Get Mystery Box with random crypto!

ТАРБИЯ

Telegram арнасының логотипі tarbiyadan — ТАРБИЯ Т
Telegram арнасының логотипі tarbiyadan — ТАРБИЯ
Арна мекенжайы: @tarbiyadan
Санаттар: Дәйексөздер
Тіл: қазақ
Жазылушылар: 1.48K

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Соңғы хабарлар 15

2023-04-26 07:57:18
Воқеаларга даб-дурустдан ёки ташқи кўринишига қараб баҳо берманг!

Расмга чап тарафдан қаранг, унда бошқа манзара мавжуд.

PS. Ҳар доим ҳам хулоса қилишга шошилманг!

https://t.me/ibrat_tarbiya
444 views04:57
Ашу / Түсініктеме
2023-04-26 07:55:49 ДУО

Мисрлик юраги хаста киши Оврупага — Британияга ўзини текширтиргани борди. Уни кўрикдан ўтказиб:
«Касаллигингиз оғир, жарроҳлик амалиётини ўтказиш керак. Лекин натижага ҳам, тўлиқ кафолат йўқ, юрагингиз заиф!» дейишди.
«Ундай бўлса, юртимга қайтиб, фарзандларим билан видолашиб келаман» -деди.
Докторлар:
«Кеч қолманг. Аҳволингиз оғир»-деб такроклашди.
Ватанига қайтиб, болаларини жамлади. Уларни сабрга чақирди. Бу учрашув охиргиси бўлиши, амалиётдан соғ чиқмаслиги мумкинлигини, айтди.
Сўнг баъзи дўстларини зиёрат қилиб, Аллоҳга йўлиқиш учун тараддудини кўрмоқчи бўлди.
У кишининг ўзи айтади:
«Бир дўстимни кўришгани идорага бордим.
Идора яқинида қассобхона ҳам бор эди.
Атрофга назар солиб қарасам, бир кекса аёл ерга тушган ва ахлат қутисидан гўшт, суяк, ёғ парчаларини териб, халтага солаётганди. Дўстимга «Қара», дедим.
Унинг олдига бордим. Ишидан ҳайрон эдим.
— Нима қиляпсиз? — дедим.
— Бешта кичик ёшли қизларим бор. Бир йилдан бери умуман гўшт ейишмайди. Ейишмаса ҳам, ҳидини ҳидлашсин дедим! — деди.
Унинг бу гапларидан кўзларимга ёш келди. Уни қассобнинг олдига олиб кириб:
— Бу аёлга ҳар ҳафта менинг ҳисобимдан гўшт берасиз! — дедим.
Аёл тинмай:
— Йўқ, йўқ, керакмас, -дерди.
— Ҳар ҳафта келиб, сизга қанча гўшт керак бўлса, шу ердан оласиз! — дедим.
— Менга бир кило етади, — деди.
— Йўқ, икки кило қилиб оласиз! — дедим.
Олдиндан бир йилликнинг пулини тўладим. Буни кўрган аёл, ҳаққимга йиғлаб дуо қилди. Кайфиятим кўтарилди. Ўзимни бахтиёр сездим, қилган ишимдан мамнун, қалбимда ҳузур билан уйга қайтдим.
Мени қизалоғим қарши олди.
— Дадажон, жуда хурсанд кўринасиз, — деди.
Унга воқеани айтиб бердим. Қизим ақлли эди, йиғлаб қўлларини очиб:
— Эй Аллоҳим, дадажоним ўша аёлга ёрдам қилганларидек, Сен ҳам уларга ёрдам бер! Дардларига шифо бер! — деди.
Қолган ишларимни ҳам битириб, болаларим билан хайрлашиб, амалиёт учун Оврупага қайтдим. Доктор мени текширди. Ҳайрат билан:
— Қаерда даволандингиз, қайси шифохонада? — деди.
— Нимани назарда тутяпсиз? — дедим.
— Қаерга бордингиз, деб сўраяпман. Ким сизни муолажа қилди? — деди.
— Аллоҳга қасам, ҳеч қаерга бормадим. Фарзандаларим билан хайрлашиб қайтдим — дедим.
— Тўғрисини сўзланг! Юрагингиздаги касаллик умуман қолмабди! — деди.
— Нималар деяпсиз, доктор? — дедим.
— Ҳудди у бемор сиз эмас, бошқа одам бўлгандек. Қайси шифохона у? Сизни қандай даволади? Қандай дорилар истеъмол қилдингиз? Рўйхати борми? Беринг, илтимос! — деди.
— Ҳеч қаерда даволанмадим! — дедим-у, аёлнинг дуолари ёдимга келди. Ичимда, Аллоҳ унинг ҳоли ҳақиқатда ҳам ғариб бўлганидан, мени самимий солиҳ амалим, унинг ва солиҳа қизимнинг қалбдан қилган дуолари, ижобат бўлганидан, менга сиҳатимни қайтариб берди, деб ўйладим.

https://t.me/tarbiya_oliy
465 viewsedited  04:55
Ашу / Түсініктеме
2023-04-25 04:57:38 Фаррош бўлолмаган бизнесмен

