Тўртинчи чорак бўйича таълим сифати мониторинги қуйидаги синфлардан олинади.
Халқ таълими вазирининг 2022 йил 11-октабрдаги 313-сонли буйруғи кўра, ўқув йилининг якуни бўйича таълим сифати мониторинг жараёнига 2-7-синф ўқувчилари амалий фанлардан
(мусиқа, тасвирий санъат, технология, жисмоний тарбия) жалб қилинади.
Бунда:
2-4-синф ўқувчиларидан 2 вариантда 20 талик
(мусиқа, тасвирий санъат, технология, жисмоний тарбия) фанларидан ҳар бир фан бўйича
5 тадан топшириқлар шаклида ўтказилади.
5-7-синф ўқувчиларидан 2 вариантда 40 талик
(мусиқа, тасвирий санъат, технология, жисмоний тарбия) фанларидан ҳар бир фан бўйича
10 тадан топшириқлар шаклида ўтказилади.
Таълим сифати мониторингини ўтказиш тартиби апробация жараёнларига, тажриба-синов ўтказиладиган умумтаълим мактабларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Эслатма: Ушбу мониторинг тестлари май ойида ўтказилади.
Ойлик ҳисоблаш учун бот
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy