Арна мекенжайы:
Санаттар:
Блогтар ,
Жаңалықтар
Тіл: қазақ
Жазылушылар:
53
Арнадан сипаттама
Янгиликлар, эксклюзив хабарлар, тизимдаги манбалардан маълумотлар
Ratings & Reviews
Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.
5 stars
1
4 stars
0
3 stars
0
2 stars
0
1 stars
1
Соңғы хабарлар 2
2021-11-17 07:01:02
Фарғона вилоятида тадбиркорнинг кредит маблағини қўлга киритган фирибгарлар фош этилди.
М.З. исмли фуқаро ва бошқалар «U.T.» МЧЖ раҳбарининг ишончига кириб, корхонага тижорат банкидан ажратилган кредит маблағининг
1,2 млрд сўмини «I.P.» МЧЖга темир маҳсулоти етказиб бериш учун ўтказишга эришган. Кейинчалик маҳсулот йўқлигини рўкач қилиб, ўрнига
120 минг АҚШ доллари беришини айтиб, шундан
50 минг АҚШ долларини берган. Қолган
70 минг АҚШ долларини бермай, фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Майор Қодиров
17 views04:01
2021-11-16 19:34:02
Хоразмда ноқонуний валута савдоси фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан тезкор тадбир ўтказилди.
Унда валута қимматликларини қонунга хилоф равишда ўтказиш билан шуғулланиб келган фуқаро С.А. фуқаро И.дан жами 3 минг АҚШ долларини 32,1 млн сўмга сотиб олган вақтида ушланди.
Тинтувда унинг ёнидан 41 316 АҚШ доллари, 17 минг Россия рубли ва 62,7 млн сўм бор экани аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (Валута қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Майор Қодиров
5 views16:34
2021-11-16 16:47:02
Андижонда наркограффити билан шуғулланган икки шахс қўлга олинди.
Маълум қилинишича, 2021йил 15 ноябрга ўтар кечаси Тошкент шаҳридан реклама учун келган икки нафар шахс – 26 ёшли Ч.Э. ва А.Ш.лар Андижон шаҳардаги деворларга наркограффити ёзаётганида ушланган.
Суриштирув маълумотларига кўра, улар Интернет тармоғи орқали келиб тушган таклифга кўра вилоятларга бориб, ҳар бир наркограффити учун моддий манфаат эвазига реклама қилаётгани ҳамда манбаини билмаслиги, танимаслигини маълум қилишган.
Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича ҳужжатлар тўпланиб, қонуний чора кўриш учун судга юбориш чоралари кўрилмоқда.
Майор Қодиров
12 views13:47
2021-11-16 13:24:02
Жиззахда «зампрокурор» 8000 доллар пора билан қўлга тушди
Маълум қилинишича, туман прокурори ўринбосари соат 16:30 атрофида ҳуқуқни муҳофаза килувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда 8000 АҚШ доллари олган вақтида ушланган. Мазкур тадбир Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилгани қайд этилган.
Таъкидланишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи процессуал тартибда қўлга олинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Майор Қодиров
9 views10:24
2021-11-16 10:41:10
Андижонда хотинининг бурнини тишлаб, узиб олган эркак суд қилинди.
Маълум қилинишича, эркак 2020 йил 29 июнь куни қайнатасининг уйида хотини билан жанжаллашган. Можаро давомида эса хотининг бурнини тишлаб, узиб олган. Суд-тиббиёт экспертизаси хулосасига кўра, аёлда бурун учи ва ўнг томон бурун қаншарида тишланган, йиртилган ва узилган жароҳат мавжудлиги, қайта тиклов операциясига муҳтожлиги маълум бўлган.
Aйбланувчига ҳукм ўқилиб, унга 3 йилу 1 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Майор Қодиров
14 views07:41
2021-11-16 07:16:02
Наманган вилояти
Норин туманида
онасини калтаклаган фуқаро
Д.М.га маъмурий
қамоқ жазоси тайинланди.
Майор Қодиров
17 views04:16
2021-11-15 20:11:01
Хоразмда ноқонуний валюта савдоси фош этилди
Валутани қонунга хилоф равишда ўтказиш билан шуғулланиб келган фуқаро бошқа бир фуқародан 3 минг АҚШ долларини 32,1 млн сўмга сотиб олган вақтида қўлга олинди.
Тинтувда унинг ёнидан
41 316 АҚШ доллари,
17 минг Россия рубли ва
62,7 млн сўм бор экани аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.
Майор Қодиров
15 viewsedited 17:11
2021-11-15 16:59:02
Андижонда умумий қиймати
63 миллион сўм бўлган
пиротехника воситаларини олиб кетаётган
45 ёшли аёл кўлга олинди
Майор Қодиров
15 views13:59
2021-11-15 13:45:10
Андижон вилояти Бўстон тумани судида 5 эркак томонидан зўрланганини айтиб, туҳмат қилган 18 ёшли келинга нисбатан 2 йилу 6 ой озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Майор Қодиров
15 views10:45
2021-11-15 10:33:02
Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш учун 400 минг сўм талаб қилган фирибгар қўлга олинди
Майор Қодиров
16 views07:33