2021-09-03 19:04:57
#Биласизми БИТИРУВЧИЛАРИНИНГ ОТМга КИРИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ БЎЙИЧА МАКТАБЛАР “ЯШИЛ”, “САРИҚ” ВА “ҚИЗИЛ” ТОИФАЛАРГА АЖРАТИЛАДИ
Барчамизга маълумки, энди умумтаълим мактабларида таълим сифати ва самарадорлиги даражаси шу муассасани битираётган ўқувчиларнинг олий таълим муассасаларига ўқишга кириши, касб-ҳунар танлаб, жамиятда ўз ўрнини топа олиши билан баҳоланмоқда.
Шу боис ҳам Халқ таълими вазирлиги мактаблардаги таълим сифатини баҳолаш учун муассасаларни
“яшил”, “сариқ” ва
“қизил” тоифалар бўйича таснифлашни йўлга қўйган.
Бунда:
мактаб битирувчиларининг ОТМга кириш кўрсаткичи 30 фоиздан юқори бўлгани “яшил”;
10 фоиздан 30 фоизгача битирувчиси ОТМга қамраб олинган мактаблар “сариқ”;
битирувчиси умуман ОТМга кирмаган ва 10 фоизгача кирган мактаблар “қизил” рангларда таснифланади.
Шуни ҳам унутмаслик керакки, битирувчиларининг 80 фоизидан юқориси олий ҳамда профессионал таълим ташкилотларига ўқишга кирган бўлса, бунда директор ва унинг ўринбосарлари қуйидаги меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорида рағбатлантирилади:
ўқувчиларининг 90 фоизи ва ундан ортиқ қисми олий ҳамда профессионал таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилинган ва (ёки) ишга жойлашган умумтаълим муассасаларининг директорлари — 12 баравар, директори ўринбосарлари — 6 баравардан;
ўқувчиларининг 85 — 89 фоиз қисми олий ҳамда профессионал таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилинган ва (ёки) ишга жойлашган умумтаълим муассасаларининг директорлари — 9 баравар, директор ўринбосарлари — 4,5 баравардан;
ўқувчиларининг 80 — 84 фоиз қисми олий ҳамда профессионал таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилинган ва (ёки) ишга жойлашган умумтаълим муассасаларининг директорлари — 6 баравар, директор ўринбосарлари — 3 баравардан.
Диққат эълон: Агар сиз фаолият юритаётган мактаб битирувчиларининг жуда кўпчилиги олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган бўлса, вилоят, туман ва мактаб рақамингизни ёзган ҳолда изоҳларда ёзиб қолдиринг. Биз уни каналда эълон қилиб боришга ҳаракат қиламиз.
(c) Xalq ta'limi info
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
925 views16:04