Get Mystery Box with random crypto!

Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал

Telegram арнасының логотипі ustoz — Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
Арнадағы тақырыптар:
Имтиҳон
Eng
Арна мекенжайы: @ustoz
Санаттар: Білім
Тіл: қазақ
Жазылушылар: 113.53K
Арнадан сипаттама

Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!
Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.
Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot
Реклама: @reklamaedu

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Соңғы хабарлар 6

2024-04-08 09:39:42
Йўриқнома: Педагог кадрларнинг малака тоифаси тест синовлари бўйича

Унда аттестация куни амал қилиш лозим бўлган қоидалар, белгиланган вақт ва имтиҳон тартиби ҳақида батафсил маълумотга эга бўлишингиз мумкин.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
14.3K views06:39
Ашу / Түсініктеме
2024-04-06 11:42:51
Расман: 15 апрелдан бошлаб республикамиз бўйлаб педагог кадрлар аттестациясининг малака (тест) синовлари бошланади

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан педагоглар аттестацияси малака тоифа синовлари ўтказиладиган саналар эълон қилинди

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
12.7K viewsedited  08:42
Ашу / Түсініктеме
2024-04-06 09:13:34 Барча хорижий тил ўқитувчилари янги ўқув йили олдидан камида B2 даражадаги миллий ёки халқаро сертификатларга эга бўлиши лозим

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштиришни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 19 майдаги 312-сон қарорига мувофиқ:

2024/2025-ўқув йилига қадар умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида фаолият юритаётган барча хорижий тиллар ўқитувчилари камида B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши лозимлиги белгиланган.

Мазкур талабдан келиб чиққан ҳолда, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги барча хорижий тил устозлари 2024/2025-ўқув йилига қадар камида B2 даражадаги миллий ёки халқаро сертификатларга эга бўлиши лозимлигини эслатади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
16.3K views06:13
Ашу / Түсініктеме
2024-04-05 14:04:59
Тўртинчи чорак бўйича таълим сифати мониторинги қуйидаги синфлардан олинади.

Халқ таълими вазирининг 2022 йил 11-октабрдаги 313-сонли буйруғи кўра, ўқув йилининг якуни бўйича таълим сифати мониторинг жараёнига 2-7-синф ўқувчилари амалий фанлардан (мусиқа, тасвирий санъат, технология, жисмоний тарбия) жалб қилинади.

Бунда:

2-4-синф ўқувчиларидан 2 вариантда 20 талик (мусиқа, тасвирий санъат, технология, жисмоний тарбия) фанларидан ҳар бир фан бўйича 5 тадан топшириқлар шаклида ўтказилади.

5-7-синф ўқувчиларидан 2 вариантда 40 талик (мусиқа, тасвирий санъат, технология, жисмоний тарбия) фанларидан ҳар бир фан бўйича 10 тадан топшириқлар шаклида ўтказилади.

Таълим сифати мониторингини ўтказиш тартиби апробация жараёнларига, тажриба-синов ўтказиладиган умумтаълим мактабларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Эслатма: Ушбу мониторинг тестлари май ойида ўтказилади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
17.0K views11:04
Ашу / Түсініктеме
2024-04-05 13:32:34РАСМАН: ЭРТАГА ОНЛАЙН ТЕСТ!

Шанба, 6-апрел куни @imtihonmarkazi томонидан онлайн тест ташкил этилади. Тестда кириш имтиҳонларига тайёргарлик кўраётган барча абитуриентлар иштирок этиши лозим!

Тест вақти: 6-апрел (кун давомида)
Тест формати: Онлайн
Иштирок этиш нархи: БЕПУЛ
Рўйхатдан ўтиш шарт

Йўналиш танланг ва рўйхатдан ўтинг:
Ҳуқуқ + Инглиз тили
Инглиз тили + Математика
Инглиз тили + Она тили
Кимё + Биология
Математика + Инглиз тили
Математика + Она тили
Математика + Физика
Она тили + Инглиз тили
Она тили + Математика
Она тили + Тарих
Тарих + География
Тарих + Инглиз тили
Тарих + Она тили
Биология + Она тили
Биология + Кимё
Кимё + Математика
География + Математика
Бошқа йўналиш танлаш

Тестга рўйхатдан ўтиш:
Рўйхатдан ўтиш

Тест якунида сертификат берилади!
16.0K views10:32
Ашу / Түсініктеме
2024-04-03 07:51:02
Аттестация тести синовлари бўладиган саналар ҳозирча расман тасдиқланмаган

Айрим телеграм каналлари ёки группаларида 2024 йил январь-июнь ойларида ўтказиладиган Педагог кадрлар аттестациясининг малака (тест) синовлари ўтказилиши муддатлари тўғрисида маълумотлар тарқатилмоқда.
 
Вазирлик мутасаддиларнинг маълум қилишича, бу саналар ҳозирча расман тасдиқланмаган.
 
