Get Mystery Box with random crypto!

Тошкент вилоятида 10 ой ичида фоҳишалик билан боғлиқ нечта ҳол | Майор Қодиров

Тошкент вилоятида 10 ой ичида фоҳишалик билан боғлиқ нечта ҳолат аниқлангани айтилди

Tошкент вилоятида 2021 йилнинг ўтган 10 ойи давомида фоҳишалик қилиш билан боғлиқ 50 дан ортиқ ҳолат аниқланди.

Таъкидланишича, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, жазо муқаррарлиги ва қонун устуворлиги таъминлаш бўйича Ички ишлар бош бошқармаси ва ҳамкорликдаги ташкилотлар билан «Хавфсиз ҳудуд» ва «Хавфсиз тун» тезкор-профилактик тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Жумладан, 2021 йилнинг ўтган 10 ойи давомида Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари томонидан Жиноят кодексининг 131-моддаси (Қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) билан боғлиқ 100 га яқин, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 190-моддаси (Фоҳишалик билан шуғулланиш) бўйича 50 дан ошиқ ҳолатлар аниқланиб, қонунда белгиланган тартибда чора кўрилган.

Майор Қодиров