Get Mystery Box with random crypto!

Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал

Арна мекенжайы: @ustoz
Санаттар: Білім
Тіл: қазақ
Жазылушылар: 127.64K
Арнадан сипаттама

Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!
Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.
Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot
Реклама: @reklamaedu

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Соңғы хабарлар 13

2024-03-05 20:11:15 Қониқарсиз баҳо олган битирувчилар шу синфда қайта ўқишга қолдирилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган «Умумий ўрта таълим тўғрисида»ги низомга кўра ўқувчиларнинг сифатли билим олишини ва уларни умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартларига мос ҳолда ўқитиш натижаларини назорат қилишни таъминлаш мақсадида умумтаълим муассасаларида жорий, оралиқ, босқичли ва якуний назорат имтиҳонлари ўтказилади.

Умумтаълим муассасаларининг V-IX синф ўқувчилари тегишли фанлардан босқичли назоратларни муваффақиятли топширганларидан сўнгина уларни кейинги синфга ўтказишга қарор қилинади.

Шунингдек, мактаб битирувчи ўқувчилари учун ҳам умумий ўрта таълим дастурларини тўлиқ ўзлаштиргандан кейин якуний аттестатсиядан ўтиш мажбурий ҳисобланади. Мактаб битирувчиларининг билими, малака ва кўникмаларига қўйилган талабларнинг бажарилиши бўйича якуний аттестация ёзма, оғзаки ёки тест усулида ҳар бир фаннинг амалдаги ўқув дастури асосида ўқув йилининг якуни бўйича ўтказилади.

Таълим дастурларини давлат таълим стандартлари талаблари даражасида ўзлаштирган ва ўқув фанларидан йил якуни бўйича ижобий баҳоланган, ёки битта ўқув фанидан қониқарсиз баҳоланган битирувчилар мактаб педагогик кенгаши қарорига асосан якуний аттестатсияга қўйиладилар.

Халқ таълими вазирининг 2008 йил 4 мартдаги 56-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим олувчиларнинг якуний давлат аттестатсияси тўғрисида”ги низомнга кўра, бир ёки икки фандан ўтказилган якуний аттестатсияда қониқарсиз баҳо олган битирувчиларга охирги якуний аттестатсиядан кейин икки ҳафта ўтгач қониқарсиз баҳо олган фанидан қайта якуний аттестатсиядан ўтиш ҳуқуқи берилади.

Йиллик баҳо ва якуний аттестация натижаларига кўра, умумий ўрта таълим давлат таълим стандартлари талабларини бажармай, “қониқарсиз” баҳо олган битирувчилар шу синфда қайта ўқишга қолдирилади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
14.0K views17:11
Ашу / Түсініктеме
2024-03-05 18:01:02 Қандай ҳолатда синф иккига бўлиб ўқитилади?

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган «Умумтаълим мактаби тўғрисида»ги низомнинг 29-бандига мувофиқ малакали ўқитувчилар етарли бўлган қуйидаги ҳолларда синфдаги ўқувчиларни ИККИ ГУРУҲга бўлиб ўқитишга рухсат этилади:

Ўқувчилар сони 25 нафар ва ундан зиёд бўлган умумий ўрта таълим муассасаларининг:

1-11 синфларида
«Чет тили» фани

айрим фанларга ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим муассасаларида ихтисослашган фанлар

5-11-синфларда «Информатика ва ахборот технологиялари»,

8-11-синфларда «Жисмоний тарбия»

5-9- синфларда «Технология»

10-11-синфларда «Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик» фанлари

таълим тили ўзбек тили бўлмаган умумий ўрта таълим муассасаларининг 2-11 синфларида «Ўзбек тили» фани ҳамда таълим тили рус тили бўлмаган умумтаълим муассасаларининг 2-11 синфларида «Рус тили» фани.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
14.2K views15:01
Ашу / Түсініктеме
2024-03-05 16:08:02 #Биласизми

Ота-оналар фарзандларини мунтазам равишда мактабга келишларини таъминлаши шарт

«Таълим тўғрисида»ги
Қонуннинг 51-моддасига мувофиқ вояга етмаган таълим олувчиларнинг ота-онаси ва бошқа қонуний вакиллари болаларининг умумий ўрта, ўрта махсус таълим ёки бошланғич профессионал таълим олишини таъминлаши, болаларининг ўқув машғулотларига қатнашишини таъминлаш ва ўзлаштириши устидан назоратни амалга оширишлари шарт.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 47-моддасига мувофиқ ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши 340 минг сўмдан 1 млн 700 минг сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилган бўлса, 1 млн 700 минг сўмдан 3 млн 400 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Болаларнинг мажбурий умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишига ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан тўсқинлик қилиш 3 млн 400 минг сўмдан 5 млн 100 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилган бўлса, 5 млн 100 минг сўмдан 8 млн 500 минг сўмгача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Шунингдек, таълим муассасаси педагог ходимининг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш ёки ўз хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш фуқароларга 1 млн 700 минг сўмдан 2 млн 380 минг сўмгача, мансабдор шахсларга эса 2 млн 380 минг сўмдан 3 млн 400 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, фуқароларга 2 млн 380 минг сўмдан 3 млн 400 минг сўмгача, мансабдор шахсларга эса, 3 млн 340 минг сўмдан 5 млн 100 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
13.8K views13:08
Ашу / Түсініктеме
2024-03-05 08:10:00
Жиззахдаги мактабда танбеҳ бериш учун доскага чиқарилган 1-синф ўқувчиси ҳушидан кетди

Бош прокуратура матбуот хизматининг маълум қилишича, воқеа 9-сонли умумий ўрта таълим мактабида содир бўлган. 1-синф раҳбари С.С. имтиҳон олган вақтида, қониқарсиз баҳо олган ўқувчиларни доска ёнига чиқариб, уларга танбеҳ берган, шу синф ўқувчиси ўзини тута олмасдан йиқилиб тушган.

Айни пайтда ҳодиса юзасидан ички ишлар органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда. Текширув ҳаракатлари Жиззах вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
13.5K views05:10
Ашу / Түсініктеме
2024-03-04 18:02:17
Ўқувчилар учун баҳорги таътил 21 мартдан бошланади

Мактаб ўқувчилари учун III чоракнинг сўнгги куни 20 март (Чоршанба)га тўғри келиб, 21 март баҳорги таътилнинг илк куни саналади. Таътил 7 календарь кун, яъни 27 март (Чоршанба)га қадар давом этади. IV чорак эса 28 март (Пайшанба)дан бошланади.

Таътилнинг охирги куни байрам (ишланмайдиган) кунга тўғри келиб қолган тақдирда, дарс машғулотлари кейинги иш кунидан бошлаб давом эттирилади. Байрам (ишланмайдиган) кунларига тўғри келиб қолган дарс машғулотларининг мавзулари ўқув дастурларини ихчамлаштирган ҳолда кейинги дарс машғулотларида ўтказилади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
17.3K views15:02
Ашу / Түсініктеме
2024-03-04 16:59:01
Икки ой аввал шамоллаб ҳалигача тузала олмадим. Йўтал кетмай қийнаб юборди.

Дори ичавериб, укол олавериб ичим аптечка бўлиб кетди. 3 кун аввал тасодифан телеграмдаги бир фойдали каналга қўшилиб қолдим.

• Иммунитет | Ибн Сино тавсиялари деган каналдаги фойдали рецепт билан 2 кунда йўталдан қутилдим. Телеграмда бунақа сифатли канал борлигини билмас эканман.

Ишонсела бу канални ҳамма қариндош уруғ, қўни қўшнилани группаларига ташаб чиқдим.

Шу фойдали канални Сизга ҳам илингим келди.
13.8K views13:59
Ашу / Түсініктеме
2024-03-04 07:01:47
FAKE: Ижтимоий тармоқларда 2024 йил январь-июнь ойларида ўтказиладиган Педагог кадрлар аттестациясининг малака (тест) синовлари ўтказилиши муддатлари тўғрисида нотўғри маълумотлар тарқатилмоқда.

Педагоглардан мазкур хабарларга эътибор бермасликларини сўралади, зеро, бу саналар ўтган ёки ундан олдинги йилларда тест синовлари ўтказилган саналар эканлигини маълум қиламиз.