Бир киши “Microsoft” компаниясига фаррош бўлиб ишлаш учун келибди. Кадрлар бўлимида у бир нечта тестлардан, суҳбатдан ўтибди ва унга дейишибди:
— Табриклаймиз, сизни ишга қабул қиламиз. Бизга ўз e-mailингизни қолдиринг, иш жадвали ҳақида маълум қиламиз.
— Кечирасиз, менинг компьютерим йўқ,– дебди бояги киши, – электрон почтам ҳам йўқ.
— Афсуски, у ҳолда сизни ишга қабул қилолмаймиз. “Microsoft”нинг барча ходимлари билан e-mail орқали алоқа қиламиз ва ишимизнинг асосий қисми компьютерлар билан боғлиқ. Шунинг учун сизни ишга ололмаймиз.
Бечора киши ташқарига йўл олибди ва компьютер учун қандай қилиб пул топишни ўйлай бошлабди. Чўнтагида атиги 30 доллар пули бор экан. Қараса, нарироқда бир фермер боғидан териб келган олмаларини сотаётган экан. У 10 кило олма сотиб олибди ва гавжум кўчалардан бирига бориб олма сота бошлабди. Икки соатда унинг пули икки баробар, олти соатдан кейин эса 10 баробарга кўпайибди. У “Microsoft”га ишга кирмасдан ҳам яшаш мумкинлигини тушунибди.
Бир қанча вақтдан кейин эркак автомобиль сотиб олибди, аввалига кичик дўкон, кейинроқ магазин очибди. Беш йилдан кейин супермаркетлар тармоғини ташкил қилибди. Шундан сўнг у бизнесини суғурта қилдирмоқчи бўлибди, суғурта агенти эса ундан электрон почтасини қолдиришни сўрабди. Бизнесмен худди бир неча йил олдинги сингари унда e-mail ҳам, компьютер ҳам йўқлигини айтибди.
– Қойил! – дебди суғурта агенти, – компьютерингиз йўқ бўла туриб шундай бизнесга эга экансиз! Агар комьютерингиз бўлганида ким бўлардингиз экан?!
Бизнесмен унга жилмайиб жавоб қайтарибди:
– У ҳолда “Microsoft”да фаррош бўлардим.


https://t.me/tarbiya_oliy
251 viewsedited  01:57
Ашу / Түсініктеме
2023-04-25 04:54:31 ​Мени кечир, жон болам!

5-синфда ўқийдиган кичик қизимни синфдошлари, икки ўғил бола хафа қилибди. Аясига йиғлаб телефон қилди, ёнида эдим. Тушундимки, биринчи марта эмас, олдин ҳам шунақа холатлар бўлган. Қизим тинчлантирилган, ўқитувчисидан илтимос қилинган, ота-оналарга тушунтирилган...

Албатта, ҳеч ким ўз боласини ёмон демайди. Лекин қизим жуда одобли ва бировга озори тегмайдиган, ўзим биламан буни. Ўғил болалар шўхлик қилиши ҳам табиий, ўзимиз улғайгунча қизларимизни неча марта хафа қилиб йиғлатганмиз.

Лекин барибир отаман, қизимнинг кўз ёшлари қаттиқ таъсир қилди, онасининг қаршилигига қарамай мактабга бордим. Икки болани чақирдим. Шўхлиги қайнаб турган беғубор полвонлар...
Ўзларига гапирсам бошқача қабул қилинади, шу боис сўроққа тутдим:
– Дадангнинг номерини бер, гаплашаман!
Кўзлари катта-катта боланинг кўзлари янаям катта-катта бўлиб кетди. Секин ерга қараб деди:
– Билмайман номерларини...
Гап отасига етмаслиги учун алдаяпти деб ўйлаб янаям қаттиқроқ сўрадим:
– Бер дедим, барибир топаман!

Боланинг кўзлари ёшга тўлди. Негадир тескари қараб кўксини муштлаб-муштлаб йиғлай бошлади. Уни кўриб шериги ҳам йиғлади ва ўртоғини овутди:
– Йиғлама...
Устозининг олдига олиб чиқиб ҳар иккисини койидим, огоҳлантирган бўлдим.

Пастга тушсам аёлим кутиб турган экан. Дарҳол олдимга келди:
– Қаттиқ гапирмадингизми? Телефон қилсам олмадингиз. Мен ҳам ҳозир билдим, у боланинг отаси йўқ экан...
Тор дунё кўзларим олдида икки карра торайди. Боланинг кўксини муштлаб-муштлаб йиғлаши кўз ўнгимдан ўтди. Қайтиб тўртинчи қаватга югурдим. Устозининг қаршилигига қарамай болакайни яна чақириб олдим. Қучоқладим, кўзларим тўлди:
– Мени кечир, жон болам... Билмагандим. Нега айтмадинг?! Кечир мени!
Бола олдингидан икки карра кўпроқ ёш олди кўзига.
– Айтолмадим...

Қандай бедодлик қилдим. Отасиз бола олдига қизимнинг ҳимоячиси – ОТА бўлиб келиб, кўнглини бир ўкситдим. Кейин отасини дўқлаб суриштириб, бу дардни икки қилдим.
– Энди сенга бегона эмасман. Дўст бўлинглар. Агар бирор муаммонг бўлса менга айт, қўлимдан келса ёрдам бераман. Фақат мени кечир...

Бир олам юк билан пастга тушдим. Бунгача онаси аёлимга телефон қилган экан. Менга ҳам боғланиб хафа бўлди табиийки. Узримни сўрадим яна бир бор.

Ҳалигача кўз ўнгимда ўша болакай...

Аброр Зоҳидов


https://t.me/tarbiya_oliy
3.9K views01:54
Ашу / Түсініктеме
2023-04-25 04:49:30
Qanday ish oʻxshamaydi?

Abdukarim Mirzayev

https://t.me/abdukarim_mirzayev_monologlari
3.1K views01:49
Ашу / Түсініктеме
2023-04-25 04:47:41 Фарзандингизга доимо айтиб туришингиз керак бўлган 9 та гаплар

1. Сен кучлисан, енгилма!
2. Мен доим сен биланман.
3. Ҳаммасини уддалайсан!
4. Мен сенга ишонаман.
5. Мен сен билан фахрланаман.
6. Менга ёрдам бераётганинг учун рахмат.
7. Мен сени яхши кўраман.
8. Кунинг қандай ўтди?
9. Бундай вазиятда сен қандай йўл тутган бўлар эдинг?

Меҳр ва эътиборингизни аяманг. Кўпроқ бағрингизга босиб қучоқлаб туринг, эркаланг, у болалигини ҳис қилсин.

Болани урманг! Болага нима яхши-ю нима ёмонлигини тушунтиришдан эринманг.

https://t.me/tarbiya_oliy
211 views01:47
Ашу / Түсініктеме
2023-04-25 04:46:54 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг айрим ноўрин саволларга ажойиб жавоблари:

– Шайх ҳазратлари, баҳорда лайлак пасайиб учса, нима бўлади?

– Лайлак пасайиб учган бўлади.

– Шайх ҳазратлари, Қуръонда сумалак хақида бирор нарса ёзилганми?

– Қуръони Карим пазандачилик китоби эмас, у инсониятни ҳидоятга бошловчи китоб!

– Шайх ҳазратлари, анжир дарахтини ёқса бўладими?

– Бўлади, яхши ёнади!

– Одам кийиб юрадиган иштонини ёстиғини устига қўйиб ётса нима бўлади?

– Нима бўларди, сал баланд бўлади!

– NIKE крассовка кийсам бўладими?

– Размери тўғри келса, кийинг!

– Шайх ҳазратлари, ҳозирда бош уриштириб кўришиш урфга кирди, бу мумкинми?

– Ҳа, ёрилмаса мумкин!

– Шайх ҳазратлари, чет элдаги мадрасаларда, масалан, Туркияда таълим олиб келса бўладими? Келгандан кейин мyаммо бўлмайдими?

– Бўлади.

– Шайх ҳазратлари, халода кесак билан покланиб кесакни ҳожатхонага ташласа нима бўлади?

– Шалоб, деган товуш чиқади!

– Шайх ҳазратлари, Чеченистондан келтирилган косага нима дея оласиз?

– Коса келтирилди дея оламан!

– Шайх ҳазратлари, нима учун бизни мазҳабимиз ҳанафий мазхаби?

– Имомимизнинг номлари абу Ҳанийфа бўлгани учун!

– Шайх ҳазратлари, Рим папаси нега мусулмонлардан узр сўрамади?

– Буни ўзидан сўраш керак!

– Шайх ҳазратлари, мен балиқ тутишни яхши кўраман, илмоққа чувалчангни тиқиш гуноҳмасми?

– Йўқ, гуноҳмас, лекин бировларни вақтини олиш гуноҳ!

– Шайх ҳазратлари, тарвузни сотиб олаётганда унинг сифатини билиш учун чақмолатиб олса, бўладими?

– Ҳа бўлади, фақат уйга олиб боргунизча суви оқиб кетади!

Улуғ устозимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳамад Юсуф ҳазратларини Аллоҳ ўз раҳматига олсин!

https://t.me/tarbiya_oliy
3.5K views01:46
Ашу / Түсініктеме
2023-04-25 04:45:52
Мана қандай инсонларга ўхшашга ҳаракат қилиш керак.

Янада кўпроқ
https://t.me/ibrat_tarbiya
3.5K views01:45
Ашу / Түсініктеме
2023-04-25 04:43:09
ЭЙ, ДУНЁ...

Нечун таъзим қилай
сенга эй дунё...

https://t.me/ibrat_tarbiya
220 views01:43
Ашу / Түсініктеме
2023-04-25 02:13:40
«Жонимнинг ҳузури жонимдир опам».

Опажонлар учун махсус шеър! Опажонларимизга юбориб ҳурсанд қилиб қўйинг.

Albatta yaqinlarga ulashing

https://t.me/ibrat_tarbiya
4.6K views23:13
Ашу / Түсініктеме