Get Mystery Box with random crypto!

Фарзандингизга ўрнак бўлинг! Ота-она фарзанд тарбиялар экан, | 🌹БОЛАЛАР ПСИХОЛОГИЯСИ🌹

Фарзандингизга ўрнак бўлинг!

Ота-она фарзанд тарбиялар экан, албатта фарзандининг ўзидан кўра бахтли, омадли, комил инсон бўлишини ният қилади.
Фарзанд тарбиясида уларга панд-насиҳат қилар экан, ўзидаги ёқмаган сифатларни фарзандида кўришни истамайди. Ва фарзандида бу сифатларни кўрар экан, жаҳли чиқади, хавотирга тушади.
Аммо, маълумки, болалар ота-онадан андоза олиб, ўрнак олиб катта бўлишади.
Сиз фарзандингиз қандай бўлишини истасангиз, авваламбор ўзингиз шундай бўлишга ҳаракат қилинг. Фарзандингизда қайси хислатли кўришни истасангиз, дастлаб шу хислатни ўзингизда шакллантиринг ва фарзандингизга ўрнак бўлинг.
Ҳеч қачон болаларингизга фақат насиҳат билан тарбия бера олмайсиз, улар барибир сиздан ўрнак олишади, шуни унутманг!

Гульнара Атажанова

https://t.me/bolalarpsixologiuz