Шунингдек, янги тартибга кўра аттестация тўғрисидаги барча маълумотлар шу жумладан тест синовларининг ўтказилиш муддатлари педагогларнинг «Шахсий кабинет»ларига SMS хабар юбориш орқали маълум қилинади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
13.6K views04:01
Ашу / Түсініктеме
2024-03-03 20:17:02 Ўқитувчиларни видеога олиб ижтимоий тармоқларга тарқатганлик учун жавобгарлик бор

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 46-2-моддасида шахсга доир маълумотларни қонунга хилоф равишда йиғиш, тизимлаштириш, сақлаш, ўзгартириш, тўлдириш, улардан фойдаланиш, уларни бериш, тарқатиш, узатиш, эгасизлантириш ва йўқ қилиш,
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваридан 5 бараваригача;
мансабдор шахсларга эса — 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган.

Агар ушбу ҳаракатлар маъмурий жавобгарлик қўлланилгандан сўнг 1 йил ичида такрорланса, унда жиноий жавобгарлик чораси қўлланилади (Жиноят кодекси 141-2-моддаси).

Бироқ бу ҳаммаси эмас. Агар ўқитувчи фуқаролик судига ўзига етказилган маънавий зарарни ундиришни сўраб даъво қилса борми?

Фуқаролик кодекси 1021-моддаси иккинчи қисмида зарар ор-номус, қадр-қиммат ва ишчанлик обрў-эътиборини ҳақоратловчи маълумотларни тарқатиш туфайли етказилган бўлса маънавий зарар уни етказувчининг айбидан қатъи назар, қопланиши белгиланган.

Ушбу қоида, айнан ўқитувчинининг видеосини ижтимоий тармоққа жойлаб, унинг қард қимматини, ишчанлик обрўсини тўкаётган шахсларга зарарни қоплаш мажбуриятини юклайди.

Бунда маънавий зарарни қоплаш миқдори жабрланувчига етказилган жисмоний ва маънавий азобларнинг хусусиятига, шунингдек айб товон тўлашга асос бўлган ҳолларда зарар етказувчининг айби даражасига қараб суд томонидан аниқланади.

Манба

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
13.2K views17:17
Ашу / Түсініктеме
2024-03-03 19:03:35
Maktabda ishlab 10-20 mln oylik olish mumkin emas deb o’ylayabsizmi hali ham?

3000 ga yaqin Respublikadagi Matematika ustozlarimiz Xodiyev Academy Online kurslari orqali 50 foiz ustamani olib bo’lishdi. Siz qachan harakat qilmoqchisiz?


Yuqoridagi Xalqaro Sertifikatlar olgan ustozlarimiz oylik maoshlarini ko'rishingiz mumkin

Assalomu alaykum barcha Matematika ustozlarimiz diqqatiga!

Maoshingizni Xalqaro Sertifikatlar olib sezilari darajada oshirmoqchimiz?

GRE/GMAT yoki SAT DIGITAL Sertifikatlarini olsangiz 3 yil davomida 50 foiz ustama olishingizni bilarmidingiz?

Agar Xalqaro Sertifikatlarga tayyorgarlik ko’rmoqchi yoki ko’rayotgan ustozlarimiz bo’lsa


Unda bu guruh aynan siz uchun

Guruhga ulanish uchun link

https://t.me/+2NhGIdxxmd02OGUy
https://t.me/+2NhGIdxxmd02OGUy
https://t.me/+2NhGIdxxmd02OGUy
https://t.me/+2NhGIdxxmd02OGUy
13.6K views16:03
Ашу / Түсініктеме
2024-03-03 17:59:02


Hurmatli ona tili va o'zbek tili ustozlari

Har kingi attestatsiya darajasidagi testlar davom etadi


BUGUN 3-mart yakshanba kuni kanalimizda mutlaqo yangi darsliklar asosida tuzilgan

Attestatsiya darajasidagi YANGICHA TEST tashkil qilinadi.


Testda pedagogikadan ham savollar bo'ladi,albatta

Testda ishtirok etish uchun kanalimiz a'zosi bo'lishingiz kifoya.


Test jonli chatda tahlil qilinadi.


Tahlil jarayonida siz qiyin deb bilgan testlarning oson yechish usullari o'rgatiladi.


Attestatsiya darajasidagi testlar va tahlil barcha ustozlar uchun manfaatli bo'ladi


Ona tili va o'zbek tili ustozlariga shu postni ulashib qo'ying

Test boshlanish vaqti va tartibi haqida to'liq ma'lumot kanalda beriladi

Kanalga obuna bo‘ling va testda ishtirok eting

https://t.me/habelonatili
https://t.me/habelonatili
14.4K views14:59
Ашу / Түсініктеме