Get Mystery Box with random crypto!

Фарзандингизни қоидаларга ўргатинг. Ҳар бир оила бу бир мамла | 🌹БОЛАЛАР ПСИХОЛОГИЯСИ🌹

Фарзандингизни қоидаларга ўргатинг.

Ҳар бир оила бу бир мамлакат, ундаям ўзига яраша қонун-қоидалари бўлиши керак. Бу қоидалар аслида одатга айланади. Фарзандингиз ёшлигидан ушбу одатларга ўрганса, бир умр уларга амал қилишади. Бу одатлар қандай бўлиши керак?
Одатлар ўзаро меҳр-мухаббатни шаклланишига, фарзандларнинг жисмонан ва руҳий соғлом бўлиб улғайишига хизмат қилиши лозим. Ёш болажонлар бундай одатларга тез кўникишади, бу уларга хотиржамлик беради.

Масалан: бир хил пайтда овқатланиш, овқатдан олдин қўлини ювиш, овқатдан кейин идишини йиғиштириб қўйиш,
ухлашдан олдин тишини ювиш, бир хил пайтда ювиниш, уйқудан олдин онасининг эртак айтиб бериши, фарзандини ўпиб қўйиб, хайрли тун тилаши, ишга, ўқишга, боғчага кетаётганида яхши сўзлар билан кузатиб қўйиш, уйга келганда салом бериб кириши , дадаси ёки ойиси ишдан чарчаб келиб, диванда ухлаб колган бўлса,устига ёпиб қўйиш, мазали егуликдан дадасига атаб (ойисига) олиб қўйиши, ҳақоратли сўзлар ишлатмаслик, бир-бирига яхши кўришини айтиб туриш, тез-тез фарзандини бағрига босиш, овқат маҳали телефондан фойдаланмаслик ва ҳоказо.
Кўряпсизми, арзимаган одатлар бўлиб кўринсада, аслида тарбиянинг асоси мана шу одатлар ва қоидалар фарзандларимизни ўзаро мехр-муҳаббатга, сабрга, ўзига ва бошқаларга ғамхўр бўлишга, ўз соғлигига маъсул бўлишга ўргатади.
Сизчи, оилангизда кандай қоидаларга амал киласиз?
Фарзандларингиз билан биргаликда сиз ҳам ўз оилангизнинг қоидаларини ёзиб чиқинг. Албатта, ўзингиз ҳам шу қоидаларга амал қилишни унутманг!

Гульнара Атажанова

Психологга мурожаат
@medpsixologGulnara

#КАНАЛИМИЗГА_УЛАНИНГ

https://t.me/bolalarpsixologiuz