуот хизмати.

https://www.inform.kz/oz/
11 views08:06
Ашу / Түсініктеме
2022-05-03 10:36:29
Европа комиссияси Appleни монополияда айбламоқда

Брюссел 2020 йилдан буён ўтказган терговига асосан, электроника гиганти рақобатчиларнинг Apple Pay тизимига, хусусан, контактсиз тўловлар учун смартфонларда қўлланиладиган NFC (Near-Field Communication) технологиясига киришини чекламоқда.

Натижада, ушбу рақобатчилар ўз қурилмаларида керакли аппарат ва дастурий таъминотни ололмайдилар.

«Бошқаларни ўйиндан четлатиш орқали, Apple ўзининг Apple Pay ҳамёнларини рақобатдан адолатсиз ҳимоя қилди», - деди Европа Комиссияси вице-президенти Маргрете Вестагер. «Бу хатти-ҳаракат ҳукмронликни суиистеъмол қилишдир, бу бизнинг қоидаларимизга кўра ноқонунийдир». Монополияга қарши иш Apple телефон ишлаб чиқарувчисига катта миқдорда жарима солиши ва Apple компаниясини NFC чип технологиясини рақобатчиларга очишга мажбур қилиши мумкин.

https://www.inform.kz/oz/
11 views07:36
Ашу / Түсініктеме