Get Mystery Box with random crypto!

ТАРБИЯ

Telegram арнасының логотипі tarbiyadan — ТАРБИЯ Т
Telegram арнасының логотипі tarbiyadan — ТАРБИЯ
Арна мекенжайы: @tarbiyadan
Санаттар: Дәйексөздер
Тіл: қазақ
Жазылушылар: 1.48K

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Соңғы хабарлар 12

2023-04-28 09:02:39 Бир хасис бой бутун умрини фақат бойлик тўплашга сарфлаб яшаган экан. У бир кун ўтириб тўплаган бойлигини ҳисоблай бошлабди, қараса ҳамма бойлиги 300 минг тилло бўлибди. У ўтириб режа туза бошлабди. Бундан буёғига молу-давлат йиғмайман, балки, тўплаган бойлигимни мазза қилиб еб-ичиб, ўйнаб куламан, деб ўйлабди. Шу пайт қаршисида Ўлим фариштаси пайдо бўлибди.
– Кимсан?
– Ўлим фариштасиман.
– Нега келдинг?
– Жонингни олгани!
– Йўқ, йўқ, мен ҳали ҳаётга тўймадим, шунча вақтим фақат меҳнатга кетди, энди роҳатини кўрадиган пайтимда жонимни оласанми.... кет бу ердан.
– Кунинг битди, мен кечиктира олмайман, мен буйруқни бажараман.
Бой масала жиддийлигини тушунгач, ҳийлага ўтди:
– Уч кунгина вақт бер, пулларимни тақсимлаб, уч кунгина яхши яшаб олай. Сенга эллик минг динор бераман.
– Йўқ, менга бойлик умуман керак эмас, мен жон оламан холос.
– Икки кун муҳлат бер, ярим бойлигимни бераман.
Ўлим Фариштаси яна ўша жавобни берди.
– Ҳамма бойлигимни ол, бир кунгина вақт бергин - деб ялинди.
– Йўқ - деди фаришта қатъий.
– Унда икки оғиз сўз ёзишга вақт бергин, - деди.
Бунисига фаришта рози бўлди. У баданини тилиб, қони ила деворга қуйидагиларни ёзди:

Эй бойлик кетидан югуриб, умрини зое қилган банда! Умрингни, вақтингни қадрига ет, мен шуни англаб етдимки, ҳар қанча бойлигинг бўлмасин, унга вақтни сотиб олиб бўлмас экан, 300 минг динорга бир кунгина вақт сотиб ололмадим, бебаҳо вақтни қадрсиз бойлик топишга сарфлама...!!!

Қиссадан ҳисса:
Умримиз ҳеч қандай бойликка топилмас бебаҳо неъматдир...!!!
Вақтингизни қадрланг...!!!


https://t.me/tarbiya_oliy
297 views06:02
Ашу / Түсініктеме
2023-04-28 08:57:26 Луқмони ҳакимнинг ҳикматларидан:
Эй болам! Ким тоқатидан юқори нарсани кўтарса, ожиз қолади.
– Ким ўзига бино қўйиб, ўзидан кетса, ҳалок бўлади.
– Ким одамларга такаббурлик қилса, хор бўлади.
– Ким маслаҳат қилмаса, надомат чекади.
– Ким уламолар билан бирга ўтирса, илм ҳосил қилади.
– Кимнинг сўзи озайса, омонда бўлади.

https://t.me/tarbiya_oliy
148 views05:57
Ашу / Түсініктеме
2023-04-28 08:54:38
Буғдойзор оралаб ўтишга фақат бир кишига рухсат берилар экан...

Бир-биримиздан хабар олиб турайлик...


https://t.me/ibrat_tarbiya
ㅤㅤㅤㅤ
167 views05:54
Ашу / Түсініктеме
2023-04-28 08:54:38
Қиз фарзанд ҳам ўғил фарзанд ҳам яхши тарбия қилсангиз сиз учун яхшидур...


https://t.me/ibrat_tarbiya
ㅤㅤㅤㅤ
151 views05:54
Ашу / Түсініктеме
2023-04-28 08:54:38
Ҳар сафар беморни кўрсангиз, Аллоҳдан унга шифо тилаб дуо қилинг!

Ҳар сафар маҳзун кишини кўрсангиз, Аллоҳдан унга саодат тилаб дуо қилинг!

Таниган ва танимаган кишининг ҳаққига дуо қилаверинг!

Фаришталар ҳар дуонгизда
"Сенга ҳам" деб тилаб туради...


Аллоҳ уйингизга нур, қалбингизга ҳузур бағишласин, қадрдоним! 


https://t.me/ibrat_tarbiya
ㅤㅤㅤㅤ
3.6K views05:54
Ашу / Түсініктеме
2023-04-28 08:03:45 Болаларга бақириб нимага эришасиз?

1.
Бола ўз ўрнини тополмайди.
2. Болани қўрқув ва дудуқланишга олиб келади.
3. Бола жаҳлдор, меҳрсиз бўлиб боради.
4. Боланинг руҳияти ёмон томонга ўзгаради.

Болангизга бақирган, уни урган бўлсангиз, ҳозироқ уни хурсанд қилинг. Унутманг, ҳозир фарзандингизга нима берсангиз, қариганда шуни оласиз.


https://t.me/tarbiya_oliy
393 views05:03
Ашу / Түсініктеме
2023-04-28 08:02:57 Сиз 30 долларлик соат тақсангиз ҳам, 3000 долларлигини олиб тақсангиз ҳам бир хил вақтни кўрсатади.
– Агар 30 долларга сумка сотиб олсангиз ҳам, 300 долларга сотиб олсангиз ҳам ичидаги нарса ўзгариб қолмайди, бир хил бўлади.
– Агар 300 квадрат метрлик масканда яшайсизми, ёки 3000 квадрат метрлик уйда яшайсизми фарқсиз, ёлғизликдаги ҳис бир хил бўлади.
– Олдинги ўриндиқ ёки орқа ўриндиққа ўтирсам ҳам охирида ўша белгиланган манзилга етиб бораман.
Сиз фарзандларингизга бой-бадавлат бўлишни таълим берманглар, балки, қандай қилиб бахтли бўлишни ўргатинглар. Шунда улар улғайгач нарсаларнинг қадри-қийматига қарайдилар, нархи навосига эмас.
Сиз қалбингизни фоний бўлувчи дунёга боғламанг, балки боқий қолувчи жаннат ва охиратга қаратинг!

Шайх Мутавалли Шаъровий.

https://t.me/tarbiya_oliy
3.9K views05:02
Ашу / Түсініктеме
2023-04-28 08:02:15 Тўзғиган гуноҳ

Бир киши донишманд ҳузурига бориб:
– Мен ғийбат ва чақимчилик қилиб қўйдим. Қилмишимдан пушаймонман, тавба қилмоқчиман. Тавбам қабул бўлиши учун нима қилсам бўлади? – деди.
Донишманд:
– Эртага пар ёстиқ олиб кел, – деди. 
Эртаси куни қўлидаги пар ёстиқни кесиб, патларни тўкишни буюрди. Патлар учиб, ҳар тарафги ёйилиб кетди.  
Донишманд:
– Энди ҳаммасини йиғиб кел, – деди.
Одам ҳайрон бўлди:
– Бунинг сира иложи йўқ, – деди. 
Донишманд:
– Одамларнинг орқасидан гапирганинг ҳам шундай тарқалиб кетди. Шу боис сен ғийбат қилган одамларга яхшилик қил. Илгари хатоларини гапирган бўлсанг, энди яхшиликларидан сўз оч. Олдин хафа қилган бўлсанг, энди севинтир. Шояд, уларни рози қилиб, нажот топсанг, – деди.


https://t.me/tarbiya_oliy
3.9K views05:02
Ашу / Түсініктеме
2023-04-26 15:08:02
Alloh nasib qilgan boʻlsa…

Abdukarim Mirzayev

https://t.me/abdukarim_mirzayev_monologlari
54 views12:08
Ашу / Түсініктеме
2023-04-26 10:06:28
"Ишламасдан еб ётаверай" деб дуо қилган инсон хикояси...

Ҳаммамизга ҳалол ризқидан берсин


https://t.me/ibrat_tarbiya
172 views07:06
Ашу / Түсініктеме