Get Mystery Box with random crypto!

Хоразмда сифатсиз дарс ўтган ўқитувчиларга ҳайфсан берилди Хо | Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал

Хоразмда сифатсиз дарс ўтган ўқитувчиларга ҳайфсан берилди

Хоразм вилоятининг Гурлан туманидаги мактабда сифатсиз дарс ўтган ўқитувчиларга ҳайфсан берилди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар қилди.

Маълум қилинишича, Хоразм вилоятида яшовчи Л.К.дан мурожаат келиб тушган. Унда 2015 йилда туғилган фарзанди Д.Д. Гурлан туманидаги 34-сонли умумтаълим мактабида ўқиши, у ердаги икки ўқитувчи — А.З. ва Д.А.нинг бошланғич синф ўқувчиларига билим бериш даражаси етарли эмаслиги сабабли ўқитувчиларни ўзгартириш бўйича мактаб директорига мурожаат қилгани айтилган.

Бироқ бу ҳолат мактаб директори томонидан эътиборсиз қолдирилган. Мактаб фаолияти қониқарсиз даражадалиги бўйича тегишли ташкилотларга мурожаат қилинганлигига қарамасдан ҳолат юзасидан масъулларга чора кўрилмаган.

Болалар омбудсманининг Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига сўрови асосида Хоразм вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ишчи гуруҳи томонидан ҳолат ўрганилган ва фуқаро Л.К.нинг фарзанди ўқиётган синфдаги таълим сифати ҳақиқатан ҳам талаб даражасида эмаслиги аниқланган.

Шу сабабли 34-сонли мактаб ўқитувчилари А.З. ва Д.А.га нисбатан ҳайфсан интизомий чораси қўлланилган. Шу билан бирга, мактаб директори Қ.Қ. таълим сифатини ошириш, ўқитувчилар фаолиятини доимий назоратга олиши ва бундай ҳолатларга йўл қўйилмаслиги бўйича огоҳлантирилган.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy