Get Mystery Box with random crypto!

Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал

Telegram арнасының логотипі ustoz — Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
Арнадағы тақырыптар:
Имтиҳон
Eng
Арна мекенжайы: @ustoz
Санаттар: Білім
Тіл: қазақ
Жазылушылар: 113.55K
Арнадан сипаттама

Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!
Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.
Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot
Реклама: @reklamaedu

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Соңғы хабарлар 10

2024-03-12 17:13:35
"ATTESTATSIYA - 2024" TA'LIM LOYIHASI"

- Hoziroq BEPUL kursda ishtirok etish imkoniyatini qo'lga kiriting!

- Siz bilan attestatsiyagacha sifatli testlar, jonli videofirlar va mutaxassislarning eksklyuziv darslarida ko'rishamiz!

Ishtirok etish uchun bot ustiga bosing:

@imkon_qabul_bot
@imkon_qabul_bot
@imkon_qabul_bot
14.7K views14:13
Ашу / Түсініктеме
2024-03-12 13:49:19 Хоразмда сифатсиз дарс ўтган ўқитувчиларга ҳайфсан берилди

Хоразм вилоятининг Гурлан туманидаги мактабда сифатсиз дарс ўтган ўқитувчиларга ҳайфсан берилди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар қилди.

Маълум қилинишича, Хоразм вилоятида яшовчи Л.К.дан мурожаат келиб тушган. Унда 2015 йилда туғилган фарзанди Д.Д. Гурлан туманидаги 34-сонли умумтаълим мактабида ўқиши, у ердаги икки ўқитувчи — А.З. ва Д.А.нинг бошланғич синф ўқувчиларига билим бериш даражаси етарли эмаслиги сабабли ўқитувчиларни ўзгартириш бўйича мактаб директорига мурожаат қилгани айтилган.

Бироқ бу ҳолат мактаб директори томонидан эътиборсиз қолдирилган. Мактаб фаолияти қониқарсиз даражадалиги бўйича тегишли ташкилотларга мурожаат қилинганлигига қарамасдан ҳолат юзасидан масъулларга чора кўрилмаган.

Болалар омбудсманининг Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига сўрови асосида Хоразм вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ишчи гуруҳи томонидан ҳолат ўрганилган ва фуқаро Л.К.нинг фарзанди ўқиётган синфдаги таълим сифати ҳақиқатан ҳам талаб даражасида эмаслиги аниқланган.

Шу сабабли 34-сонли мактаб ўқитувчилари А.З. ва Д.А.га нисбатан ҳайфсан интизомий чораси қўлланилган. Шу билан бирга, мактаб директори Қ.Қ. таълим сифатини ошириш, ўқитувчилар фаолиятини доимий назоратга олиши ва бундай ҳолатларга йўл қўйилмаслиги бўйича огоҳлантирилган.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
16.0K views10:49
Ашу / Түсініктеме
2024-03-12 09:45:11 Мактабларда ватанпарварлик синфлари ташкил этилади

Эндиликда Ўзбекистонда ҳар бир мактабнинг 9-синфидан бошлаб биттадан «Ёш гвардиячилар» ватанпарварлик синфлари ташкил этилади. Бу ҳақда Миллий гвардия ахборот хизмати раҳбари Даврон Жуманазаров маълум қилди.

Мақсад – ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш

Унинг билдиришича, ўқувчи ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган чора тадбирлар доирасида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг “Умумий ўрта таълим мактабларида «Ёш гвардиячилар» ихтисослаштирилган синфлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қўшма қарори тайёрланди.

56 та мактабда синфлар мавжуд эди

Шу кунга қадар Миллий гвардия тасарруфида Республика бўйлаб ҳар бир вилоятда 4 тадан мактабларда жами 56 та мактабларда 265 та «Ёш гвардиячилар» синфлари мавжуд бўлган. Эндиликда қарорга асосан ҳар-бир мактабда биттадан «Ёш гвардиячилар» ватанпарварлик синфлари ташкил этилади

Икки босқич

Бу икки босқичда амалга оширилади:
биринчи босқичда — 2024/2025-ўқув йилида 2 530 та,
иккинчи босқичда — 2025/2026-ўқув йилида 2 536 та мактабда ҳарбий ватанпарварлик синфлари ўз фаолиятини бошлайди.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
13.3K views06:45
Ашу / Түсініктеме
2024-03-11 18:00:16
Энди фарзандингиз сабабсиз дарс қолдирса, жарима тўлайсиз!

Жарима миқдори қанча?

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
23.1K views15:00
Ашу / Түсініктеме
2024-03-11 11:39:52 2024-йил 19 февраль кунида Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устама тўланадиган малакали педагогларни саралашнинг 1-босқич тест синовларида узрли сабаблар билан қатнаша олмаган номзодлар рўйхати

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
12.6K views08:39
Ашу / Түсініктеме
2024-03-10 22:02:02
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

Кириб келган саҳоват, мурувват ва гуноҳлар кечириладиган муборак Рамазон ойида, хайрли амалларингиз беҳисоб ажрлар олиб келсин!

Рамазон ойи муборак бўлсин!
37.1K views19:02
Ашу / Түсініктеме
2024-03-08 19:26:43
Синф раҳбарлик ва дафтар текшириш учун қанча тўланади?

Синф раҳбарлик ва дафтар текшириш учун тўловлар ўқитувчиларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига (1.050.000 сўм) нисбатан фоиз ҳисобида тўланади.

Синфдаги ўқувчилар сонига кўра синф раҳбарлиги учун:
15 нафар ўқувчигача – 26,4 фоиз (277 200 сўм);
16 нафардан 20 нафар ўқувчигача – 31,6 фоиз (331 800 сўм);
21 нафардан 25 нафар ўқувчигача – 36,9 фоиз (387 450 сўм);
26 нафардан 30 нафар ўқувчигача – 42,1 фоиз (442 050 сўм);
31 нафар ва ундан кўп ўқувчи бўлганда – 52,8 фоиз (554 400 сўм).

Дафтарларни ва ёзма ишларни текширганлик учун (ўқувчилар икки гуруҳга бўлиб ўқитиладиган фанлар бўйича ҳам) синфдаги ўқувчилар сони 15 нафаргача бўлганда – 8,8 фоиз (92.400 сўм), 15 нафар ва ундан ортиқ бўлганда – 17,6 фоиз (184.800 сўм).

Информатика кабинети мудирлиги учун – 17,6 фоиз (184.800 сўм).

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
34.0K views16:26
Ашу / Түсініктеме
2024-03-08 18:02:13 Ўқитувчилар аттестация тест синови ҳақида

Аттестация тест синовларидан ўтолмасликнинг энг биринчи сабаби бу - фан йўналиши бўйича билимларнинг етишмаслигидир. Агар ўзингизга ишонсангиз ҳар қандай синовлардан бемалол ўта оласиз.

Ўқитувчи аттестация тест синовидан ўта олмаса, демак уларни қуйидаги 3 та асосий муаммо кутиб туради:

Биринчи муаммо,
ўқитувчи аттестациядан ўта олмаган тақдирда ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниши мумкин.

Иккинчи муаммо, агар ўқитувчи аттестациядан ўтмаса, унинг нафақат жамиятдаги балки, мактаб жамоаси олдида ҳам обрўси тушиб боради. Бу эса жуда ёмон.

Учинчи муаммо, аттестациядан ўта олмаслик педагог ходимнинг ойлик маошига ҳам жуда катта таъсир ўтказади. Чунки ўқитувчиларга дарс тақсимот қилишда ҳам уларнинг малака тоифалари муҳим рол ўйнайди.

Ўқитувчи юқорида санаб ўтилган муаммоларга дуч келмаслиги учун катта тажрибага эга бўлган мутахассисларда тайёргарлик кўриши керак бўлади.

Бугун сизларга 7,5 йиллик тажрибага эга бўлган, бухоролик мутахассис томонидан репетиторлар тажрибаси асосида малака тест синовидан ўтиб олиш учун тизимли тарзда ишлаб чиқилган курсларни таклиф этамиз.

Эътиборли жиҳати шундаки, ушбу курсда тайёрланган 1181 нафар ўқитувчидан 1142 нафари аттестация имтиҳонидан муваффақиятли ўтган. Бу дегани ўрта ҳисобда курсда тайёрланган 96,7 фоиз ўқитувчи аттестация имтиҳонидан ўтган.

Дарслар онлайн равишда ҳар бир киши билан алоҳида индивидуал тартибда олиб борилади. Ушбу курсларда:

Математика

Кимё

География

Тарих

Бошланғич таълим

Биология

Инглиз тили

Рус тили

Она тили фанларига 100 % кафолат асосида тайёрлашади.

Бериладиган кафолат шундан иборатки, агар сиз ушбу курсда ҳар кунлик дарсларга қатнашиб, имтиҳондан ўтолмасангиз, ҳеч қандай гап сўзсиз 100% пулингиз қайтариб берилади.

Курсга ёзилиш учун ҳозирда 128 та жой бор холос. Бошқа ўқитувчи олишни имкони йўқ. Чунки назорат қилиш имконияти чекланган.

РЎЙХАТДАН ЎТИНГ

@bukharaedu_reg_bot
@bukharaedu_reg_bot
@bukharaedu_reg_bot
13.6K views15:02
Ашу / Түсініктеме
2024-03-08 05:10:11
Байрамингиз муборак бўлсин азиз ва латофатли аёллар!

Поздравляем всех очаровательных, милых дам с Международным женским днём!

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
17.9K views02:10
Ашу / Түсініктеме
2024-03-06 18:29:08
16 ёшга тўлган мактаб битирувчилари ўз вақтида паспорт (ID-карта) олишлари керак

Маълумки, абитуриентларнинг олий таълим муассасаларига кириш учун тегишли ҳужжатларни онлайн топшириш учун битирувчиларнинг паспорт (ID карта) маълумотларини АБИТУР электрон дастурига киритиш талаб этилади. Шунинг учун 16 ёшга тўлган ҳар бир битирувчи ўз вақтида паспорт (ID карта) олиши зарурлигини эслатиб ўтамиз.

Ушбу жараёнда битирувчиларга янада қулайлик яратиш мақсадида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг электрон маълумотлар базаси Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг АБИТУР электрон дастури билан интеграция қилинган.

Бугунги кунга қадар жорий ўқув йилида мактабларни тамомлаётган 400 мингдан ортиқ ўқувчининг 16 ёшга тўлган 55 минг (14%) нафари паспорт (ИД карта) олмаганлиги сабабли уларнинг маълумотлари електрон базага ҳозирча киритилмаган.

Ҳурматли ота-оналар, азиз битирувчилар!

Фарзандингизнинг конституциявий ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда, 16 ёшга тўлган фарзандларингизни ўз вақтида паспорт (ID карта) олишини таъминлашингизни, мактаб маъмуриятидан эса битирувчиларнинг паспорт (ИД карта) маълумотларини электрон базага киритиб, уларни келгусида олий таълим муассасаларига ҳужжат топширишида зарур кўмак беришингизни  сўраймиз.

Маълумот учун: Паспорт (ID карта) олиш учун ҳудудий ички ишлар органларининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари ва Давлат хизматлари марказларига мурожаат этишлари зарур.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
14.4K viewsedited  15:29
Ашу / Түсініктеме