Янги тартибга кўра аттестация тўғрисидаги барча маълумотлар, шу жумладан тест синовларининг ўтказилиш муддатлари педагогларнинг шахсий кабинетларига СМС хабар юбориш орқали маълум қилинади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
14.3K views04:51
Ашу / Түсініктеме
2024-04-02 19:56:30 #Биласизми

Ота-оналар фарзандларини мунтазам равишда мактабга келишларини таъминлаши шарт

«Таълим тўғрисида»ги
Қонуннинг 51-моддасига мувофиқ вояга етмаган таълим олувчиларнинг ота-онаси ва бошқа қонуний вакиллари болаларининг умумий ўрта, ўрта махсус таълим ёки бошланғич профессионал таълим олишини таъминлаши, болаларининг ўқув машғулотларига қатнашишини таъминлаш ва ўзлаштириши устидан назоратни амалга оширишлари шарт.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 47-моддасига мувофиқ ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши 340 минг сўмдан 1 млн 700 минг сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилган бўлса, 1 млн 700 минг сўмдан 3 млн 400 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Болаларнинг мажбурий умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишига ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан тўсқинлик қилиш 3 млн 400 минг сўмдан 5 млн 100 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилган бўлса, 5 млн 100 минг сўмдан 8 млн 500 минг сўмгача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Шунингдек, таълим муассасаси педагог ходимининг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш ёки ўз хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш фуқароларга 1 млн 700 минг сўмдан 2 млн 380 минг сўмгача, мансабдор шахсларга эса 2 млн 380 минг сўмдан 3 млн 400 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, фуқароларга 2 млн 380 минг сўмдан 3 млн 400 минг сўмгача, мансабдор шахсларга эса, 3 млн 340 минг сўмдан 5 млн 100 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
16.5K views16:56
Ашу / Түсініктеме
2024-04-02 18:31:01
Assalomu alaykum barcha Matematika ustozlarimiz diqqatiga!

3000 dan ortiq Matematika ustozlarimiz 3 yil davomida 50 foiz ustama beradiga GRE/GMAT/SAT Xalqari Sertifikatlarini Xodiyev Academy Online kurslari orqali olib bo’lishdi va yuqoridagi Ustozlarimizni Oylik botdagi Maoshlarini ham ko’rishingiz mumkin.

Siz ham 50 foiz ustamaga harakat qilmoqchimisiz?

Nimadan boshlash kerak ekanligini bilmayapsizmi?

Unda bizning Telegram kanalimiz aynan siz uchun. Ustozlarimiz uchun yopiq kanal tashkil etildi va qanday qilib minimal vaqt ichida 50 foiz ustama olishingiz mumkin? Barcha savollarga aynan biz orqali javob olishingiz mumkin

Telegram guruhimiz uchun link
https://t.me/+2NhGIdxxmd02OGUy
https://t.me/+2NhGIdxxmd02OGUy
https://t.me/+2NhGIdxxmd02OGUy
13.7K views15:31
Ашу / Түсініктеме
2024-04-02 17:29:02
Ustozlar va o'quvchilar uchun ajoyib imkoniyat!

XXI asrdagi eng dolzarb ko'nikmalar, Soft Skills: Kreativ, nostandart, tanqidiy, tizimli fikrlashni o'rgatadigan

EVRISTIKA onlayn kursining


30 ta videodarsi (har bir dars o'rtacha 2 soatdan) - bor yo'gi 63 000 so'mga!

Bu narx bilimga va rivojlanishga chanqoq barchaga imkon berish uchun joriy qilindi!

Kursga yozilish uchun murojaat qiling:
+998-97-723-00-79
https://t.me/evristika_admin

Kursga yozilish uchun evristika.uz saytimiz orqali ariza qoldirishingiz ham mumkin.

Telegram | Instagram| You Tube
12.8K views14:29
Ашу / Түсініктеме
2024-04-01 19:01:02 Якуний имтиҳондан ўтолмаган ўқувчини синфда қолдириб юборилиши мумкин

Таълим дастурларини давлат таълим стандартлари талаблари даражасида ўзлаштирган ва ўқув фанларидан йил якуни бўйича ижобий баҳоланган, ёки битта ўқув фанидан қониқарсиз баҳоланган битирувчилар мактаб педагогик кенгаши қарорига асосан якуний аттестацияга қўйиладилар.

Халқ таълими вазирининг 2008 йил 4 мартдаги 56-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Умумий ўрта таълим олувчиларнинг якуний давлат аттестацияси тўғрисида»ги низомнга кўра, бир ёки икки фандан ўтказилган якуний аттестацияда қониқарсиз баҳо олган битирувчиларга охирги якуний аттестациядан кейин икки ҳафта ўтгач қониқарсиз баҳо олган фанидан қайта якуний аттестациядан ўтиш ҳуқуқи берилади.

Йиллик баҳо ва якуний аттестация натижаларига кўра, умумий ўрта таълим давлат таълим стандартлари талабларини бажармай, «қониқарсиз» баҳо олган битирувчилар шу синфда қайта ўқишга қолдирилиши мумкин.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
13.4K views16:01
Ашу / Түсініктеме