Get Mystery Box with random crypto!

Учтепа тумани ИИО ФМБ ҲПБ хотин-қизлар маслалари бўйича катта | Сиз ҳимоядасиз! - Вы под защитой! Тошкент шахар ИИББ ХПБ ХКМБ

Учтепа тумани ИИО ФМБ ҲПБ хотин-қизлар маслалари бўйича катта инспекторлар, туман ҳокимининг оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари томонидан маҳалла фаоллари, отинойи, имом-хатиб иштирокида “Оилавий қадриятлар” мавзусида ўтказилган муҳокама вақтида ушбу тумандаги мавзеда яшаётган икки нафар 30 ёшлардаги аёллар кириб келдилар. Ҳар иккала аёлнинг хусни ўзига хос, келишган (юзлари маълум сабабларга кўра кўрсатилмади). Муҳокамага йиғилганлар бир-бирига савол назари билан қарар экан, маҳалла раиси сукунатни бузди. Бу икки аёл бир хонадонда бир-бирига кундош бўлиб яшаб келаётган экан.