Get Mystery Box with random crypto!

Синф раҳбарлик ва дафтар текшириш учун қанча тўланади? Синф р | Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал

Синф раҳбарлик ва дафтар текшириш учун қанча тўланади?

Синф раҳбарлик ва дафтар текшириш учун тўловлар ўқитувчиларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига (1.050.000 сўм) нисбатан фоиз ҳисобида тўланади.

Синфдаги ўқувчилар сонига кўра синф раҳбарлиги учун:
15 нафар ўқувчигача – 26,4 фоиз (277 200 сўм);
16 нафардан 20 нафар ўқувчигача – 31,6 фоиз (331 800 сўм);
21 нафардан 25 нафар ўқувчигача – 36,9 фоиз (387 450 сўм);
26 нафардан 30 нафар ўқувчигача – 42,1 фоиз (442 050 сўм);
31 нафар ва ундан кўп ўқувчи бўлганда – 52,8 фоиз (554 400 сўм).

Дафтарларни ва ёзма ишларни текширганлик учун (ўқувчилар икки гуруҳга бўлиб ўқитиладиган фанлар бўйича ҳам) синфдаги ўқувчилар сони 15 нафаргача бўлганда – 8,8 фоиз (92.400 сўм), 15 нафар ва ундан ортиқ бўлганда – 17,6 фоиз (184.800 сўм).

Информатика кабинети мудирлиги учун – 17,6 фоиз (184.800 сўм).

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy