Get Mystery Box with random crypto!

Ҳоким ўринбосари томонидан суриштирув ўтказилганида, М. исм | Сиз ҳимоядасиз! - Вы под защитой! Тошкент шахар ИИББ ХПБ ХКМБ

Ҳоким ўринбосари томонидан суриштирув ўтказилганида, М. исмли аёл Сурхандарё вилоятидан эканлиги, унинг шаръий турмуш ўртоғи фуқаро Ж. уни Тошкент шаҳрига уч нафар фарзанди билан олиб келганлиги, Ж. билан яшаб, ундан ҳам бир нафар фарзанд дунёга келтиргани, Ж.нинг қонуний турмуш ўртоғи ҳам Самарқанд вилоятидан 3 нафар фарзандлари билан Тошкент шаҳрига келганлигини, ҳозир 7 нафар вояга етмаган болалар, 2 нафар аёл ва 1 нафар эркак 2 хонали хонадонда ижарада яшаб келаётганликларини гапирди. Сўз қонуний рафиқага берилганида, фуқаро С. фуқаро Ж. билан қонуний турмуш қуриб, 3 нафар фарзандли бўлганлигини, фуқаро Ж. Тошкент шаҳрига ишлашга кетганлигини, бир неча йиллардан бери шу ерда эканлигини, тахминан 6 ой аввал қишлоқдаги қўшнисидан турмуш ўртоғи Тошкентда уйланиб олганлигини эшитганини, шунда фарзандларини олиб пойтахтга етиб келганлигини, ҳозир кундоши, унинг 4 нафар фарзанди, ўзи 3 нафар фарзандлари билан 2 хонали уйда ижарада яшаб келаётганлигини айтиб ўтди. Биз куёв бўлмишни муҳокама чақириш учун боғландик, у узоқда эканлигини баҳона қилиб, “нега сизлар менинг шахсий ҳаётимга аралашаяпсизлар?, хотинларимни қўйиб юборинглар, уларни нега ушлаб турибсизлар?”, - деб телефон орқали бақириб, гўёки унинг қилган иши тўғри-ю, биз ИИО ходимлари ва ҳокимлик вакиллари ноқонуний иш қилгандек, устимиздан арз қилишини иддао қилди. Икки аёлга отинойи, имом-хатиб, давлат вакиллари ўзларининг насиҳатларини, маслаҳатларини бердилар. Лекин, афсус.... ҳар иккаласи ҳам турмуш ўртоғидан қўрқиши сезилиб турарди.