2021-12-04 15:20:29
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори
(727-сон, 02.12.2021 й.) билан
1975 йилдаги Юкларни халқаро йўлларда ташиш дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги Божхона конвенсиясини қўллаш ҳақидаги низом тасдиқланди
Низомга кўра, халқаро йўлларда ташиш (ХЙТ) тартиб-таомиллари асосида ташиладиган товарлар оралиқ божхона органларида олиб кириш ёки олиб чиқиш учун
бож ва солиқларни тўлаш ёки депозитга қўйишдан озод этилади.
Бундай божхона органларида ХЙТ дафтарчасини божхона расмийлаштирувидан ўтказганлик учун
йиғим ундирилмайди.
ХЙТ тартиб-таомилларига асосан муҳрланган транспорт воситаларида, муҳрланган траспорт воситаларининг таркибида ёки контейнерларда ташилган товарлар оралиқ божхона органларида
божхона кўригидан озод қилинади.
ХЙТ тартиб-таомиллари қуйидаги ҳолатларда қўлланилади. Товарлар:
ХЙТ дафтарчаси билан кузатиб борилса;
Кафолат уюшмаси кафолати билан таъминланса;
Божхона пломбалари ва муҳрлари остида ташишга рухсат берилган транспорт воситаларида, траспорт воситаларининг таркибида ёки контейнерларда ташилганда.
Транспорт воситаларига
“TIR” ёзувли лавҳа ёпиштирилиши лозим.
Ҳар бир ХЙТ дафтарчаси учун
100 000 еврогача божхона тўловлари ва солиқларни тўлаш кафолатланади.
ХЙТ дафтарчасидан фойдаланиш учун рухсатнома Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари ва “Тошкент-АЭРО” божхона комплекси томонидан берилади.
Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан
3 ой ўтгач кучга киради.
Lotin alifbosida o‘qing
Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
99 views12:20