Get Mystery Box with random crypto!

ТАРБИЯ

Telegram арнасының логотипі tarbiyadan — ТАРБИЯ Т
Telegram арнасының логотипі tarbiyadan — ТАРБИЯ
Арна мекенжайы: @tarbiyadan
Санаттар: Дәйексөздер
Тіл: қазақ
Жазылушылар: 1.48K

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Соңғы хабарлар 13

2023-04-26 09:29:03 Донишманд айтган экан:

Оқиллик бошқалар айбини кечира билишликдир.
            
Донишмандан сўрабдилар :
- Қайси бебахо бойликни одамлар қадрламайдилар ?
- Камтаринликни, - дебди у.

"Муҳаббатда бахтли бўлиш учун кўр бўлиш шарт эмас, фақат вақти-вақти билан кўзни юмиб туриш керак".
           
Жасад гўзаллиги ошиқларни шайдо қилиши мумкин, уларни бир умр мафтун этиш учун эса қалб гўзаллиги талаб қилинади.

Демак, камбағаллик фақрлик эмас, аксинча маънавияти пастли фақрлик.

Туз хам, шакар хам оқ рангда бўлади. Хулоса қилиш ва фарқлаш учун уни татиб кўрган афзалроқ. Татимасдан бахо бериш натижасида овқат тузсиз, чой шўр бўлиб қолиши мумкин.

https://t.me/tarbiya_oliy
1 view06:29
Ашу / Түсініктеме
2023-04-26 09:18:09
Hotirjamlik formulasi

Abdukarim Mirzayev

https://t.me/abdukarim_mirzayev_monologlari
31 views06:18
Ашу / Түсініктеме
2023-04-26 08:47:21 БОМДОД  ШАМОЛИ

Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи ва саллам ва авлиёуллоҳларнинг нега бомдоддан кейин ухламаганликларини сабабини қидирганларнинг қаршисига қўйидаги маълумотлар чиққан.

Бомдод намозидан кейин Аллоҳ таолонинг қудрати билан ер юзига бир шамол инади. Бу ҳаво у вақтда уйғоқ бўлганларга Аллоҳнинг бир лутфидир. Фақат бу ҳаво уйғоқ бўлганларга фойда ва шифо бўлади, ухлаб ётганлар бу шифодан маҳрумдир. Ўша пайтда уйғоқ бўлган жамики жонлининг иммунитети юксалади, умри узаяди, териси порлоқлашади. Бу шамолдан фойда кўрганлар руҳий касалликка чалинмайди.

Аллоҳнинг марҳамати — тонг неъматидан баҳраманд бўлиш барчага насиб қилсин!

https://t.me/tarbiya_oliy
121 viewsedited  05:47
Ашу / Түсініктеме
2023-04-26 08:43:51 АКА

Жигарлик қадрини англамас биров,
Елкадош бўлмайди менга сендака.
Келгин болаликни эслайлик бирров,
Яна бир елкангда кўтаргин, ака.

Тупроқ кўчаларни кезайлик қайтиб,
Кезайлик қадрдон ўшал боғларни.
Ювайлик, беғубор онларга қайтиб,
Шум ҳаёт қолдирган қора доғларни.

Бирга талашиб гоҳ, тортишдик бирга,
Баъзан уйга қайтдик бурунларда қон.
Не машаққат бўлса, ортишдик бирга,
Зарбаларга бирга бўлолдик қалқон.

Лек, ҳаёт денгизи пўртаналари,
Aйлади йўлимиз айри ва айри.
Умрнинг нотекис поғоналари
Фикрлар жойлади тамоман ғайри.

Узоқлашиб турдик сен билан баъзан,
Баъзан кўришолмай қолдик-ку дийдор.
Қайсидир нодонга лутф қилиб - арзон,
Жигарга ширин сўз айтмадик бир бор.

Вафосиз улфатга давра тузатиб,
Нокас амалдорга тутдим қадаҳлар.
Тузим тотиб, менга оёқ узатиб,
Уйимнинг тўрида турди аблаҳлар.

Нотавон укангни кечир, акажон,
Иссиқ-совуғиндан олмадим хабар.
Сенсиз оқибатим қолар чала жон,
Сенсиз татимайди бу зебу забар.

Беғубор онларни соғиндим роса,
Умр ғаниматдир, вақт - олий ҳакам.
Кел энди, укангни бағрингга боса,
Кел энди, юрагим парчаси, акам!

Вафо Мўмин

Акаларимизга юбориб қўямиз!


https://t.me/tarbiya_oliy
91 views05:43
Ашу / Түсініктеме
2023-04-26 08:36:54 Ҳикматлар хазинаси

... Барча  одамлар дунёни ўзгартириш ҳақида фикр қилади. Лекин ҳеч ким ўзини ўзгартириш ҳақида фикр юритмайди.

... Қанчадан-қанча  софдил,  самимий  инсонлар  бор, аммо  ақллар  уларни  идрок  этмайди.  Аммо  қанчадан-қанча мунофиқлар қалбларни ўзига ром этаверади.

... Барча халқлар таржимасиз ҳам тушунаверадиган ягона тил табассумдир.

... Аллоҳим!  Онамга  беш  нарса  –  соғлик,  узоқ  умр, жаннат, хотиржамлик ва мендан розилик насиб қил.

https://t.me/tarbiya_oliy
61 views05:36
Ашу / Түсініктеме
2023-04-26 08:35:27
Оила, бу - шунчаки бирга яшайдиганлар эмас. Улар бир - бири учун яшайдиганлардир!

https://t.me/ibrat_tarbiya
65 views05:35
Ашу / Түсініктеме
2023-04-26 08:34:07 Фалокатнинг ҳам ҳикмати бордир!

  Ўтган замонда Аллоҳ таолонинг севимли бандаларидан бирининг боғида бир булбул яшар эди. Булбул ҳар тонгда Аллоҳнинг тўқсон тўққиз исмини тараннум этарди.
Кунларнинг бирида шиддатли бўрон бўлиб унинг уясини  ер билан яксон қилди. Ўша кундан бошлаб булбул ғамгин бўлиб қолди.
Аллоҳнинг дўсти бир куни булбулдан нега сайрамаётганини сўради.

Булбул:
_  "Менинг жуда ҳам чиройли уям бор эди. Унинг ичига чиройли тухумлар қўйган эдим. Бахтли ва шодон яшаётган чоғимда Роббим бир бўрон юборди. Уйим~жойим йиқилди, тухумларим нобуд бўлди. Унинг қайғусидан сайрамас бўлдим­",~деди.

....  ~  Қушчанинг дардини эшитган валийуллоҳ кулбасига қайтиб, бу ҳикоятнинг ҳақиқатини билиш учун муроқабага ўтирди. Важдда ўтираркан, Раббил оламийн унинг кўнглига шуларни илҳом этди:
"Булбулга айтгинки,
......   агар бўрон юбориб уясини йиқитмасак эди, япроқлар орасидан унга яқинлашиб қолган катта илон уни ютиб юборар эди. Натижада  бўлажак полопонлари билан Менинг дўстим булбул хам нобуд бу'лар эди"

....   ~  Аллоҳнинг дўсти булбулга бу гапни сўзлаб берганидан сўнг булбул йиғлади ва истиғфор айтди. Яна Раббимизнинг тўқсон тўққиз исмини тараннум эта бошлади.


​​​https://t.me/tarbiya_oliy
138 views05:34
Ашу / Түсініктеме
2023-04-26 08:31:24 Фарзандлар ҳаққига доим шундай ДУО қилинг

Аллоҳим, ўғил-қизларимизга барака бер.
Уларни ўз ҳифзу-ҳимоянгда асра!
Сенга тоат-ибодат қилишларига муваффақ айла.
Бизни яхши кўришларини, бизга яхшилик қилишларини, ота-онасига ғамхўр бўлишларини насиб айла!
Ака-ука, опа-сингиллари билан бир-бирларига ғамхўр ва меҳрибон бўлсинлар.
Ҳасад ва кўролмаслик балосидан ўзинг сақла!
Аллоҳим, фарзандларимга зеҳну-заковат ва фаҳму-фаросат бергин...

Аллоҳим фарзандларимни умрига ва ризқига ўзинг барака бергин.

Амийн.

https://t.me/tarbiya_oliy
85 views05:31
Ашу / Түсініктеме
2023-04-26 08:28:23 Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам
айтдилар: “Менга дўзах кўрсатилди, қарасам, ундаги одамларнинг кўпи инкор қилувчи хотинлар экан“. Саҳобалар: “Аллоҳни инкор қилганми?“, -деб сўрадилар. “Эрнинг яхшилигини инкор қилганлар, эрнинг қадрига етмаганлар. Агар уларнинг биттасига бир умр яхшилик қилсангу, кейин сендан бир кичик ёмонлик кўрса: “Сендан нима кўрдим, ҳеч яхшилик кўрмадим“, -деб айтади“, -деб жавоб бердилар

https://t.me/tarbiya_oliy
61 views05:28
Ашу / Түсініктеме
2023-04-26 08:27:35 Оиладаги аразни кетказадиган йигирмата жумла:

1. Тўғри айтдингиз;
2. Ҳўп бўлади;
3. Сизни (сени) яхши кўраман;
4. Сизни (сени) жуда яхши тушуниб турибман;
5. Қўлларинг дард кўрмасин;
6. Ягонам;
7. Кечир;
8. Сен барибир бошқачасан;
9. Инша Аллоҳ яхшиликка;
10. Сен Аллоҳимнинг менга ҳадясисан;
11. Муаммо йўқ;
12. Раҳмат, жоним;
13. Сенга жаҳл қилмадим;
14. Сени дуо қиламан;
15. Сен топган пул сеники, мен топган ҳам сеники;
16. Буни сен қилмайсан, биламан;
17. Сенинг борлигинг бахтимиз;
18. Қуръонимга қараб қўй;
19. Аллоҳ сендан рози бўлсин;
20. Зўр чиқибди, ярашибди...

• Сиз яна қўшишингиз мумкин. Муҳими жумлаларни ўрнида ишлатиб оилангизни мустаҳкамланг ва турмушингиз фароғатли бўлсин!

https://t.me/tarbiya_oliy
88 views05:27
Ашу / Түсініктеме