Get Mystery Box with random crypto!

Бир киши гўзал бир аёлни кўриб: 'Ишқинг қалбимни банд этди. Се | ТАРБИЯ

Бир киши гўзал бир аёлни кўриб: "Ишқинг қалбимни банд этди. Сендек гўзал аёлни кўрмаганман", деди.
У аёл жавоб қилди: "Ортимда мендан-да гўзал ва хушрўй синглим турибди. Унга боқинг".

Киши у ёқ, буёққа аланглади ва ҳеч кимни кўрмади. Шунда аёл: "Гапингиз рост бўлганида, алангламасдингиз", деди.

Айтаётган гапингиз, қалбингиз ва амалингиздек бўлсин.


https://t.me/tarbiya_oliy