Get Mystery Box with random crypto!

#Савол Болани 6 ёшидан мактабга берса бўладими? Тўғри фарзанд | 🌹БОЛАЛАР ПСИХОЛОГИЯСИ🌹

#Савол
Болани 6 ёшидан мактабга берса бўладими?

Тўғри фарзандингиз ёзишни, ўқишни билар, тенгдошларига қараганда анча абжир, чаққон, билимли бўлиши мумкин.
Аммо, бу ерда боланинг психикасини инобатга олиш керак бўлади. Бола нафақат билим томондан, балки, психологик ва жисмонан ҳам мактабга тайёр бўлиши керак.
У диққатини жамлай олиши, бир жойда сабр қилиб ўтира олиши, ўқиш жараёнига киришиб кетиши учун тайёр бўлиши керак.
6 ёш болалар ҳали жуда ўйинқароқ, бир жойда узоқ ўтиришга, диққатини қаратишга қийналадилар. Агар, уларга қизиқ бўлмаса, тез чалғиб кетадилар. Уларни дарс жараёни жуда тез чарчатиб қўяди.
7 ёшгача болалар ўйин ўйнашлари керак. Актив ҳаракатда бўлишлари, улар учун жуда фойдали.
Албатта, ҳар бир бола ўзига хос. Чунки, баъзан 7 ёшда ҳам бола мактабга тайёр бўлмаслиги мумкин.
Фарзандингизни аста-секин мустақилликка ўргатиб боринг.
6 ёш фарзандингизни агар, мактабга тайёр бўлмаса, ўзингизнинг орзуларингиз йўлида болаликларидан айирманг.
Тўйиб-тўйиб ўйнаб олсин.
Ўйинга тўймаган, меҳрга тўймаган болалар улғаймайдилар, бир умр бола бўлиб яшайдилар.

Психолог Гульнара Атажанова

Мурожаат учун

@medpsixologGulnara

https://t.me/bolalarpsixologiuz