Get Mystery Box with random crypto!

Фарзандингизни ҳурмат қилинг! Жуда кўпчилик ота-оналар фарзан | 🌹БОЛАЛАР ПСИХОЛОГИЯСИ🌹

Фарзандингизни ҳурмат қилинг!

Жуда кўпчилик ота-оналар фарзандлари билан муомала қилар эканлар, уларга қаттиққўл бўлишга, баъзан камситиб, ҳақоратлаб, айблаб тарбиялашга ҳаракат қилишади. Албатта, ҳар бир ота-она фарзандига яхшилик истайди, яхши кўради ва фарзандининг келажакда етук, комил инсон бўлишини истайди.
Ўзлари билмаган ҳолда ёки жаҳл устида фарзандига қўпол муомалада бўлишга мажбур бўлишади. Чунки, бошқача йўлини билишмайди.
Аммо, биз фарзандимиз ҳам алоҳида шахс эканлигини унутмаслигимиз керак.
Биз ёшлигидан болани ҳурмат қилсак ва бошқаларни ҳурмат қилишга ўргатсак, ўзини ҳурматини билишга ўргатамиз.
Ҳурмат қилиш - бу эркалатиш эмас.
Ҳурмат қилиш - унинг фикрларини, ҳоҳишларини ҳурмат қилиш, уни эшитиш, унга танлов ҳуқуқини бериш, муомалада ҳурматли сўзларни ишлатиш.
Агар, сиз фарзандингизни ҳурмат қилсангиз, келажакда уни бошқалар ҳам ҳурмат қилишади!

Гульнара Атажанова

Мурожаат учун

@medpsixologGulnara

https://t.me/bolalarpsixologiuz