Get Mystery Box with random crypto!

ФАРЗАНД ТАРБИЯСИДА АСОСИЙ 7ТА СИР Фарзандингиз билан кўпро | 🌹БОЛАЛАР ПСИХОЛОГИЯСИ🌹

ФАРЗАНД ТАРБИЯСИДА
АСОСИЙ 7ТА СИР


Фарзандингиз билан кўпроқ вақт ўтказинг.

Тўғри ишларингиз кўп, рўзғор ташвишлари билан бандсиз, чарчайсиз.
Фарзандларингизни ҳам ўйлайсиз, албатта. Бекаму-кўст қилиб қўйгансиз, кўнглига қарайсиз, айтган нарсасини муҳайё қилиб қўйгансиз. Планшет, телефон, компьютер, велосипед, хуллас хамма нарсаси бор. Дам олиш жойларига вақтингиз йўқлигидан кимнидир маъсул қилиб жўнатасиз.
Тўгаракларгаям бериб қўйгансиз, спортларгаям боради. Хуллас, ўйлаб қарасангиз фарзандингиздаям ортиқча вақти йўқ.
Аммо, фарзандингиз билан шахсан ўзингиз ўтказган вақтингиз муҳим.
Сотиб олиб берган нарсаларингиз вақт ўтиб эсидан чиқиб кетиши мумкин. Аммо биргаликда ўтказган вақтингиз бир умр эсида қолади. Инсон бахтли онларини доим эсида сақлайди. Бу онлар қанчалик кўп бўлса, болангиз шунчалик бахтли инсон бўлиб вояга етади ва сиздан ўрнак олиб улғаяди. Бирга ўйин ўйнашингиз, бирга дам олиш масканларига боришингиз, биргаликда овқат қилишингиз, уй юмушларини биргаликда бажаришингиз ва шунчаки сайр қилишингиз мумкин.
Баъзан хамма ишларингизни йиғиштириб қўйиб , бирга вақт ўтказишга ҳаракат килинг.
Бу аслида сиз учун ҳам фойдали.
Айникса, фарзандингиз билан муаммоларингиз бўлса, ўзаро ишонч пайдо бўлишига ёрдам беради.
Бутун дунё кутиб туради, фарзандингиз эса йўқ. Кўз очиб юмгунча улғайиб қолади, кейин истасангиз хам ёнингизда олиб ўтира олмайсиз.

Гульнара Атажанова

@medpsixologGulnara

+998946876630


#Каналимизга_уланинг

https://t.me/bolalarpsixologiuz