Get Mystery Box with random crypto!

Сиз ҳимоядасиз! - Вы под защитой! Тошкент шахар ИИББ ХПБ ХКМБ

Telegram арнасының логотипі hqmb_iibb — Сиз ҳимоядасиз! - Вы под защитой! Тошкент шахар ИИББ ХПБ ХКМБ С
Telegram арнасының логотипі hqmb_iibb — Сиз ҳимоядасиз! - Вы под защитой! Тошкент шахар ИИББ ХПБ ХКМБ
Арна мекенжайы: @hqmb_iibb
Санаттар: Несиелер, салықтар және заңдар
Тіл: қазақ
Жазылушылар: 1.16K
Арнадан сипаттама

Официальный канал Отдела по вопросам женщин УПП ГУВД г. Ташкента, обращение граждан рассматриваются с 09:00 до 18:00. http://t.me/Sizhimoyadasiz_bot

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Соңғы хабарлар

2022-08-03 13:16:43
Энг ачинарлиси, бу 3 нафар ақли расо шахслар 7 нафар норасида гўдаклар билан бир уйда яшаб келмоқдалар. Улар тарбияни кимдан оладилар? Оила муқаддаслиги, эр-хотинлик садоқати деган қадриятларни ким фарзандларга ўргатади? Изоҳга ҳожат йўқ.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 126-моддаси Кўп хотинли бўлиш:
Кўп хотинли бўлиш, яъни умумий рўзғор асосида икки ёки ундан ортиқ хотин билан эр-хотин бўлиб яшаш —
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
152 views10:16
Ашу / Түсініктеме
2022-08-03 13:16:43 Ҳоким ўринбосари томонидан суриштирув ўтказилганида, М. исмли аёл Сурхандарё вилоятидан эканлиги, унинг шаръий турмуш ўртоғи фуқаро Ж. уни Тошкент шаҳрига уч нафар фарзанди билан олиб келганлиги, Ж. билан яшаб, ундан ҳам бир нафар фарзанд дунёга келтиргани, Ж.нинг қонуний турмуш ўртоғи ҳам Самарқанд вилоятидан 3 нафар фарзандлари билан Тошкент шаҳрига келганлигини, ҳозир 7 нафар вояга етмаган болалар, 2 нафар аёл ва 1 нафар эркак 2 хонали хонадонда ижарада яшаб келаётганликларини гапирди. Сўз қонуний рафиқага берилганида, фуқаро С. фуқаро Ж. билан қонуний турмуш қуриб, 3 нафар фарзандли бўлганлигини, фуқаро Ж. Тошкент шаҳрига ишлашга кетганлигини, бир неча йиллардан бери шу ерда эканлигини, тахминан 6 ой аввал қишлоқдаги қўшнисидан турмуш ўртоғи Тошкентда уйланиб олганлигини эшитганини, шунда фарзандларини олиб пойтахтга етиб келганлигини, ҳозир кундоши, унинг 4 нафар фарзанди, ўзи 3 нафар фарзандлари билан 2 хонали уйда ижарада яшаб келаётганлигини айтиб ўтди. Биз куёв бўлмишни муҳокама чақириш учун боғландик, у узоқда эканлигини баҳона қилиб, “нега сизлар менинг шахсий ҳаётимга аралашаяпсизлар?, хотинларимни қўйиб юборинглар, уларни нега ушлаб турибсизлар?”, - деб телефон орқали бақириб, гўёки унинг қилган иши тўғри-ю, биз ИИО ходимлари ва ҳокимлик вакиллари ноқонуний иш қилгандек, устимиздан арз қилишини иддао қилди. Икки аёлга отинойи, имом-хатиб, давлат вакиллари ўзларининг насиҳатларини, маслаҳатларини бердилар. Лекин, афсус.... ҳар иккаласи ҳам турмуш ўртоғидан қўрқиши сезилиб турарди.
124 views10:16
Ашу / Түсініктеме
2022-08-03 13:16:43
Учтепа тумани ИИО ФМБ ҲПБ хотин-қизлар маслалари бўйича катта инспекторлар, туман ҳокимининг оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари томонидан маҳалла фаоллари, отинойи, имом-хатиб иштирокида “Оилавий қадриятлар” мавзусида ўтказилган муҳокама вақтида ушбу тумандаги мавзеда яшаётган икки нафар 30 ёшлардаги аёллар кириб келдилар. Ҳар иккала аёлнинг хусни ўзига хос, келишган (юзлари маълум сабабларга кўра кўрсатилмади). Муҳокамага йиғилганлар бир-бирига савол назари билан қарар экан, маҳалла раиси сукунатни бузди. Бу икки аёл бир хонадонда бир-бирига кундош бўлиб яшаб келаётган экан.
131 views10:16
Ашу / Түсініктеме
2022-08-01 07:31:32
Агар мол дунёни йўқотсанг, (деярли) ҳеч нарса йўқотмабсан. Соғликни йўқотсанг, айрим нарсаларни йўқотибсан. Лекин, ахлоқни йўқотадиган бўлсанг, у ҳолда барча нарсани йўқотибсан
584 views04:31
Ашу / Түсініктеме
2022-07-30 06:34:02
Камтар бўлинг — хурмат қозонасиз;
Меҳнаткаш бўлинг — насибаланасиз;
Нозик таъб бўлинг — эсланасиз;
Саҳоватли бўлинг — ризқланасиз;
Қизиқувчан бўлинг — ўрганасиз;
Ишончли бўлинг — қадрланасиз;
Кечиримли бўлинг — хотиржам бўласиз;
Аслингиз каби бўлинг — бахтли бўласиз!
243 views03:34
Ашу / Түсініктеме
2022-07-29 12:37:23 Нафақа тайинлашда оила аъзоларининг ўртача даромади ҳисобга олинади. Оиланинг ҳар бир аъзосига жами бир ойлик ўртача даромад 440 минг сўмдан ортиқ бўлса, нафақа бериш рад қилинади. Aксинча, оила аъзоларининг ўртача даромади 440 минг сўмдан кам бўлса, нафақа тайинланади. Aгар оилада ёлғиз ўзи фарзандини тарбиялаётган оналар бўлса, бундай оилага нафақа тайинлашда енгилликлар берилади.
357 views09:37
Ашу / Түсініктеме
2022-07-29 12:37:23 Болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинлаш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими бошлиғининг номига ариза фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига тақдим этилади.
Aризага қуйидагилар илова қилинади:
1.Aриза берувчи ва оила аъзоларининг Ўзбекистон Республикаси паспорти ёки ID-карталари;
2.Чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш гувоҳномалари, фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномалари ёки ID-карталари ҳамда яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлиги тўғрисида қайд варағи;
3.Болалари васийлик остида бўлган тақдирда, аризага васийлик ва ҳомийлик органи қарорининг нусхаси илова қилинади.
4.Оиланинг мавжуд чорва моллари ва паррандалари тўғрисида маълумот;
5.Aриза берувчи ва унинг оила аъзолари номидаги тижорат банки ҳисобварақларидаги маблағ қолдиқлари ва ариза берилган ойдан олдинги 3 ой мобайнида уларнинг номига ўтказилган пул ўтказмалари юзасидан маълумотларни Марказий банк томонидан “Ягона рейстр” AТга тақдим этиш тўғрисида оилада бирга яшовчи 18 ёш ва ундан катта ёшдаги муомалага лаёқатли барча оила аъзолари имзолари билан тасдиқланган ариза илова қилинади.
362 views09:37
Ашу / Түсініктеме
2022-07-29 12:37:23
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 октябрдаги 654-сонли қарорига мувофиқ, кам таъминланган деб эътироф этилган оилага болалар нафақаси ёхуд моддий ёрдам яшаш жойи бўйича оиланинг муомалага лаёқатли аъзосининг ёзма аризасига асосан тайинланади. Болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинлаш учун ариза зарур ҳужжатлар билан бирга бевосита ариза берувчининг доимий ёки вақтинча яшаш манзилидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига тақдим этилади ва рўйхатга олинади.
218 views09:37
Ашу / Түсініктеме
2022-07-28 10:13:19 Ушбу ҳолат Тошкент шаҳар ИИББ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси Хотин-қизлар масалалари бўлими томонидан атрофлича ўрганилганида, видеодаги воқеа пойтахтнинг Шайхонтоҳур туманида тасвирга олинганлиги, ушбу эшик ортига беркитиб қўйилган келин эшикни очиши тақиқланганидек кўрсатилганлиги, аслида қандай холат бўлганлигини Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ мутасадди раҳбарлари, ҲПБ ХҚМБ катта инспекторлари, туман ҳокимиятининг оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи ўтказган суриштирув натижасида фуқаро А.ни ҳеч ким беркитиб қўймаганлиги, у ўзининг турмуш ўртоғи билан тинч, осойишта, бахтли турмуш кечираётганлиги, турмуш ўртоғига нисбатан ҳеч қандай даъвоси ёки шикояти йўқлиги, Ички ишлар органлари ва бошқа ташкилотларга ёрдам сўраб мурожаат этмаганлиги маълум бўлди.
Аслида фуқаро А. турмуш ўртоғи билан Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманидан Мирзо Улуғбек туманига яшаш учун кўчиб ўтиб, ўзининг яшаш манзилини ота-онасига айтмаганлигини сабаби бор эди. Қиз онасининг унинг ҳаётига аралашишидан хавотир олганлигини маълум қилган. Салбий муносабатларга барҳам бериш мақсадида иккала томонни ҳам чақиртирилиб тушунчалар берилиб ушбу низо ижобий хал этилди.
135 viewsedited  07:13
Ашу / Түсініктеме
2022-07-28 10:13:03
Ижтимоий тармоқларда, хусусан, ФЕЙСБУКдаги “Шерали Комилов” аккаунти остида “Онанинг қизини кўришига йўл қўйилмагани видеоси...” тарқатилиб, видео муаллифи: “Гапирган гапимга бу ҳам факт, ИСБОТ-ДАЛИЛ эмасми…………....СЕНЛАР УЧУН БУ ФАКТИМГА ХАМ ФАКТ КИЛИБ БЕРАЙИНМИ????” деб Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида яшаб келаётган 2003 йилда туғилган фуқаро А.ни гўёки турмуш ўртоғи ота-онаси билан учраштирмаётганлиги, унга руҳий ва жисмоний тазйиқ ўтказаётганлиги юзасидан хабар тарқатилди.
127 views07:13
Ашу / Түсініктеме