Get Mystery Box with random crypto!

Аёл ва эркак табиат қонуни бўйича бир жуфт бўлиб яшашлари кера | 🌹БОЛАЛАР ПСИХОЛОГИЯСИ🌹

Аёл ва эркак табиат қонуни бўйича бир жуфт бўлиб яшашлари керак. Улар бир-бирлари учун яратилган.
Уларнинг бу ҳаётдаги биологик вазифаси ўзларидан насл қолдириш. Бу уларнинг табиатига, генига сингдирилган.
Шунинг учун, аёл ва эркак ҳар доим бир-бирига талпинади. Шунинг учун, ёлғизлик инсонга хос эмас. Шунинг учун, болаларда ўсмирлик даврига етганда ташқи кўриниши, хулқ-атворида ўзгаришлар кузатилади. Севиб қолишлар, бир-бирига талпинишлар. Аслида, эса бу инсоннинг дунёга келиб, қиладиган энг муҳим вазифаси, ўзидан насл қолдириш жараёнига биринчи қадами ҳисобланади.
Биз шунақа яратилганмиз.
Шунинг учун, ўсмир фарзандингизни тушунишга ҳаракат қилинг. Худди энг катта гуноҳ иш қилаётгандек айбламанг.
Уларни эшитинг!
Улар ҳар доим уларни эшитадиган, уларни тушунадиган ва яхши кўрадиган оиласи борлигини ҳис қилиб яшашсин!

Психолог Гульнара Атажанова

Мурожаат учун

@medpsixologGulnara

Каналимизни кузатиб боринг, ушбу мавзулар аудио тарзда кенгроқ қилиб ёритиб борилади

https://t.me/bolalarpsixologiuz