Get Mystery Box with random crypto!

Yangiliklar

Telegram арнасының логотипі kazinformuzbek — Yangiliklar Y
Telegram арнасының логотипі kazinformuzbek — Yangiliklar
Арна мекенжайы: @kazinformuzbek
Санаттар: Жаңалықтар
Тіл: қазақ
Жазылушылар: 947
Арнадан сипаттама

Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва жаҳоннинг энг сўнгги ва долзарб @янгиликлари
O’zbekiston, Qozog’iston, Qirg’iziston, Tojikiston, Turkmenistan va jahonning eng so'nggi va dolzarb @kazinformuzbek

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Соңғы хабарлар 5

2022-07-27 13:08:40
Ўзбекистонда математикларга 50 минг долларлик мукофот берилади

Мукофот 50 минг АҚШ доллари эквивалентидаги бир марталик пулдан иборат бўлиб, 2 йилда бир марта Президент томонидан Фан ва технологиялар бўйича республика кенгашининг таклифига кўра 3 та йўналиш бўйича берилади.

https://www.inform.kz/oz/
1 viewedited  10:08
Ашу / Түсініктеме
2022-07-27 09:08:53
Европада газ нархи март ойи бошидан бери биринчи марта 2200 доллардан ошди

Нидерландиядаги TTF марказида август фючерслари нархи 1000 куб метр учун 2239 долларгача кўтарилди.

Европада сўнгги кунларда газ нархининг умумий ўсиши кунига 12% ни ташкил этди. Бу «Газпром» компаниясининг Портовая компрессор станциясида капитал таъмирлашгача бўлган вақт оралиғи тугаганлиги сабабли бошқа газ турбинали двигателининг ўчирилиши ҳақидаги баёноти фонида содир бўлди. Натижада, 27 июлдан бошлаб «Шимолий оқим» орқали газ ташиш деярли икки баробарга, яъни 33 миллион куб метргача қисқаради.

https://www.inform.kz/oz/
7 views06:08
Ашу / Түсініктеме
2022-07-27 08:29:00
Францияда неон реклама ва тунги экранлар тақиқланади

«Франция ҳукумати тунги вақтда барча ёритилган дераза дисплейларини, дўконлар ташқарисида неон чироқларни ўрнатишни тақиқлайди», - деб ёзган машҳур франсуз нашри.

Шаҳарларнинг катта-кичиклигидан қатъи назар, соат 1:00 дан 6:00 гача реклама билбордларини жойлаштириш тақиқланади.

https://www.inform.kz/oz/
6 viewsedited  05:29
Ашу / Түсініктеме
2022-07-27 07:29:13
Бугун Қизилўрдада «Tartyl fest» фестивали бўлиб ўтади

Фестивал шаҳар маданият ва истироҳат боғида бўлиб ўтади. Иштирокчиларни рўйхатга олиш соат 9:00 дан 11:00 гача амалга оширилади.

Ҳозиргача 500 га яқин Қизилўрда аҳолиси фестивалда қатнашиш ниятини билдирган. Мусобақа бошланиш вақти 19:00. Соврин жамғармаси - 3 миллион тенге.

https://www.inform.kz/oz/
7 viewsedited  04:29
Ашу / Түсініктеме
2022-07-27 07:04:45
Филиппинда кучли зилзила содир бўлди

Лусон оролида (Филиппин) 7,3 магнитудали зилзила юз берди.

Табиий офат эпицентри Тайум муниципалитетидан (Абра провинцияси) 3 км шимоли-шарқда жойлашган. Гипоцентри 17 км чуқурликда жойлашган.

Турли хил интенсивликдаги силкинишлар Филиппин пойтахти Манилада ҳам сезилган.

https://www.inform.kz/oz/
6 views04:04
Ашу / Түсініктеме
2022-07-27 06:23:23
Японияда ёввойи маймунлар одамларга ҳужум қилмоқда

Охирги ҳафталарда Ямагучи шаҳрида япон макакаларининг ҳужуми оқибатида 42 киши жабрланган. Улар орасида болалар ва қариялар ҳам бор. Ёввойи маймунлар одамларни тишлаган ва жароҳатлаган.

https://www.inform.kz/oz/
6 viewsedited  03:23
Ашу / Түсініктеме
2022-07-27 06:08:27
Охирги суткада Қозоғистонда 2,7 мингга яқин одам коронавирус юқтирган

Умуман олганда, пандемия бошланганидан бери Қозоғистонда жами 1 338 090 та коронавирус юқтириш ҳолатлари қайд этилган.

https://www.inform.kz/oz/
7 viewsedited  03:08
Ашу / Түсініктеме
2022-07-26 15:23:43
Туризмда нархлар рақобати: Қозоғистон жаҳон рейтингида 1-ўринни эгаллади

«Жаҳон иқтисодий форуми маълумотларига кўра, Қозоғистон 2021 йилда туризм бўйича глобал рейтингда ўз ўрнини яхшилади ва 117 давлат орасида 66-ўринни эгаллади (2019 йилда 140 та давлат орасида 80-ўрин).

Мамлакат «Нархлар рақобатбардошлиги» (1-ўрин), «Туризмнинг мавсумийлиги» (26-ўрин), «Табиий ресурслар» (33-ўрин), «ЮНЕСКОнинг Жаҳон маданий мероси объектлари сони» (42-ўрин) бўйича юқори балл олди. «, - дейилади вазирлик баёнотида.

https://www.inform.kz/oz
9 views12:23
Ашу / Түсініктеме
2022-07-26 14:46:09
Ўзбек-қозоқ дўстлигига бағишланган фильм Ҳиндистондаги кинофестивалда яна бир мукофот билан тақдирланди

«Мерос» фильмининг бир кинофестивалда иккита мукофот билан тақдирланиши ижодий жамоамизни хурсанд қилди, — деди фильм режиссёри Ҳилол Насимов.-- Бундай эътибор ҳар доим ҳам берилавермайди.

Ўзбек киносининг халқаро кинофестивалларда иштироки кўпайганидан мамнунмиз, албатта! Бадиий фильм ўзбек ва қозоқ халқларининг абадий дўстлиги, анъаналари ҳақида ҳикоя қилади. Сценарий муаллифи ва режиссёр Ҳилол Насимов, постановкачи оператор Ҳусан Алиев, композитор Дмитрий Янов-Яновский, постановкачи рассом Фазлиддин Турдиев.

https://www.inform.kz/oz/
9 views11:46
Ашу / Түсініктеме
2022-07-26 13:57:20
ҚР Таълим-маориф вазири сўнгги ўқиган учта китобини номини айтди

«Китоб ўқиш жуда муҳим. Мен ўз ишимда турли таҳлиллар, экспертиза ва маълумотларни ўқийман. Бундан ташқари, бадиий адабиёт ўқиш ҳам фойдали, албатта. Мен ўқиган охирги китоблардан бири Мэтью Сайеднинг «Қора қути принципи» эди. Шундан сўнг Гарвард профессори Майкл Сэнделнинг инглиз тилидаги «Тирания заслуг» номли китобини ўқиб чиқдим. Учинчиси, яқинда Ремаркнинг «Лиссабондаги тун» китобини ўқиб чиқдим. Унда Иккинчи жаҳон уруши воқеалари ҳикоя қилинади.

https://www.inform.kz/oz/
8 views10:57
Ашу / Түсініктеме