Get Mystery Box with random crypto!

Тўзғиган гуноҳ Бир киши донишманд ҳузурига бориб: – Мен ғийб | ТАРБИЯ

Тўзғиган гуноҳ

Бир киши донишманд ҳузурига бориб:
– Мен ғийбат ва чақимчилик қилиб қўйдим. Қилмишимдан пушаймонман, тавба қилмоқчиман. Тавбам қабул бўлиши учун нима қилсам бўлади? – деди.
Донишманд:
– Эртага пар ёстиқ олиб кел, – деди. 
Эртаси куни қўлидаги пар ёстиқни кесиб, патларни тўкишни буюрди. Патлар учиб, ҳар тарафги ёйилиб кетди.  
Донишманд:
– Энди ҳаммасини йиғиб кел, – деди.
Одам ҳайрон бўлди:
– Бунинг сира иложи йўқ, – деди. 
Донишманд:
– Одамларнинг орқасидан гапирганинг ҳам шундай тарқалиб кетди. Шу боис сен ғийбат қилган одамларга яхшилик қил. Илгари хатоларини гапирган бўлсанг, энди яхшиликларидан сўз оч. Олдин хафа қилган бўлсанг, энди севинтир. Шояд, уларни рози қилиб, нажот топсанг, – деди.


https://t.me/tarbiya_oliy