Get Mystery Box with random crypto!

Ушбу ҳолат Тошкент шаҳар ИИББ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Сиз ҳимоядасиз! - Вы под защитой! Тошкент шахар ИИББ ХПБ ХКМБ

Ушбу ҳолат Тошкент шаҳар ИИББ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси Хотин-қизлар масалалари бўлими томонидан атрофлича ўрганилганида, видеодаги воқеа пойтахтнинг Шайхонтоҳур туманида тасвирга олинганлиги, ушбу эшик ортига беркитиб қўйилган келин эшикни очиши тақиқланганидек кўрсатилганлиги, аслида қандай холат бўлганлигини Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ мутасадди раҳбарлари, ҲПБ ХҚМБ катта инспекторлари, туман ҳокимиятининг оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи ўтказган суриштирув натижасида фуқаро А.ни ҳеч ким беркитиб қўймаганлиги, у ўзининг турмуш ўртоғи билан тинч, осойишта, бахтли турмуш кечираётганлиги, турмуш ўртоғига нисбатан ҳеч қандай даъвоси ёки шикояти йўқлиги, Ички ишлар органлари ва бошқа ташкилотларга ёрдам сўраб мурожаат этмаганлиги маълум бўлди.
Аслида фуқаро А. турмуш ўртоғи билан Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманидан Мирзо Улуғбек туманига яшаш учун кўчиб ўтиб, ўзининг яшаш манзилини ота-онасига айтмаганлигини сабаби бор эди. Қиз онасининг унинг ҳаётига аралашишидан хавотир олганлигини маълум қилган. Салбий муносабатларга барҳам бериш мақсадида иккала томонни ҳам чақиртирилиб тушунчалар берилиб ушбу низо ижобий хал этилди.