2021-11-19 21:13:36
#Қорақалпоғистон Республикасидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди
Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси филиали республика вазирлик, қўмита, бошқарма ва ташкилотлари билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимга очиқ мустақил танлов эълон қилади:
Қорақалпоғистон Республикаси Давлат солиқ бошқармаси:
— Давлат солиқ бошқармаси бош юрисконсульти;
— Давлат солиқ бошқармаси солиқ назорат бўлими, камерал солиқ текширувлари шўъбаси давлат солиқ инспектори;
— Мўйноқ тумани Давлат солиқ инспекцияси Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторида ишларни ташкил қилиш бўлими Давлат солиқ катта инспектори (4-секторга масъул) 0,5 ставка;
Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги:
— Бўзатов тумани халқ таълими бўлими мудири ўринбосари;
— Бўзатов тумани халқ таълими бўлими жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича мутахассиси;
— Қўнғирот тумани халқ таълими бўлими маънавий-ахлоқий тарбия ва болаларни ижтимоий ҳимоялаш шўъбаси мудири;
— Қораўзак тумани халқ таълими бўлими маънавий-ахлоқий тарбия ва болаларни ижтимоий ҳимоялаш шўъбаси мудири;
— Қораўзак тумани халқ таълими бўлими бош иқтисодчи;
— Чимбой тумани халқ таълими бўлими марказлашган молия бухгалтерия хизмати бош ҳисобчиси;
— Амударё тумани халқ таълими бўлими 3-умумий ўрта таълим мактаби директори;
— Амударё тумани халқ таълими бўлими 7-умумий ўрта таълим мактаби директори;
— Амударё тумани халқ таълими бўлими 11-умумий ўрта таълим мактаби директори;
— Чимбой тумани халқ таълими бўлими 49-умумий ўрта таълим мактаби директори;
— Қўнғирот тумани халқ таълими бўлими 22-умумий ўрта таълим мактаби директори;
— Қўнғирот тумани халқ таълими бўлими 57-умумий ўрта таълим мактаби директори;
Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси:
— Нукус шаҳри бўлими бошлиғи;
Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.
Ҳужжатлар 2021 йил 19 ноябрдан 28 ноябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.
Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма
Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма
Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos
261 viewsNizam Toremuratov, 18:13