2022-07-31 19:32:36
ШОМУРОДОВ ЯҚИН СОАТЛАРДА "БОЛОНЬЯ" КЛУБИГА ЎТИШИ МУМКИН.
ФУТБОЛЧИ УЧУН БУ ЖУДА ЯХШИ ВАРИАНТ!
Бир неча манбалар шундай хабар тарқатмоқда. Италиялик таниқли спорт журналисти ва блогер Жанлука ди Марцио ўз сайтида хабар тарқатди.
Аслида бу кейинги 5 кунда ниҳоятда кенг муҳокама қиланаётган мавзулардан бири бўлиб турган эди.
Хайр энди, Моуриньо!
Очиғини айтиш керак, ўзбек футболи жамоатчилиги "Рома"дек довруқли клубдан бошқа ўртамиёна жамоага ўтишини истамадик. Ҳа, бу йил Шоманинг ишлари юришмади, ҳа, бу йил унга имконият кам берилди. Аммо, шундоқ ҳам Элдордан кўра Темми Абраҳамга кўпроқ ишонч билдираётган Моуриньо Дибалани қўлга киритгач, шаъма ҳаммага тушунарли бўлди. Жарангдор ном, тажриба, суперюлдузлик мақоми қаршисида тезкор ва меҳнаткаш, ўз имконини кутиб, асосан, заҳирада ўтирди.
Клубсиз қолмаслиги аниқ эди
Ишлар шу зайлда ривожлангач, Элдор Шомуродов бошқа клубга ўтиши мумкинлиги ҳақида гап-сўзлар кўпроқ янграй бошлади. Шомуродовга "Галатасарой"дан тортиб "Торино"гача харидор бўлди. Якунда "
Болонья" раҳбари Фонуччининг қарори билан СуперШомани ижарага олишга жиддий курашмоқда. Нархлар, келишув тафсилотлари тўлиқ маълум эмас. Жаҳон футболида кейинги йилларда пайдо бўлган тенденцияга кўра, кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан олиши эҳтимоли катта.
Хўш, Италия пойтахтидан Итлалянинг географик марказига – мамлакат шимолидаги мафтункор Болонья шаҳрига қараб йўл олган Шомуродовнинг эҳтимолий янги клуби ҳақида нималарни биламиз?
Муҳит ҳақида
Клуб айни пайтда учта етакчи ўйинчисини сотган ва Шомуродовга нажоткор сифатида қаралаяпти. Трансфер ойнаси якунланишига қисқа вақт қолди, қолаверса, молиявий жиҳатдан имкониятлар чекланган. Демак, янги мавсумда клуб ўйини Шомуродовнинг атрофига қурилиши мумкин. Бу нимани англатади? Шомуродовга имконият берилса бас, у адаптация вақтини ўтказиб бўлди. Ҳозир Шома ўйинга ташна ва нималарга қодирлигини кўрсатиб қўйиш истаги билан яшаётгани аниқ. Бу жиҳатдан "Болонья" – идеал вариант!
Клуб ҳақида
"Болонья" 1909 йил ташкил топган. Жамоа Италияда титуллар бўйича 6-ўринда туради. "Болонья" 7 марта "А" серия чемпиони бўлган, икки марта мамлакат кубогини ютган. Клубнинг ҳозирги ҳўжайинлари жамоани 2014 йили сотиб олишган. Клуб барпқарор ривожланиш стратегияси ва кўплаб содиқ, ашаддий мухлисларига эга. Умуман, "Болонья" кейинги 10 йилда "Б" серияга икки марта тушиб қайтган, қайта олган клуб. Унинг гуллаб-яшнаган даври ўтган асрнинг 40-60 йиллирагиа тўғри келади.
Мураббий ҳақида
Синиша Михайлович эсингиздами? Италия футболи бўйича мутахассис, "А" серияда жарима голлари уриш бўйича мутлоқ рекордчи, Югославия (Сербия) футболи афсонаси у. Ўтган асрнинг охирлари ва токи 2006 йилларгача Италия чемпионати кичик жаҳон чемпиони деб номланган. Даҳшатли чемпионат эди. Футбол юлдузлари айнан "А" серияда ўйнашни шараф деб билишарди. Ўша пайтда Синиша Михайлович "Рома", "Лацио", "Интер" сингари жамоаларда ўйнаган, ўйнаганда ҳам суперюлдуз мақомида, ўша даражада туп сурган.
Синиша Михайлович қачонлардир СССР таъсири остида бўлган мамлакатда улғайган, у постсовет ҳудудидаги спорт, футбол ҳақида тасаввурларга эга. Бу Элдорга мураббий билан умумийлик, яқинлик кайфиятини бериши мумкин. Энг асосийси, Синиша Михайлович бугунги футболда энг ёрқин ва ўз услубига эга мураббийлардан бири. Футболчи сифатидаги машҳурлигини мураббийликда ҳам такрорлай олган инсон. У Сербия миллий жамоаси, "Фиорентина", "Интер", "Милан" сингари жамоаларга мураббийлик қилган.
Яна бир фактор. Яқин ўтмишнинг номдор футболчиси Синиша Михайлович ҳужумкор ярим ҳимоячи бўлган. Бу ҳам Шомуродовнинг имкониятларини оширади ва асосий таркибни деярли кафолатлайди. Чунки, бундай даражадаги мураббий бир ҳужумчини шунчаки жамоасига таклиф этмайди, аксинча, имкониятларини билгани учун чақиради.
Хулоса
Шомуродов учун янги давр бошланмоқда. Унинг Италиядаги саргузаштлари ҳали тугамади. У энди очилади. Ҳозирги вариантда "Болонья" Шомуродов учун энг идеал вариант. Ҳаммаси шундай якун топади деб умид қиламиз.
https://t.me/bozatawjaslari
294 viewsСаламат Турганбаевич (КР Бозатау районы), edited 16:32