Get Mystery Box with random crypto!

'Йиғлама, овозингни ўчир, овозинг чиқмасин!' Сизга таниш сўзла | 🌹БОЛАЛАР ПСИХОЛОГИЯСИ🌹

"Йиғлама, овозингни ўчир, овозинг чиқмасин!"
Сизга таниш сўзлар шундай эмасми?
Болалигингизни эсланг!. Агар сизни шундай тарбиялашган бўлишса, ҳозир йиғлагингиз келса, йиғлай оласизми ёки ичингизга ютасизми?
Ёки ҳадеб арзимаган нарсага йиғлагингиз, хўрлигингиз келиб йиғлайверасизми?
Хўш, фарзандларингиз йиғлаётган пайтдачи, уларга қандай муносабат билдирасиз?
Аслида, йиғлаб туриш керак. Йиғлаш оқибатида стресснинг организмга таъсири камаяди ва тинчланишга ёрдам беради. Агар, сиз йиғламай ўзингизни тўхтатиб қолсангиз, нимадир келиб томоғингизга тиқилади. Ана шу ҳолат сизни касал қилади. Фарзандларингиз билан ҳам худди шундай.
( Чақалоқлар эмас, бу бошқа мавзу)
Агар, фарзандингизни йиғлашига, ғазабини ташқарига чиқариб юборишига қўйиб бермасангиз, билингки, келажакда фарзандингиз кўп касал бўлади, қон босими, бўқоқ касаллиги ва ҳоказо.
Баьзи ҳолларда биз болаларни йиғидан чалғита оламиз, аммо жуда йиғлагиси келиб, хўрлиги келганда йиғлашига қўйиб беринг ва уни шунчаки бағрингизга босинг.
Энг бахтли болалар - булар, йиғлашга ҳаққи бор болалардир.

Психолог Гульнара Атажанова

Мурожаат учун

@Psixolog_Gulnara_Atajanova

https://t.me/bolalarpsixologiuz