2021-09-06 14:21:12
БУ ЙИЛ МАКТАБ БИТИРУВЧИЛАРИНИНГ ОТМга КИРИШ КЎРСАТКИЧИ 30 ФОИЗДАН ЮҚОРИ БЎЛГАН “ЯШИЛ” ТОИФАДАГИ МАКТАБЛАР ЖУДА ҲАМ КЎП
Каналда эълон қилинган
“Битирувчиларининг ОТМга кириш кўрсаткичлари бўйича мактаблар “яшил”, “сариқ” ва “қизил” тоифаларга ажратилади” номли пост остида мактаб битирувчиларининг жуда кўпчилиги олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган бўлса, вилоят, туман ва мактаб рақамини ёзган ҳолда изоҳларда ёзиб қолдирилишини ва биз эса уни каналда эълон қилиб боришимиз ҳақида хабар бергандик.
Демак, айрим ҳудудларда қйидаги натижалар қайд этилган:
Навоий вилояти, Навоий шаҳар математика, физика ва инглиз тили фанларига ихтисослаштирилган мактаб-интернатнинг 49 нафар битирувчисининг барчаси олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиниб, 100% натижани қайд этишди.
Хоразм вилояти, Янгиариқ тумани, Таган қишлоғидаги 28-умумтаълим мактабининг 100% битирувчилари ҳам ОТМга талабаликка қабул қилинди.
Наманган вилояти, Чуст туманисаги 52-ИДУМнинг 20 нафар битирувчисидан 18 нафари Ўзбекистоннинг нуфузли университетларига, 1 нафари ИНҲA университети талабаси бўлди. Натижа 98% ташкил этди.
Фарғона вилояти, Риштон туманидаги “Bright education school” битирувчиларининг 95.7 % олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинди.
Самарқанд вилояти, Қўшработ туманидаги 35-умутаълим мактабининг 11-синф битирувчиларининг 95% ўқувчилари талабаликка қабул қилиниб, туманда рекорд натижани қайтд этди.
Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳридаги 1-ФМИИининг бу йилги 36 нафар битирувчидан 33 нафари ОТМ талабаси бўлди. Булардан, 13 нафари давлат гранти асосида, 16 нафари контракт асосида, 4 таси суперконтракт билан талабаликка қабул қилинди. Натижа 92 %ни ташкил этди.
Aндижон вилояти, Бўстон тумани 26-ДИМИнинг 32 нафар битирувчиларидан 26 нафари олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинди. Натижа 81%.
Фарғона вилояти, Данғара тумани 1-ИДУМИ битирувчиларининг 85%и ОТМ талабаси бўлди.
Наманган вилояти 2-ДИМИнинг 27 нафа битирувчилари орасидан 22 нафари олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиниб, бу жами ўқувчининг 81% ни ташкил қилди.
Самарқанд вилояти, Пастдарғом туманидаги 1-ИДУМИ битирувчиларининг 70% олийгоҳларда ўқишларини давом эттириш тўғрисидаги тавсияни қўлга киритишди.
Фарғона вилояти, Олтиариқ туманининг 15-умумтаълим мактабининг битирувчилари 50 нафар бўлиб, улардан 26 нафари яъни, 51 % ОТМ талабаси бўлди.
Қашқадарё вилояти, Касби туман 11-ИДУМ битирувчиларидан 24% грант, 42% эса контракт асосида ўқишга қабул қилинди. Натижа 66 %.
Сирдарё вилояти, Сардоба тумани 17-сонли умумтаълим мактаб битирувчиларининг 66% олий таълимга ўқишга кирди.
Навоий вилояти, Зарафшон шаҳар 12-умумий ўрта таълим мактабининг 112 нафар битирувчиларидан 16 нафари давлат гранти асосида, 48 нафари контракт асосида талабаликка қабул қилинди. Муддатдан олдин хорижий ОТМларнинг Ўзбекистондаги флиалларига 1 нафар грант, 6 нафари контракт асосида ўқишга қабул қилинди. Натижалар 65%ни ташкил этмоқда.
Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани 25-умумтаълим мактаб битирувчиларининг 72% фоизи ОТМга талабаликка қабул қилинди. Мактаб олис, тоғли ҳудудда жойлашган.
Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон туманидаги 67-умумтаълим мактаб битирувчиларидан 23 нафари ОТМ талабаси бўлди. Натижа 41%.
Хоразм вилояти, Гурлан тумани 2-мактаб битирувчиларидан 23 нафари ОТМга ўқишга қабул қилинди, Натижа 35% ташкил килди.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хўжайли тумани ХТБ га қарашли 14-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 34% битирувчилари ОТМга ўқишга қабул қилинди.
Эслатиб ўтамиз, битирувчиларининг 80 фоизидан юқориси олий ҳамда профессионал таълим ташкилотларига ўқишга кирган бўлса, бунда директор ва унинг ўринбосарлари қўшимча пул мукофотлари билан тақдирланади.
Халқ таълими инфо
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
1.0K views11:21