2023-04-26 08:25:55
Камтар бўлсанг - майса каби босарлар,
Манман бўлсанг - маломат-ла осарлар.
Оқил бўлсанг - биров яқин олмагай,
Жоҳил бўлсанг - биров назар солмагай.
Яшнар бўлсанг - қақшатарлар ҳолсизлаб,
Қақшар бўлсанг - қолдирарлар ёлғизлаб.
Тозадурсан - чаплайдилар йўқ киринг,
Айбинг бўлса - гаплайдилар бор сиринг.
Яхши бўлсанг - насибангдир киноя,
Ёмон бўлсанг - Аллоҳ сенга кифоя!
Не кўйларга солса ҳамки бу тақдир,
Ким бўлсам ҳам ўзимдирман - бу ҳақдир!
https://t.me/tarbiya_oliy
78 views05:25