Get Mystery Box with random crypto!

Алишер Қодиров ўқишга киролмаган барча ўғил болаларни армияга | Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал

Алишер Қодиров ўқишга киролмаган барча ўғил болаларни армияга мажбурий жўнатишни таклиф қилди

“Мактабни тугатган, ўқишга кирганлардан ташқари барча ўғил болаларни тўловларсиз, бир йиллик мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилиш лозим. Тартиб ва масулиятни мактаб ва ҳарбий хизматда ўргатмасак, қамоқхонада ҳеч қачон ўргатиб бўлмайди”, - дейди депутат.

Унинг қайд этишича, 124 минг ўқувчи сабабсиз мактабга келмагани аниқланган. Такидланишича, 3 минг нафар ота-она Мамурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси билан жаримага тортилган.

"Тарбия масаласида кескин қарорлардан қочмаслик керак. Ўзбекистонни эркинликни ҳадсизлик деб биладиган, атлас костюм хунасалар эмас, ўз қадрини биладиган, тафаккур қиладиган ўғил-қизлар ривожлантиради.

Нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиёда боғча ва мактаб миллий хавфсизлик масаласига айланган. Уни нафақат Миллий гвардия, балки, бутун жамият қориқлаши керак", - дейди у.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy