Get Mystery Box with random crypto!

Yangiliklar

Telegram арнасының логотипі kazinformuzbek — Yangiliklar Y
Telegram арнасының логотипі kazinformuzbek — Yangiliklar
Арна мекенжайы: @kazinformuzbek
Санаттар: Жаңалықтар
Тіл: қазақ
Жазылушылар: 947
Арнадан сипаттама

Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва жаҳоннинг энг сўнгги ва долзарб @янгиликлари
O’zbekiston, Qozog’iston, Qirg’iziston, Tojikiston, Turkmenistan va jahonning eng so'nggi va dolzarb @kazinformuzbek

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Соңғы хабарлар 65

2022-05-03 09:05:02
Тенге депозитлари бўйича максимал фоиз ставкаси ошади

Қозоғистоннинг омонатларни кафолатлаш фонди 2022 йил июн ойи учун тенге депозитлари бўйича максимал фоиз ставкасини тасдиқлади.

3 ва 6 ойга белгиланган муддатли, муддатсиз ва жамғарма депозитлари, шунингдек, 12 ва 24 ойлик муддатли депозитлар бўйича максимал фоиз ставкаси ўзгаришсиз қолдирилди.

12 ва 24 ойлик жамғарма депозитлари бўйича максимал фоиз ставкаси депозит бозорининг ушбу сегментида ўртача бозор ставкасининг ўсиши ҳисобига мос равишда 0,1 ва 0,2 фоиз пунктига оширилади.

https://www.inform.kz/oz/
9 viewsedited  06:05
Ашу / Түсініктеме
2022-05-03 08:11:30
АҚШда ўлим жазоси берилган жиноятчи қўриқчи аёл билан бирга қочиб кетди

Айни пайтда қамоқхона ходими Викки Уайт ҳам бедарак йўқолган. Расмийлар жиноятчи қўриқчини гаровга олдими ёки у Уайтга ўз ихтиёри билан ёрдам бердими, деган саволни кўриб чиқмоқда. Жиноятчи жума куни эрталаб қамоқхонадан қочиб кетган.

56 ёшли Викки Уайт раҳбарларига рецидивистни қамоқдан олиб чиқиб, уни психиатрга олиб бораётганини маълум қилган.

Аниқланишича, ўша куни ҳеч қандай маслаҳатлашув ўтказилиши режалаштирилмаган. Уайтнинг ўзи протоколга мувофиқ ҳаракат қилмаган, чунки, қонунга кўра, қамоқхона ташқарисида унга икки қўриқчи ҳамроҳлик қилиши шарт бўлган.

Викки Уайт Алабамадаги Тузатиш Департаментида 25 йил хизмат қилган ва Лодердейл округи тузатиш департаменти директорининг ўринбосари бўлган. Унинг вазифаси маҳбусларни судга етказиш бўлган.

https://www.inform.kz/oz/
10 views05:11
Ашу / Түсініктеме
2022-05-03 07:10:13
Ўтган суткада Қозоғистонда атиги 3 нафар кишида коронавирус аниқланди

Умуман олганда, пандемия бошланганидан бери Қозоғистонда жами 1 305 551 та коронавирус юқтириш ҳолатлари қайд этилган.

Будан ташқари, ўтган суткада 12 одам ушбу инфекциядан соғайиб чиқди. Соғайганлар умумий сони 1 291 101 нафарга етди.

https://www.inform.kz/oz/
11 viewsedited  04:10
Ашу / Түсініктеме
2022-05-03 06:16:53
Ўзбекистонда 77 нафар болада кам учрайдиган генетик касаллик аниқланган

«Халқаро статистик маълумотлар шуни кўрсатадики, бу касаллик дунё бўйлаб ҳар 610 минг чақалоқдан бирида учрайди. Ёш беморларнинг 50 фоизи нафас етишмовчилиги туфайли икки ёшга тўлмасдан вафот этади», - дейди Э.Боситхонова.

«Ушбу касалликка чалинган 77 нафар боланинг 24 фоизи қариндошлар ўртасидаги никоҳ натижасида, 40 фоизи эса икки ёки ундан ортиқ боласи бўлган оилаларда умуртқа поғонаси мушаклари атрофияси билан туғилган, 36 фоизи отаси ҳам, онаси ҳам ушбу ген ташувчи бўлган оилада туғилган», - деди вазир ўринбосари.

https://www.inform.kz/oz/
10 viewsedited  03:16
Ашу / Түсініктеме