Get Mystery Box with random crypto!

Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал

Telegram арнасының логотипі ustoz — Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
Арнадағы тақырыптар:
Имтиҳон
Арна мекенжайы: @ustoz
Санаттар: Білім
Тіл: қазақ
Жазылушылар: 113.10K
Арнадан сипаттама

Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!
Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.
Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot
Реклама: @reklamaedu

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Соңғы хабарлар 8

2024-03-27 17:59:01
Boshlang'ich sinf o'qituvchilari va o'quvchilari uchun xushxabar.

Xalqaro ta'lim standartlari asosida "The good and the beautiful" xususiy Amerika ta'lim tashkiloti tomonidan tuzilgan Math K, Math 1, Math 2 kitoblarini tarjima qilib chiqdik.

Biz Unlimited jamoasi tirishqoq, talabchan va mana shunday kitoblardan bolajonlarga kurs o'tishni hohlagan o'qituvchilarni loyihamizga taklif qilamiz.

1-Aprel kuni "oddiy va chiroyli matematika" tarjima qilgan kitoblarimizning taqdimoti va "Sifatli kitoblardan kurs o'tib sevimli o'qituvchiga aylanish va qo'shimcha 200$ dan ortiq daromad qilish" mavzusida "Unlimited Teachers" loyihasini tanishtirib o'tamiz.

Vebinarda qatnashgan har bir o'qituvchiga sovg'a va bonuslar tayyorlab qo'yganmiz. Shoshiling yangidan yangi kitoblar, sovg'alar va bonuslar sizni kutmoqda !!

Hoziroq vebinar bo'ladigan kanalga qo'shilib oling.
https://t.me/+En2-Z45PlSljOTFi
https://t.me/+En2-Z45PlSljOTFi
14.8K views14:59
Ашу / Түсініктеме
2024-03-26 18:32:18 Малака синовлари ўтказиладиган жой манзиллари белгиланди

Жорий йилнинг март-май ойларида мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги педагоглар учун малака (тест) синовлари ўтказиладиган жой манзиллари маълум бўлди.

Қорақалпоғистон Республикаси — Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази
(Нукус шаҳри Е.Алакўз кўчаси 54-уй, мўлжал: MEGA NUKUS савдо мажмуаси ёнида);

Андижон вилояти —
Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази
(Андижон шаҳар, Истиқлол кўчаси 8-уй, мўлжал: собиқ Ленинский кўча);

Бухоро вилояти —
Когон туман ихтисослаштирилган мактаби
(“Чолоки” МФЙ, Қасри Орифон аҳоли пункти 10-уй, мўлжал: Баховуддин Нақишбандий Зиёратгоҳи);

Жиззах вилояти —
Жиззах шаҳридаги 4-умумтаълим мактаби
(Жиззах шаҳар, Кимёгар маҳалласи Тўқимачилар кўчаси 45-уй, мўлжал: вилоят кўз касалликлари шифохонаси);

Қашқадарё вилояти —
Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази
(Қарши шаҳар Олимлар кўчаси 2-уй, мўлжал: Қарши давлат университети);

Навоий вилояти —
Навоий шаҳар Баркамол авлод болалар мактаби
(Навоий шаҳар Алоқа кўчаси 6-уй, мўлжал: Навоий савдо маркази (ЦУМ) орқа томонида);

Наманган вилояти — Наманган шаҳридаги 15-умумий ўрта таълим мактаби
(Наманган шаҳри, Ғишткўприк МФЙ, Уйчи кўчаси, 329-А уй, мўлжал - Чорсу);

Самарқанд вилояти — Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази
(Самарқанд шаҳри, Ҳасан Обиддинов кўчаси, 7-уй,);

Сирдарё вилояти —
Вилоят Баркамол авлод болалар мактаби
(Гулистон шаҳар, Шодлик МФЙ, Навоий шоҳ кўчаси 55-уй, мўлжал: Гулистон шаҳар истироҳат боғи);

Сурхондарё вилояти — Термиз шаҳридаги 26-умумий ўрта таълим мактаби
(Термиз шаҳар, Каттабоғ МФЙ, Фаровон массиви, 2-мавзе, 7-манзилгоҳ, мўлжал: "Яшил дунё" бозори);

Фарғона вилояти — Фарғона шаҳридаги 28-умумий ўрта таълим мактаби
(Фарғона шаҳар, “Истиқлол” МФЙ, А.Қодирий кўчаси -13А, мўлжал “Chery” автосалони);

Тошкент вилояти — Педагогларнинг билим ва кўникмаларини баҳолаш маркази
(Тошкент шаҳри, Беруний кўчаси 83-А-уй, мўлжал: Метронинг "Тинчлик" бекати, "IMZO" фирмасининг эски биноси);

Хоразм вилояти — Урганч туманидаги 36-умумтаълим мактаби
(Урганч тумани Мевазор МФЙ Қувонч кўчаси 51 уй, мўлжал: Урганч туман Ҳокимяти);

Тошкент шаҳри — Педагогларнинг билим ва кўникмаларини баҳолаш маркази
(Тошкент шаҳри, Беруний кўчаси 83-А-уй, мўлжал: Метронинг "Тинчлик" бекати, "IMZO" фирмасининг эски биноси).

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
21.5K views15:32
Ашу / Түсініктеме
2024-03-25 08:16:19
#Биласизми
Ўқувчиларнинг таътил пайтидаги хатти-ҳаракатлари учун 100 фоиз ота-оналар жавоб беради

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 27 июнь кунги 190-сон билан тасдиқланган "Умумий ўрта таълим муассасаси директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари ва синф раҳбарларининг лавозим йўриқномасини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғига мувофиқ таълим муассасасидан ташқарида дарсдан кейинги ва таътил пайтидаги ўқувчиларнинг хатти-ҳаракатлари учун амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ота-оналар жавоб беради.

Синф раҳбарлари эса жавобгарликка тортилмайди. Демак бундай ҳолатларда нафақат синф раҳбарига, балки директор ўринбосарларига нисбатан ҳам интизомий жазо чоралари қўлланилмайди.

Шуни ҳам унутмаслик керакки, Ўзбекистон Республикаси "Оила кодекси"нинг 73-моддасида ота-оналар фарзандларини тарбиялашга масъул эканлиги баён этилган. Улар фарзандларининг саломатлиги, ақлий, жисмоний, маънавий ва ахлоқий ривожланиши учун ғамхўрлик қилишлари шарт.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
13.1K views05:16
Ашу / Түсініктеме
2024-03-24 15:10:26 Эртадан, яъни 25 мартдан бошлаб барча педагог ходимлар учун иш куни ҳисобланади.

Наврўз байрами муносабати билан барча ходимларга кетма-кет 4 кунлик дам олиш куни берилди. Эртадан, яъни 25 мартдан бошлаб барча педагог ходимлар учун IV чоракнинг биринчи иш куни ҳисобланади.

Мактабларда дарс бўлмаган вақт яъни, ўқувчилар учун берилган баҳорги таътил пайти барча педагог ходимларга иш куни саналади. Бу пайтда ўқитувчилар педагогик юкламасида белгилаб берилган ишларни амалга оширади, ёки мактаб маъмурияти томонидан берилган топшириқларни бажаради.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
15.5K views12:10
Ашу / Түсініктеме
2024-03-23 19:37:22
Синф раҳбарлик ва дафтар текшириш учун қанча тўланади?

Синф раҳбарлик ва дафтар текшириш учун тўловлар ўқитувчиларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига (1.050.000 сўм) нисбатан фоиз ҳисобида тўланади.

