Get Mystery Box with random crypto!

Барча хорижий тил ўқитувчилари янги ўқув йили олдидан камида B | Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал

Барча хорижий тил ўқитувчилари янги ўқув йили олдидан камида B2 даражадаги миллий ёки халқаро сертификатларга эга бўлиши лозим

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштиришни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 19 майдаги 312-сон қарорига мувофиқ:

2024/2025-ўқув йилига қадар умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида фаолият юритаётган барча хорижий тиллар ўқитувчилари камида B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши лозимлиги белгиланган.

Мазкур талабдан келиб чиққан ҳолда, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги барча хорижий тил устозлари 2024/2025-ўқув йилига қадар камида B2 даражадаги миллий ёки халқаро сертификатларга эга бўлиши лозимлигини эслатади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy