Get Mystery Box with random crypto!

Самарқандда машинасида дрифт қилган ҳайдовчига чора кўрилди. | Майор Қодиров

Самарқандда машинасида дрифт қилган ҳайдовчига чора кўрилди.

Самарқанд туманида «Nexia» русумли машинасида дрифт қилган ҳайдовчига чора кўрилгани маълум бўлди.

Маълум қилинишича, ижтимоий тармоқда «Nexia» русумли автомобиль ҳайдовчиси машиналар ҳаракатланишига халал бериб, дрифт қилган видеоси тарқалган. Ҳолат кенг жамоатчилик эътирозига сабаб бўлган.

Қайд этилишича, мазкур видео Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ходимлари томонидан ўрганилган. Жараён давомида ҳайдовчи аниқланиб, унга нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Майор Қодиров