Get Mystery Box with random crypto!

Жуда кўпчилик онажонлар шу савол билан мурожаат қилишади? 'Ним | 🌹БОЛАЛАР ПСИХОЛОГИЯСИ🌹

Жуда кўпчилик онажонлар шу савол билан мурожаат қилишади?
"Нима учундир фарзандим ҳамма билан яхши муносабатда, ўзини яхши тутади, лекин менга нисбатан жаҳлдор, айтганимни қилгиси келмайди, нима қилиғи бўлса, фақат менга кўрсатади?" - деб шикоят қилишади.
Албатта, бу ҳолатда оналар айбни ўзидан қидиришади ёки фарзандим мени яхши кўрмайди, ҳурмат қилмайди деб ўйлашади.
Гап шундаки, болалар фақат ўзи яхши кўрган, ўзи ишонган , ўзига яқин олган инсон билангина бундай муносабатда бўла оладилар. Чунки сиз унга ишонч бергансиз. Сизнинг олдингизда ўзининг ҳиссиётларини босишга мажбур бўлмайди. У фақат сизга ишонади ва сизга эркалик қила олади.
Болалар хафа бўлишга, жаҳл қилишга, норози бўлишга ҳақлари бор. Фарзандингиз баъзан ўзини сиз билан шундай тутса , сиз уни тушунишга ҳаракат қилинг. Бу ҳолат тезда ўтиб кетади.
Ва сизга ишонганидан, суянганидан хурсанд бўлинг!!!

Гульнара Атажанова

Мурожаат учун
@medpsixologGulnara

https://t.me/bolalarpsixologiuz