Синфдаги ўқувчилар сонига кўра синф раҳбарлиги учун:
15 нафар ўқувчигача – 26,4 фоиз (277 200 сўм);
16 нафардан 20 нафар ўқувчигача – 31,6 фоиз (331 800 сўм);
21 нафардан 25 нафар ўқувчигача – 36,9 фоиз (387 450 сўм);
26 нафардан 30 нафар ўқувчигача – 42,1 фоиз (442 050 сўм);
31 нафар ва ундан кўп ўқувчи бўлганда – 52,8 фоиз (554 400 сўм).

Дафтарларни ва ёзма ишларни текширганлик учун (ўқувчилар икки гуруҳга бўлиб ўқитиладиган фанлар бўйича ҳам) синфдаги ўқувчилар сони 15 нафаргача бўлганда – 8,8 фоиз (92.400 сўм), 15 нафар ва ундан ортиқ бўлганда – 17,6 фоиз (184.800 сўм).

Информатика кабинети мудирлиги учун – 17,6 фоиз (184.800 сўм).

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
12.8K views16:37
Ашу / Түсініктеме
2024-03-23 17:59:02
Oyligingizni 50% ga oshiring!

Ushbu GRE kursi matematika oʻqituvchisi boʻlib ishlayotgan yoki oʻqituvchi boʻlmoqchi boʻlganlar, umuman oyligini 50% ga oshirmoqchilar uchun moʻljallangan.

Kursda qatnashish uchun ingliz tilini bilishingiz talab qilinmaydi, yagona talab bu - 5-9 sinf darsliklaridan xabardor boʻlishingiz.

GRE kursi haqida yanada toʻliq maʼlumot olish uchun telegram kanalimizga ulaning.

GRE sertifikatiga ega boʻlish, siz oʻylagandan ham oson, hatto ingliz tilini bilmasangiz ham.

Kursga yozilish: @gmat_admin

Kanalimiz: @gmat_talim
13.2K viewsedited  14:59
Ашу / Түсініктеме
2024-03-21 17:03:04 #Эслатма

Ўқувчиларнинг таътил пайтидаги хатти-ҳаракатлари учун ота-оналар жавоб беради

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 27 июнь кунги 190-сонли буйруғига мувофиқ таълим муассасасидан ташқарида дарсдан кейинги ва таътил пайтидаги ўқувчиларнинг хатти-ҳаракатлари учун амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ота-оналар жавоб беради.

Синф раҳбарлари эса жавобгарликка тортилмайди. Демак бундай ҳолатларда нафақат синф раҳбарига, балки директор ўринбосарларига нисбатан ҳам интизомий жазо чоралари қўлланилмайди.

Шуни ҳам унутмаслик керакки, Ўзбекистон Республикаси "Оила кодекси"нинг 73-моддасида ота-оналар фарзандларини тарбиялашга масъул эканлиги баён этилган. Улар фарзандларининг саломатлиги, ақлий, жисмоний, маънавий ва ахлоқий ривожланиши учун ғамхўрлик қилишлари шарт.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
16.4K views14:03
Ашу / Түсініктеме
2024-03-20 11:10:52
Алишер Қодиров ўқишга киролмаган барча ўғил болаларни армияга мажбурий жўнатишни таклиф қилди

“Мактабни тугатган, ўқишга кирганлардан ташқари барча ўғил болаларни тўловларсиз, бир йиллик мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилиш лозим. Тартиб ва масулиятни мактаб ва ҳарбий хизматда ўргатмасак, қамоқхонада ҳеч қачон ўргатиб бўлмайди”, - дейди депутат.

Унинг қайд этишича, 124 минг ўқувчи сабабсиз мактабга келмагани аниқланган. Такидланишича, 3 минг нафар ота-она Мамурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси билан жаримага тортилган.

"Тарбия масаласида кескин қарорлардан қочмаслик керак. Ўзбекистонни эркинликни ҳадсизлик деб биладиган, атлас костюм хунасалар эмас, ўз қадрини биладиган, тафаккур қиладиган ўғил-қизлар ривожлантиради.

Нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиёда боғча ва мактаб миллий хавфсизлик масаласига айланган. Уни нафақат Миллий гвардия, балки, бутун жамият қориқлаши керак", - дейди у.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
14.2K viewsedited  08:10
Ашу / Түсініктеме
2024-03-18 19:17:19
“Open Budjet” учун овоз йиғишга мажбурлаш мажбурий меҳнатга жалб қилиш сифатида баҳоланади

Президентнинг тегишли қарорига (ПҚ-117, 10.04.2023 й.) кўра, ташаббусли бюджетлаштириш жараёнлари доирасида бюджет ташкилотларининг раҳбар ходимлари томонидан мажбурий овоз йиғиш бўйича ходимларга топшириқ беришлари тақиқланади.

Бунда, мажбурий овоз йиғишга мажбурлаш тегишли ташкилот ходимларини мажбурий меҳнатга жалб қилиш сифатида таснифланади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
14.2K views16:17
Ашу / Түсініктеме
2024-03-18 18:00:45 Ўқитувчилар аттестация тест синови ҳақида

Аттестация тест синовларидан ўтолмасликнинг энг биринчи сабаби бу - фан йўналиши бўйича билимларнинг етишмаслигидир. Агар ўзингизга ишонсангиз ҳар қандай синовлардан бемалол ўта оласиз.

Ўқитувчи аттестация тест синовидан ўта олмаса, демак уларни қуйидаги 3 та асосий муаммо кутиб туради:

Биринчи муаммо,
ўқитувчи аттестациядан ўта олмаган тақдирда ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниши мумкин.

Иккинчи муаммо, агар ўқитувчи аттестациядан ўтмаса, унинг нафақат жамиятдаги балки, мактаб жамоаси олдида ҳам обрўси тушиб боради. Бу эса жуда ёмон.

Учинчи муаммо, аттестациядан ўта олмаслик педагог ходимнинг ойлик маошига ҳам жуда катта таъсир ўтказади. Чунки ўқитувчиларга дарс тақсимот қилишда ҳам уларнинг малака тоифалари муҳим рол ўйнайди.

Ўқитувчи юқорида санаб ўтилган муаммоларга дуч келмаслиги учун катта тажрибага эга бўлган мутахассисларда тайёргарлик кўриши керак бўлади.

Бугун сизларга 7,5 йиллик тажрибага эга бўлган, бухоролик мутахассис томонидан репетиторлар тажрибаси асосида малака тест синовидан ўтиб олиш учун тизимли тарзда ишлаб чиқилган курсларни таклиф этамиз.

Эътиборли жиҳати шундаки, ушбу курсда тайёрланган 1181 нафар ўқитувчидан 1142 нафари аттестация имтиҳонидан муваффақиятли ўтган. Бу дегани ўрта ҳисобда курсда тайёрланган 96,7 фоиз ўқитувчи аттестация имтиҳонидан ўтган.

Дарслар онлайн равишда ҳар бир киши билан алоҳида индивидуал тартибда олиб борилади. Ушбу курсларда:

Математика

Кимё

География

Тарих

Бошланғич таълим

Биология

Инглиз тили

Рус тили

Она тили фанларига 100 % кафолат асосида тайёрлашади.

Бериладиган кафолат шундан иборатки, агар сиз ушбу курсда ҳар кунлик дарсларга қатнашиб, имтиҳондан ўтолмасангиз, ҳеч қандай гап сўзсиз 100% пулингиз қайтариб берилади.

Курсга ёзилиш учун ҳозирда 128 та жой бор холос. Бошқа ўқитувчи олишни имкони йўқ. Чунки назорат қилиш имконияти чекланган.

РЎЙХАТДАН ЎТИНГ

@bukharaedu_reg_bot
@bukharaedu_reg_bot
@bukharaedu_reg_bot
14.3K views15:00
Ашу / Түсініктеме