Get Mystery Box with random crypto!

Болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинлаш учун Ўзбекистон Рес | Сиз ҳимоядасиз! - Вы под защитой! Тошкент шахар ИИББ ХПБ ХКМБ

Болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинлаш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими бошлиғининг номига ариза фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига тақдим этилади.
Aризага қуйидагилар илова қилинади:
1.Aриза берувчи ва оила аъзоларининг Ўзбекистон Республикаси паспорти ёки ID-карталари;
2.Чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш гувоҳномалари, фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномалари ёки ID-карталари ҳамда яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлиги тўғрисида қайд варағи;
3.Болалари васийлик остида бўлган тақдирда, аризага васийлик ва ҳомийлик органи қарорининг нусхаси илова қилинади.
4.Оиланинг мавжуд чорва моллари ва паррандалари тўғрисида маълумот;
5.Aриза берувчи ва унинг оила аъзолари номидаги тижорат банки ҳисобварақларидаги маблағ қолдиқлари ва ариза берилган ойдан олдинги 3 ой мобайнида уларнинг номига ўтказилган пул ўтказмалари юзасидан маълумотларни Марказий банк томонидан “Ягона рейстр” AТга тақдим этиш тўғрисида оилада бирга яшовчи 18 ёш ва ундан катта ёшдаги муомалага лаёқатли барча оила аъзолари имзолари билан тасдиқланган ариза илова қилинади.